Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet87/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Назорат саволлари:
1.Бино-иншоот меросининг мазмуни ва шартлари?
2.Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар?
3. Бино-иншоотга қонун бўйича ворислик мазмуни ва шартлари?
4.Бино-иншоотга васият бўйича ворислик мазмуни ва шартлари?
5. Васиятномани тасдиқлаш тартиби ва шартлари?
6. Бино-иншоотни ишончли бошқариш мазмуни ва шартлари?
7. Бино иншоотни ишончли бошқариш шартномасининг мазмуни ва шакли?
8.Бино иншоотни ишончли бошқариш муассислари кимлар бўла олади?
14.БИНО-ИНШООТ ГАРОВИ ВА РЕНТАСИ
Режа (31-32- марузалар):
14.1. Бино-иншоот гарови тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари.
14.2. Бино-иншоотлар ипотекаси.
14.3. Бино-иншоот рентаси.


Таянч сўзлар: Гаров, закалат, ипотека, ҳуқуқлар гарови, ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий, ёрдамчи хўжалик, уй-жой, ким ошди савдоси, мол-мулк, мулкий кафил.


14.1. Бино-иншоот гарови тушунчаси ва унинг
вужудга келиш асослари
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги «Гаров тўғрисида»ги
қонунига асосан бир шахснинг бошқа шахсга бино иншоотни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган бино иншоот гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади.
Бино- иншоотни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.
Ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, турар жой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Гаровга қўювчига тегишли эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари, шу жумладан ижарачининг ҳуқуқлари, мажбуриятларидан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқлар (талаблар) ва ўзга мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Гаров нарсаси бўлиши қонун билан ман қилинган ҳуқуқларни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни, шунингдек ўзга табиий ресурсларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйишга қонунларда белгиланган меъёр ва шартларда рухсат этилади.
Ўртадаги умумий бино иншоот фақат барча мулкдорларнинг розилиги билан гаровга берилиши мумкин.
Мулкдорнинг умумий ҳиссабай мулкдаги ўз улушини гаровга қўйиш қолган мулк эгаларининг розилик беришини талаб қилмайди.
Тарихий, маданий ёки ўзга қиммати туфайли ёхуд давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Юридик ёки жисмоний шахслар гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи бўлишлари мумкин.
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс (мулкий кафил) ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Гаровга қўювчи гаровга берилаётган бино иншоотга эгалик (тўлиқ хўжалик тасарруфи ёки бевосита бошқарув) ҳуқуқига эга бўлиши лозим.
Бино иншоот тўлиқ хўжалик тасарруфи ҳуқуқи билан биркитиб қўйилган корхона шу бино иншоот эгасининг ёки у ваколат берган идоранинг розилиги билан умуман корхонанинг, мулкий мажмуалар сифатида унинг тузилмалари ва бўлинмаларининг, шунингдек алоҳида бинолар ва иншоотларнинг гаровини амалга оширади.
Ўзига биркитиб қўйилган бино иншоотни бевосита идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган муассаса (ташкилот) ўзига рухсат этилган хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига орттирилган бино иншоотларни ёки ҳуқуқларни гаровга беришга хақлидир.
Эгалик ҳуқуқининг кейинги субъектга ўтиши тўлиқ хўжалик тасарруфи ёки бевосита бошқаруви остидаги бино иншоот гаровига даҳл қилмайди.
Ҳуқуқларни гаровга қўйишда шу ҳуқуқларга эга бўлган шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Бир неча шахсга биргаликда тегишли бўлган ҳуқуқ унинг барча эгаларининг розилиги билангина гаровга қўйилиши мумкин.
Ижарачи ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ижарага берувчининг розилигисиз ўзининг ижарага оид ҳуқуқларини гаровга ўтказишга ҳаклидир.
Бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар, қонунларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган булса, гаровга доир муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан айни бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда айни бир хил мажбуриятларга эга бўладилар.
Гаров шартномасида томонларнинг номи, жойлашган манзили (истиқомат жойи), гаров тури, гаров билан таъминланган талабнинг моҳияти, унинг миқдори, мажбуриятни ижро этиш муддатлари, гаровдаги бино иншоотнинг рўйхати, қиймати ва турган жойи, шунингдек томонларнинг келишувига эришилган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши зарур.
Гаров шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда гаров шартномаси нотариал йўл билан тасдиқланиши ва шундай рўйхатни юритувчи давлат идорасида қайд этилиши зарур.
Бино- иншоот ва унга бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш шартномалари, шунингдек муомаладаги ва қайта ишловдаги молларни гаровга қўйиш нотариал йўл билан албатта тасдиқланиши ҳамда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Қонунларда гаров шартномаларини нотариал йўл билан тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишнинг бошқа ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
Башарти, шартномада назарда тутилган бўлса, нотариал идора гаров тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш билан бир пайтда гаров нарсасини тасарруфдан чиқаришни тақиқлаб қўяди.
Гаров шарти гаров билан таъминланган мажбурият юзага келувчи шартномага киритилиши мумкин. Бундай шартнома ушбу Қонунда белгиланган тартибда нотариал йўл билан тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Гаров тўғрисидаги шартнома шаклига, уни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя этилмаган ҳолларда шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Гаров гаров шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ҳолларда эса, шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар шартномага ёки қонунларга мувофиқ гаров нарсаси гаровга олувчида туриши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтда, агар гаров нарсаси шартнома имзолангунга қадар берилган бўлса, шартнома имзоланган пайтда вужудга келади.
Гаров гаров шартномасини расмийлаштириш учун нотариал идораларига қуйидагилар тақдим этилади:
1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти);
2. Гаровга қўйилаётган бино иншоотга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (бино иншоот кадастр йиғмажилди ва бошқалар)
3. Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома; (кредит, қарз ёки бошқа шартномалар)
4. Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
5. Бино иншоот умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги;
6. Бино- иншоот қурилиши тугалланмаган бўлса – ҳокимнинг гаровга қўйишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
7. Бино иншоот гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
8. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
9. Агар бино иншоот хусусийлаштирилган бўлса – хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги;
10. Юридик шахслар учун – юридик шахс ваколатли органининг қарори;
11. Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари, бино иншоотни гаровга қўйишга таъсисчиларнинг розилик баённомаси (қарори, буйруғи), бино иншоот юридик шахсларнинг балансида турганлиги ҳақидаги маълумотнома шунингдек вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома.
12. Гаров мулки тақиқ (арест)га қўйилмаганлиги нотариус томонидан текширилади.
Қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор талабини гаровга қўйилган бино иншоот қийматидан қондириш суд, хўжалик суди ва холислар судининг қарорига биноан амалга оширилади.
Гаров нарсасини сотиш суд ижрочиси томонидан суд берган ижро варақаси ёҳуд хўжалик судининг буйруғи ёки нотариуснинг ижро этиш ёзуви асосида қонунларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Гаров нарсасини сотиш кимошди савдоси (очиқ савдода) ёки воситачилик дўконлари орқали амалга оширилади.
Гаровга қўйилган бино иншоот кимошди савдосида энг юқори баҳони таклиф қилган шахсга сотилади.



Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish