Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet45/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Сув фонди ерлари мамлакатимиз ер фонди тизимида мустақил тоифани ташкил этади. Бу тоифа ерлар ўз ҳажмига кўра 813,8 минг га ни ташкил этади.
Сув фонди ерлари маъноси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 77-моддасида ўз ифодасини топган. Унга кўра, сув фонди ерлари деганда давлатнинг ваколатли органлари томонидан сув хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган, сув билан қопланган, гидротехника иншоотлари жойлашган, сув объектлари қирғоқлари эгаллаган минтақалар тушунилади.
Сув фонди ерларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларида белгиланган. Бу қонунлар жумласига Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларни, Ер кодексини кўрсатиш мумкин. Ушбу қонунларда сув фонди ерларининг тушунчаси, улардан фойдаланиш ва муҳофаза этиш тартиби ҳамда шартлари белгиланган. Чунончи, Ер кодексининг 77-моддасида кўрсатилишича, сув фонди ерларига сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар киради.
Демак, сув фонди ерлари таркибини уч қисмдан иборат дейиш мумкин. Шулардан биринчиси сув билан қопланган, яъни сув остида, тубидаги ерлардир. Буларга сув ҳавзалари, яьни дарёлар, кўллар, сув омборлари билан банд бўлган ерлар киради Айтиш мумкинки, сув фонди ерларининг асосий қисмини сув билан қопланган ерлар ташкил этади. Сув билан қопланган ерлар деганда йил давомида доимо ёки йилнинг кўп қисмида сув тагида бўлган ерлар тушунилади. Қисқа вақт давомида - суғоришда, ёмғир вақтида, дарё тошган вақтда сув билан қопланган ерларни биз бу тоифага киритмаймиз. Сув билан қопланган ерларга Яна вақтинчалик суғориш каналлари, шўри ювиладиган майдонлар, бассейнларни ҳам киритиш мумкин эмас.
Иккинчи қисм сув фонди ерларига гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган ерларни киритиш мумкин. Сув хўжалиги иншоотлари деганда лотоклар, қувурлар, сув хўжалигига хизмат қиладиган маъмурмй бинолар, тўғонлар ва бошқалар тушунилади. Уларни жойлаштириш учун, албатга, ер участкалари ажратилиши лозим бўлади. Ана шу иншоотлар эгаллаган ерлар ҳам сув фонди ерларини ташкил этади.
Учинчи қисм сув фонди ерлари жумласига сув ҳавзаларининг қирғоқлари бўйлаб ажратиб қўйилган минтақалардаги ерлар киритилади. Бунга 20 метр кенгликдаги қирғоқ минтақалари, кемалар учун ажратилган минтақалар ҳамда муҳофаза қилиш учун ажратилган зоналар киради.
Давлат сув фонди ерларининг асосий хўжалик вазифаси сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш фаолиятига хизмат қилишдир. Шунинг учун бу ерларнинг ҳуқуқий ҳолати сув объектларининг ҳуқуқий ҳолати ҳусусиятларини акс эттиради.
Ҳамма сувдан фойдаланувчиларга сув ҳавзалари қирғоқларини, бошқа сув объектлари ер майдонлари устки қисмини яхши сақлаш мажбурияти юклатилган.
Кўпчилик дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш ҳамда маданий соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар махсус ҳимоя қилинади. Шу мақсадда қонун шундай сув ҳавзалари атрофида ҳимоя зоналари ташкил қилишни белгилайди. Хусусан, шундай жойларда санитария зоналари ўрнатилади. Санитария зоналари 3 та минтақага бўлиниб, уларнинг ҳар бирига ердан фойдаланишнинг алоҳида ҳолатлари (режими) ўрнатилади. Масалан, биринчи минтақада яшаш, кандайдир қурилиш иншоотлари қуриш ман этилади.
Сув таъминоти манбаларини муҳофаза қилиш зоналари ва уларни минтақаларга бўлишни белгилаш маҳаллий ҳокимият органларининг қарорларига биноан амалга оширилади.
Сув ҳавзалари қирғоқ минтақаларида ер ҳайдаш, мол боқиш, заҳарли-кимёвий моддалар қўллаш, ишлаб чиқаришга хизмат киладиган қурилишлар қилиш, дам олиш базалари қуриш ман қилинади. Демак, сув фонди ерлари ҳуқуқий ҳолатидаги муҳим ҳусусиятлардан бири шундан иборатки, бу ерларда сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолият юритиш ва қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади (Ер кодексининг 77-моддаси). Чунки, хўжалик фаолияти ёки қурилиш иш-лари сувни ифлосланиши ва заҳарланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабдан, бу ерлар алоҳида тартибда муҳофаза қилинади. Шунинг учун Ер кодексининг 77-моддасида белгиланишича, бундай ҳолатлар рўй берган тақдирда бу ерлар табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.
Ички сувлар қирғоқ минтақаларида қурилмалар ва иншоотлар қуриш фақат тегишли ҳокимият идораларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Бу қурилма ва иншоотлар сув хўжалиги мақсадларига хизмат қилиши лозим.




    1. Download 4,45 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish