Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet79/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Назорат саволлари:
1.Бино- иншоот олди-сотди шартномасининг мазмуни ва шакли?
2.Бино- иншоот олди-сотди шартномаси асосида сотиб олувчига бериладиган ер участкасининг хуқуқ турлари?
3.Бино- иншоот олди-сотди шартномаси асосида бино иншоотнинг тўлиқ сотилганда сотиб олувчига бериладиган ер участкасини топшириш шартлари?
4.Бино- иншоот олди-сотди шартномаси асосида бино иншоотнинг қисми сотилганда сотиб олувчига бериладиган ер участкасини топшириш шартлари?
5.Бино- иншоотни кимошди савдосида сотиш тартиби ва шартлари?
6.Бино- иншоот сотиш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказилиши тартиби?
7.Бино, иншоотни хадя қилиш тартиби ва шартлари?

12. БИНО – ИНШООТНИ ИЖАРА, ЛИЗИНГ ЁКИ УМРБОД ТАЪМИНЛАШ ШАРТИ БИЛАН БЕРИШ


Режа (27-28- марузалар)
12.1. Бино- иншоотни ижарага бериш.
12.2. Корхонани ижарага бериш.
12.3. Бино - иншоот лизингги.
12.4. Уй-жойни ижарага бериш.
12.5. Уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш.


Таянч сўзлар: Ижарага берувчи, ижара ҳуқуқи, ижарага олувчи, мулкдор, фойдаланиш ҳуқуқи, ёзма шаклда, ижара ҳақи, майдон, топшириш, мажбурият, ер участкасининг мулкдори.


12.1. Бино - иншоотни ижарага бериш


Бино ёки иншоотни ижарага бериш - ижарага олувчига бундай бино- иншоотка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини топшириш билан бир вақтда ер участкасининг ана шу бино- иншоот жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади.
Ижарага берувчи ижарага берилаётган бино ёки иншоот жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлса, ижарага олувчига ер участкасининг тегишли қисмига бўлган ижара ҳуқуқи ёхуд бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ топширилади.
Агар ижарага олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ шартномада белгилаб қўйилган бўлмаса, ер участкасининг бино ёки иншоот жойлашган ва улардан ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи бино ёки иншоот ижарага берилган муддатга ижарага олувчига ўтади.
Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида жойлашган бино ёки иншоотни ижарага беришга, агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонунда ёки ер участкасининг мулкдори билан тузилган шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ушбу участка мулкдорининг розилигисиз йўл қўйилади.
Ижарага олинган бино ёки иншоот жойлашган ер участкаси бошқа шахсга сотилган ҳолларда ер участкасининг бино ёки иншоот жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ер участкаси сотилгунига қадар амалда бўлган шартлар билан ана шу бино ёки иншоотни ижарага олувчи шахсда сақланиб қолади
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий хисобга қўйиш тартиби ўрнатилган бўлиб, унга кўра кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим. Ижара ҳақининг миқдори тўғрисида тарафлар ёзма шаклда келишган шартлар бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида белгиланган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик ҳақига, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ёки иншоот жойлашган ер участкасидан ёхуд ер участкасининг бино ёки иншоот билан бирга топширилаётган тегишли қисмидан фойдаланганлик ҳақи ҳам киради.
Шартномада бино ёки иншоотнинг ижара ҳақи бино (иншоот) майдонининг бирлиги ёки унинг бошқа ўлчов кўрсаткичлари бўйича белгиланган бўлса, ижара ҳақи ижарага олувчига топширилган бино ёки иншоотнинг ҳақиқий ўлчовига қараб аниқланади.
Бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади.
Агар қонунда ёхуд бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг бино ёки иншоотни ижарага олувчига топшириш мажбурияти бино ёки иншоот ижарага олувчининг эгалигига ёки фойдаланишига топширилганидан ва тарафлар топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолаганларидан кейин бажарилган ҳисобланади.
Тарафлардан бирининг бино ёки иншоотни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бош тортиши тегишли бўлишига қараб, ижарага берувчининг мол-мулкни топшириш бўйича ўз мажбуриятларини, ижарага олувчининг эса, мол-мулкни қабул қилиб олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиши деб қаралади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бекор қилинганида ижарага олинган бино ёки иншоот ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда ижарага берувчига қайтарилиши лозим.
Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.



Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish