Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти Қурилишни бошқариш факултети


биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш; иккинчидан



Download 85,52 Kb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi85,52 Kb.
#36626
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
strategiya mustaqil

биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш;

  • иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишини юксалтириш;

  • учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари. Маҳалла институти бир неча асрлик қадимий тарихга эга бўлсада, унинг ҳуқуқий асослари яратилган ва жамият бошқарувида ўзига хос ваколатларга эга бўлган даври - мамлакатимизнинг мустақилликка эришган даври ҳисобланади.
    Чунки, мустақил Ўзбекистоннинг бош қомуси – Конституциясининг 105-моддасига маҳалла институти ҳақида қоидалар киритилиб, унинг ваколат муддати белгилаб берилди13.
    Конституцияда белгилаб берилган ушбу қоидалар асосида 1993 йил 2 сентярбда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартиблари, ваколат доираси ҳамда фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.
    Бу жараёнда бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига ҳам кўплаб ваколатлар ўтказиб борилди. Бу эса амалдаги Қонунни янада такомиллаштириш, фуқаролар йиғинларига берилган ваколатларни амалга ошириш механизмларини қонун билан тартибга солиш заруратини келтириб чиқарди. Шу боис “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 1999 йил 14 апрелда янги таҳрирда қабул қилинди.
    Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёни ҳам фуқаролар йиғини фаолиятини самарали ташкил этишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланиб, ушбу жараённи янада тартибли ўтказиш, унинг аниқ меъёрларини жорий қилиш мақсадида 2004 йил 29 апрелда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг асосий принциплари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб қоидалари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилди.
    Хусусан, Концепциянинг 5-йўналишида фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш органлари фаолиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaш aлoҳидa дoлзaрб aҳaмият кaсб этаётганлиги қайд этилиб, бу вaзифaни ҳaл қилишдa учта асосий масала кўрсатиб берилди. Булар:
    I. Аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.
    II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги функцияларини янада кенгайтириш.
    III. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хусусий тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш марказига айлантириш.
    Концепция ижроси юзасидан 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди.
    Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда фуқаролар йиғинларига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларига риоя этилиши ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилди.
    Шунингдек, янги таҳрирдаги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалари янада чуқурлаштирилиб, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлаш, фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиши ҳақидаги нормалар киритилди.
    Мазкур Қонуннинг 18-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилди.

    Хулоса

    Аслини олганда “фуқаролик жамияти” атамаси турли хорижий адабиётларда алоҳида мазмун касб этган тушунча бўлиб, у ҳозирги давр талқинда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. Фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир.


    Фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
    Фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
    Фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, давлатимиз биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг “Ўзбек модели”га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир.
    Фанни ўқитишдан мақсад- талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:
    -жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
    - талабаларларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
    -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида курсантларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;
    -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;
    - талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
    - тараққиётнинг “ўзбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;
    - талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмлари тушунчаларига доир билимлар бериш;
    - фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;
    - фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;
    - талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси - миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;
    - “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
    - “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;
    - сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;
    - фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;
    - ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;
    - сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;
    - жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;
    - фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;
    - нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;
    - оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;
    - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш;
    - жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш;
    - ижтимоий шериклик тўғрисида билимлар бериш ва ёшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш.


    Download 85,52 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish