4.Компанияларда учрайдиган риск турлари.
Компания ёки фирма – асосий ва биринчи функцияси бўлган хизмат кўрсатиш ва товар сотувчи корхонадир. Хохлаган корхона фаолияти тури турли хил риск даражалари билан боғлик. Риск хохлаган бизнесни зарур ва асосий қисми бўлиб киради. Компаниянинг тадбиркорлик рискини турлари ўзини харакати билан бирга хар бир субъектлар нуқтасига етиб борувчи асосий фаолият билан боғлиқ жараёндир: акционерларга, кредиторларга, мижозларга, товар жунатувчиларга, мавжуд ходим ва хукуматлар шулар жумласидандир. Бу вақтда компания, молия тизими ёрдамида рискни ўтказиши мумкин, қайсики бошқа иштирокчилар хам бунга дучор бўлади.
Махсус молиявий компаниялар мисол учун суғурта компаниялар рискларни ўтказиш ва бирлаштириш бўйича хизматларни бажаради. Умуман олганда барча рисклар компания иши билан боғлик бўлиб, бу ахолини шубхага (порождаются) солади.
Кўриб чиқамиз, мисол, нон бўлочкалари ишлаб чиқариш билан боғлик рисклар.
Нон ишлаш заводи компания сифатида ўз фаолияти билан боғлик бўлган қуйидаги рискларга дучор бўлади.
• Ишлаб чиқариш билан боғлиқ риск.
• Ишлаб чиқарилаётган товарларга бахоларни ўзгариши билан боғлиқ риск.
• Ишлаб чиқариш омилларига таъсир этувчи бахони ўзгариши.
Тадбиркорликка кириш риски нафакат нон заводи эгаларини, балки уларнинг барчасини зимммасидадир. Рискни қисми ўз навбатида менеждерлар ўз ва компания ходим (персонал)лари зиммасига олади. Агар компанияни даромади паст ёки агар ишлаб чиқариш технологияси ўзгарса улар иш хақини йуқотиш рискига дучор бўлади, айрим холларда умуман ишини йуқотиши хам мумкин. Заводни ихтисосли рахбарлиги учун маълум рискни бошқариш зарур. Завод менеджери турли хил усуллар орқали мавжуд риск турларини бошқаради: мисол, уни етиштиришдаги рискни камайтириш мақсадида омборхонада захирани сақланиши.
Уларни махсулотига талаб бўлган прогнозини хисобга олиб, маркетинг фирма доимий мижоз бўлиши учун ёки жихоз учун тайёр эхтиёт қисм захира кўринишда ушлаб туриши мумкин.
Шунингдек, жихозни ўғирлаш ёки персонални ишлаб чиқариш трамваси холатлари билан боғлик рисклар учун суғурта полиси сотиб олиш хам мумкин.
Айрим рискларни камайтиришни усуллари хам мавжуд: форвардли, фючерсли ва опционли бозорлардаги мос товарли, чет эл валютаси ва фоиз ставкали шартномаларни тузиш ёки бевосита истемолчи ва жўнатувчилар ўртасида фиксирланган бахолар хақидаги шартномалар шулар жумласидандир. Рискларни камайтириш бўйича чора тадбирларга харажатларни ақл билан баланслаштириш – заводни бошқариш лозим.
Компанияларни ташкилий структураси ва хажми ўз ўзига риска тортилади. Завод турли хил хажм ва формаларда бўлади. Бу бир томондан-кичик заводлар ва магазинчалар бўлиб, буни қайсики, ўзлари оиласи билан эгалик қилади ва бошқаради.
Бошқа томондан, - буюк корпорациялар, мисол учун “Continental Baku Company” бўлиб, минглаб ишчилари билан мехнат қилади, акционерлари ундан хам қўпроқ. Буюк корпорация кўринишдаги масштабли корхоналарни аксосийларидан бири, бизнесни амалга ошиишда бахоли, истеъмол, ишлаб чиқариш билан боғлик рискларни яхшилашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |