Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги
Тошкент архитектура қурилиш институти
Қурилишни бошқариш факултети
“Фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар” кафедраси
“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси.Фуқаролик жамияти” фанидан
МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва тамойиллари
Бажарди: 35-18 гурух талабаси
Хайдаров Жахонгир
Текширди: Проффессор
Утемуратов Махмут
Мавзу: Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва тамойиллари
Режа:
Кириш
Асосий қисм
1. Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси.
2. Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
Кириш
Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини, асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги;
ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши, хокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Мамлакатимиз биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади1.
ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида”тамойилининг амал қилиниши. ... “Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бошқа фуқароларнинг,1давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим2.
маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позициясига эга эканлиги. “Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади3.
Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараёнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш асносида мамлакатда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир тажрибалар ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билимлари ёрдамида нафақат янги жамиятда яшайдиган, балки бу жамиятни ривожлантиришда бевосита фаол иштирок эта оладиган ёш авлодни шакллантиришга қаратилган билимлар бериш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |