Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб олган мол-мулк уларнинг мулкидир.
Корхона-Бутун корхона мулкий комплекс сифатида Бино- иншоот ҳисобланади.
Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин.
Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради.
Мазкур кодекснинг 213-моддасига биноан Давлат эгалигидаги мулкга қуйидагилар эгалик қилади:
Республика миқёсидаги маъмурий тузилмалар:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Девони;
- Вазирликлар;
-Давлат қўмиталари;
-Давлат идоралари ва улар махсус вакил қилган органлар
Маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар:
- Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари;
- Халқ таълими;
- Маданият;
- Соғлиқни сақлаш муассасалари;
-Давлат маъмурий органлари;
-Мудофа;
-Давлат идоралари ва улар махсус вакил қилган органлар.
Мазкур кодекснинг 167-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади, 168-моддасига биноан фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектлари ва 169-моддасига асосан бинолар, квартиралар, иншоотлар мулк ҳуқуқининг объектлари хисобланади.
Мазкур кодекснинг 207-моддасига биноан Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар (208-модда) .
Мазкур кодекснинг 213-моддасига биноан Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
216-моддага биноан икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади ва умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади- улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк).
Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади.
264-моддага биноан Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни (бино-иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади.
Бино- иншоотни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.
Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |