3. Таваккалчиликни синфларга ажратишнинг умумий принциплари. Ўз фаолиятлари жараёнида тадбиркор бир-бири билан вужудга келиш вақти ва жойи, ташки хамда ички омиллари туплами, омилларни таъсир даражаси тахлил усуллари ва баён этиш услублари билан фарқ қилувчи хилма-хил турдаги таваккалчиликжамламаси билан дуч келади.
Коидага кура барча турдаги хавф-хатарлар ўзаро боғлиқ бўлиб улар тадбиркор фаолиятига бевосита таъсир этади. Бу холат хавф-хатарни оптималлаштириш бўйича бир тухтамга келишни чигаллаштиради ва унинг вужудга келиши омиллари сабаблари, аниқ таваккалчиликтаркибини чуқур тахлил қилишин талаб этади.
Тадбиркорлик муаммоларига багишланган иқтисодий адабиётларда тадбиркорлик хавф-хатарни аниқ тузилган синфлари тизими мавжуд эмас.
Хавф-хатарнинг синфларга ажратиш вазифаси ва мақсадидан келиб чиккан холда уни синфлаш учун кўплаб ёндашувлар мавжуд.
Хавф-хатарни синфларга ажратиш асослари бўлиб хизмат қилувчи мухим элементларни қуйидагилар ташкил этади:
- вужудга келиш вақти
- вужудга келиш учун асосий омиллар
- ҳисобга олиш ҳар актери
- келтириб чиқарадиган оқибатлари ҳар актери
- вужудга келиш сохаси ва бошқалар.
Вужудга келиш вақтига қараб таваккалчиликретроспектив, хозирги ва перепектив хилларга ажратилади. Ретроспектив хавф-хатарнинг хусусияти, уни пасайтириш усулларининг тахлил қилиш хозирги ва перспектив хавф - хатарни аниқ башорат қилиш имконини беради.
Вужудга келишини омилларига қараб таваккалчиликсиёсий ва иқтисодий (тижорат) турларига ажратилгади. Сиёсий таваккалчиликбу тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи сиёсий вазиятни ўзгаришига асосланган таваккалчилик (чегараларни ёпилиш, бошқа мамлакатларга товарларни киритишни ман қилиниши, мамлакатда ҳар бий холатни жорий қилиниш ва х.з.).
Иқтисодий хавф-хатар- бу мамлакат ёки ташкилот иқтисодиётидаги нохуш салбий ўзгаришлар оқибатида юзага келувчи хавф-хатар. Анча кенг тарикалган, хамда хусусий хавф-хатарлар ўз эътиборларини йуналтирган иқтисодий таваккалчиликбу бозор конъюктураси ўзгариши туловга кобиллик мувозанатини бузилиши бошқарув даражасидаги ўзгаришлар билан боғлиқхавф-хатардир. Бу турдаги хавф-хатарлар бир бири билан узвий боғлиқ бўлиб аксарият холларда уларни амалда бир-биридан фарқлаб бўлмайди.
Ҳисобга олиш ҳар актерига қараб таваккалчиликички ва ташки турларга ажратилади. Ташки хавф-хатарга -бу корхона фаолиятига ёки унинг контакт аудиториясига бевосита боғлиқ бўлмаган хавф-хатар(контакт аудиторияси-бу аниқ ташкилот фаолиятига реал имконият хамда манфаатдорлик билан муносибатда булувчи жисмоний ва ҳуқуқий шахслар ва ижтимоий грухлардир).
Ташки таваккалчиликдаражасига жуда кўплаб, сиёсий, иқтисодий, демографик, ижтимоий, географик ва бошқа омиллар таъсир этади. Ички хавф-хатарга- ташкилот ва унинг контакт аудиторияси фаолияти бевосита асослашган хавф-хатарлар киради.Унинг даражасига ташкилот рахбарининг ишбилармонлик фаолиги оптимал танланган маркетинг стратегияси, сиёсати ва тактикаси ва бошқа омиллар; ишлаб чиқариш потенцили, техник жихозланганлик ихтисослашув мехнат унумдорлиги мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси даражалари таъсир этади.
Келтириб чиқарадиган оқибатлари ҳар актерига қараб таваккалчиликтоза ва спекулятивга ажратилади. Тоза таваккалчилик (адабиётларда у гохо оддий ёки статик деб номланади) - хамма вақт амалда таваккалчилик фаолиятига йўқотиш олиб келиши билан ҳарактерлидир.
Тоза таваккалчиликнинг асосий сабаби бўлиб табиий офатлар, урушлар, бахтсиз ходисалар, жиноий ҳар акатлар ва ташкилотларни ишга лаёкатсизлиги ва бошқалар бўлиши мумкин.
Спекулятив таваккалчилик (баъзида адабиётларда у динамик ёки тижорат таваккалчиликдеб юритилади)-бу тадбиркор учун кутилаётган натижаларга нисбатан қўшимча даромад хамда йўқотиш-зарар хам келтириши билан ҳар актерланади. Унинг асосий сабаблари-солик қонунчилигига ўзгаришлар киритиши валюта кўри хамда бозор конъюк тураларидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Синфий гурухларига кура кенг таркалган вужудга келиш сохасига кура таваккалчиликбўлиб унинг асосида фаолият доираси ётади. Хавф - хатарнинг пайдо бўлишини асосий хусусияти нафақат фаолият доираси қандай илова қилиниши, қолаверса аниқ субъект таваккалчиликфаолиятини қандай амалга ошираётгани билан боғлиқ.
Аслида тадбиркорлик фаолияти қуйидаги асосий турларга ажратилади:
Ишлаб чиқариш - унда тадбиркор, тадбиркорлик омиллари сифатида мехнат куроллари ва предметлари, ишчи кучидан бевосита фойдаланиб, кейинчалик истеъмолчиларга сотиш учун-товар, иш, хизмат, информация хамда маънавий қимматли махсулотларни ишлаб чиқариш;
тижорат тури - унда тадбиркор воситачи сифатида бир шахсдантайёр товарни сотиб олиб истеъмолчига сотади. Унда даромад товар нархига қуйилган устама нарх ҳисобида вужудга келади;
Молиявий тури - тижорат тадбиркорлигининг хусусий тури бўлиб унда олди-сотди предмети сифатида тадбиркор томонидан истеъмолчига сотиладиган пул ёки қимматбаҳо ёки унга бериладиган кредит мисолида когозлар катнашади. Молиявий ёки (кредитни молиявий) табиркорлик – бу мохиятига кура бир пул маблағни иккинчисига маълум хак эвазига ва муддатига бериб қуйишида ифодаланади.
Молиявий тадбиркорнинг даромади молиявий ресурсларни сотиш натижасида оладиган фоиз ставкаси яъни қўшимча қийматда шаклланада. Бундай тариф хамма учун кенг камровли бўла олмайди.
Масалан: Банклар фаолияти мазкур тарифга тўлиқ мос келмайди.
- воситачилик фаолияти- унда тадбиркор ўзи ишлаб чиқармайди ва ўзи отмайди, балки товар ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи орасида товаралмашиш ва пул товар операциялари жараёнида богловчи вазифасини бажаради. Бу фаолиятининг асосий вазифаси ва предмети - ўзаро алокада икки манфаатдор томонини учраштиришдан иборат. Бундай кўрсатилган хизмат учун тадбиркор даромад фойда олади.
-суғурта фаолияти унда тадбиркор маълум бир миқдордаги тулов эвазига истеъмолчини (суғурталовчи) кутилмаган офатлардан мол мулки хаёти ва қимматликлари кўриши мумкин бўлган зарар миқдорини қоплашни кафолатлайди.
Тадбиркор (суғурталовчи) фақатгина маълум холлардагина қайтарилувчи суғурта бадалини йигади. Бундай алохида холларнинг юзага келиш эхтимоли жуда паст бўлгани қисми тадбиркорлик даромадини ташкил этади.
Тадбиркорлик фаолияти сохаларига мос равишда хавф-хатарни хам ишлаб чиқариш тижорат молиявий ва суғурта таваккалчилигига ажратилади. Ишлаб чиқариш таваккалчилиги - Ташкилотлар томонидан махсулот товар хизмат ва бошқа тадбиркорлик фаолияти бўйича режаларини ноқулай ташки мухит шунингдек ишчи вақти, хом-ашё, асосий ва айланма фондлардан, янги техника ва технологиядан тегишли тартибда фойдаланмаслик оқибатида бажарилмаслик оқибатида юзага келади.
Ишлаб чиқариш таваккалчилигини юзага келтирувчи анча кенг таркалган мухим сабаблардан бири бу-кутилаётган ишлаб чиқариш хажмини кискариши, моддий ва бошқа ҳар ажатларни усиши юқориставкада солик ва ажратмаларни тулаш, паст даражадаги интизом, ускуналарнинг эскириши ва ишдан чиқиши хамда бошқалар бўлиши мумкин.
Тижорат таваккалчилиги - товар ва хизматларнинг сотиш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликтижорат хавф-хатарининг сабаблари:
Бозор конъюктураси ёки бошқа холлардаги ўзгаришлар, товарнинг ҳарид нархини ошиши муомала жараёнида товарларнинг бузилиши ва йуқолиши муомала ҳаражатларини ошиши мумкин;
Молиявий таваккалчилиги фирма ўзининг молиявий мажбуриятларини бажармаслиги билан боғлиқ.
Унинг асосий сабаби:
валюта курси ўзгариши муносибати билан инвестиция молиявий портфелини кадрсизланиш;
катастрофа, уруш, тартибсизлик, туловларни амалга ошмаслиги ва хакозолар бўлиши мумкин.
Суғурта таваккалчилиги - у тулов амалга оширилиши зарур бўлган вазиятларни содир бўлиши мумкинлиги шарт шароити билан боғлиқ.
Таваккалчилик натижалари суғурта шартномасини тузиш жараёнидан келиб чиқадиган самарасиз суғурта фаолиятидан кўриладиган зарар, қайта суғурталаш хамда суғурта заҳираларини шакллантириш бўлиши мумкин.
Суғурта таваккалчилигининг асосий сабаблари; суғурта тарифларини нотўғри белгилаш, суғуртачилик жушкин услубиёти, уруш, тартибсизликлар,
фалокатлар ва бошқалар бўлиши мумкин.