Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Дастлабки протошаҳарларнинг режавий шакли



Download 460,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/21
Sana01.07.2022
Hajmi460,45 Kb.
#727336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
shaharsozlik asoslari va landshaft dizajni

Дастлабки протошаҳарларнинг режавий шакли
Эр.авв. IV-II асрларда Ўрта Осиёни И.Зулқарнайн босиб олади ва 
эллинизм даври бошланади (Эллада-Греция). Греция шаҳарлари режаси бу 
даврда шаклланган шаҳарларга таъсир қилган. Эр.авв. биринчи минг йилликда 
ҳозирги Бухоро ўрнида қалъа ва унинг олдида бозор шаклланган. Кейинчалик 
қалъа ўрнида Арк қурилган, бозор эса давом эттирилган. Шаҳарни иккита 
асосий йўл тўрт қисмга ажратиб турган ва уларнинг чорраҳасида савдо тими 
жойлашган. Турар-жойлар тўғри бурчакли режа асосида жойлашган. 
Мутахассислар бундай шаҳар режасини Греция шаҳарсозлигининг таъсири деб 
ҳисоблашади. 
Эр.авв. III аср, эрамизниг I асрида Ўрта Осиёни кўчманчи қабилалар 
турклар эгаллашади ва шаҳарларда кўчманчилар анъаналари билан синтез 
юзага келади. Шунингдек, бу даврда кўчманчилардан ҳимояланиш мақсадида 
шаҳарларни ўраб турувчи қалъа деворлар – 
работлар
шакллана бошланди. 
Турклар келган пайтда асосий аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган, улар 2, 3 
қаватли турар-жойлар – қасрларда яшашган ҳамда уйларининг олдида 
кўкаламзорлаштирилган ҳудуд томорқалари мавжуд бўлган. 
Ислом келгандан кейин (VIII аср) шаҳарда савдогарлар яшашган, 
деҳқонлар эса шаҳар атрофларида яшашган. Шаҳарда 1, 2, 3 қаватли зич турар-
жойлар ва маъмурий бинолар шаклланди. Шаҳарларда ички ва ташқи мудофа 
деворлари қурилди ва улар Дорун-ички, Берун-ташқи деб номланган. 
ХIII-ХIV асрларда Ўрта Осиёни мўғуллар босиб олгач, шаҳарларни 
кўчманчи манзилгоҳлар режаси асосида қуришган. Дастлабки кўчманчилар 
ўтовлари мўғулларда – гер

туркларда – уй деб аталган. Уларни 


жойлаштиришда бир оила ёки бир оиладан тарқалган қариндошлар герларини 
айлана қилиб ўрнатишган, ўртада эса оила бошлиғининг гери бўлган (оила 
бошлиғининг олови атрофида жойлаштиришган). Ўғиллар отасининг гери 
олдига ўзлариникини ўрнатишмаган одатда оталари ўтовининг орқасида 
ўрнатишган. Шунингдек, дунё томонларига нисбатан ҳам оила аъзолари 
обрўсига кўра жойлаштиришган. 
Амир Темур даврида Ўрта Осиё ўзининг энг гуллаб яшнаган даврини 
бошидан кечирди. Амир Темур Чингизхон меросини қадрлаган ва мўғуллар 
анъаналарини давом эттирган, шунингдек, Европа билан алоқаларини 
мустаҳкамлаб, ўзаро малака алмашган. 
Бу даврда шаҳарнинг работ ва берун, дарун типи ўзгарди, Амир Темур 
шаҳарда радиал схемадаги кўчалар типини қўллади. У Мовароуннаҳр ҳукмдори 
бўлгач, илк пойтахти Балх шаҳрини радиал кўчалар билан 8 қисмга ажратган. 
Уларнинг чорраҳасида шаҳар маркази жойлашган. Балх шаҳри шаҳарсозлик 
услуби Ғарб шаҳарсозлигига таъсир кўрсатган. 

Download 460,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish