11.БИНО-ИНШООТНИ СОТИШ ВА ХАДЯ ҚИЛИШ
Режа (25-;26- марузалар):
11.1. Бино- иншоотни сотиш
11.2. Бино-иншоотни хадя қилиш
Таянч сўзлар: Бино- иншоот, олди-сотди шартномаси, нотариал тартибда тасдиқланиши, ёзма шакл, эгалик ҳуқуқини топшириш, сотиб олувчи, сотувчи, фойдаланиш шартлари, тарафлар, квартира, ижара ҳуқуқи, хадя.
11.1. Бино- иншоотни сотиш
Бино- иншоотнинг олди-сотди шартномасига биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира сотиб олувчига мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади.
Бино- иншоотни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Бино- иншоотни сотиш шартномасининг шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Бино, иншоот сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай бино- иншоотка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу бино- иншоот жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади.
Сотувчи сотилаётган бино- иншоот жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган тақдирда сотиб олувчига ер участкасининг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи ёхуд бино- иншоотни сотиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ берилади.
Агар шартномада бино- иншоотни сотиб олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган бўлмаса, сотиб олувчига ер участкасининг бино- иншоот жойлашган ва бу бино- иншоотдан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян қисмига мулк ҳуқуқи ўтади.
Сотувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида жойлашган бино- иншоотни, агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонун ёки шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ана шу ер участкаси мулкдорининг розилигисиз сотишга йўл қўйилади. Бундай бино- иншоот сотилганида сотиб олувчи бино- иншоотни сотаётган шахс ер участкасининг тегишли қисмидан қандай шартларда фойдаланган бўлса, ўша шартларда фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Сотувчига қарашли бино, иншоот ёки бошқа бино- иншоот жойлашган ер участкаси ана шу бино- иншоотни сотиб олаётган шахсга мулк қилиб топширмаган ҳолда сотилса, ер участкасининг бино- иншоот жойлашган ва бино- иншоотдан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан сотувчининг фойдаланиш ҳуқуқи сотиш шартномасида белгиланган шартларда сақлаб қолинади.
Агар ер участкасининг тегишли қисмидан фойдаланиш шартлари уни сотиш шартномаси билан белгиланган бўлмаса, сотувчи ер участкасининг Бино- иншоот жойлашган ва бу бино- иншоотдан кўзланган мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан чекланган ҳолда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бино- иншоотни сотиш шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган бино- иншоотни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан бино- иншоот тегишли ер участкасида ёки бошқа бино- иншоотнинг таркибида қандай жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт.
Шартномада бундай маълумотлар бўлмаса, бошқа шахсга топширилиши лозим бўлган бино- иншоот тўғрисидаги шартни тарафлар ўзаро келишиб олмаган, тегишли шартнома эса тузилмаган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |