2. Таваккалчиликнинг ҳуқуқий жихатлари. Таваккалчилик билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш-бу ҳуқуқ нуқтаи назаридан икки томонлама қараб чиқилувчи масаладир. Бир томондан - у ўта
мухим фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик холати иккинчидан у вақолат тўғрисидаги масаладир. Умуман махсус юридик адабиётларда таваккалчиликбилан боғлиқ қарорлар қабул қилиш ва бундай қарорлар учун жавобгарлик маъсулиятини ҳуқуқий тартибга солиш, тартибга солувчи иқтисодий манфаатдор хўжалик объектлари бўлимида қараб чиқилади.
Бу бўлимга хўжалик ҳисоби шароитида кўрилган зарарларни қоплаш масалалари хам киритилган, лекин хўжалик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш натижасида юқори ташкилотлар режаларини барбод этгани учун қўлланилувчи жарималар бундан мустасно.
Агар ташкилотнинг хўжалик манфаатлари давлат манфаатлари билан мос тушса, камдан кам холда жамоатчиликнинг манфаатларига зид холатлар юзага келади, шунинг учун хўжалик рахбарларини жиноий жавобгарликка тортиш усули кам қўлланилади. Кўп холларда қандайдир ҳуқуқий манфаатларга зид хатти ҳар акат оқибатида етказилган зарарни қоплатиш сануцияси учраб туради.
Хўжалик таваккалчилиги билан боғлиқ ҳар акатлар учун жавобгарлик масаласини биз фуқаролик ҳуқуқи позициясидан туриб тадқиқ киламиз. Бу учун биринчи навбатда хавф-хатарни ҳуқуқий тушунчасига тариф беришимиз лозим. Юқорида келтирилган хавф-хатарни иқтисодий ва математик тавсифи фақатгинаҳуқуқий тариф учун асос бўла олади холос.
Хавф-хатарнинг замонавий ҳуқуқий тушунчаларида қарор қабул қилувчи шахс хатти ҳар акатидаги ноаниқ омилларни мавжудлиги ифодаланади, бу эса ҳуқуқий адабиётларда хукмрон бўлган хавф-хатарга салбий муносабатга олиб келади: ҳуқуқ нуқтаи назаридан хавф-хатар, шартнома бўйича зарарни қоплаш ёки бошқа маъсулият аосларда тугаган жойдан бошланади, хавф-хатардан кўриладиган зарар тушунчасини қараб чиқар эканмиз, уни таваккалчиликсолувчивазият оқибатларига киёслаш мумкин. Таваккалчиликсолувчи холатни биз қандайдир йўқотишга имкон яратувчи холат-деб таърифлаймиз. Амалда бундай холатларнинг хаммаси хам зарарли оқибат билан тугамайди. Бундай зарарнинг қандайдир бир улуши учун хеч ким жавобгар бўлмайди. Шунга ухшаш вазият таваккалчиликхолатида хам содир бўлади.
Шундай қилиб, кейинги холатига нисбатан қуйидаги муаммо юзага келади:
-Киши зарар курса-ю, - хеч қандай қонунга асосан келитирлган зарарни хеч кимдан ундириб бўлмаса ва у учун хеч кимни моддий жавобгарликка тортилмаса?.
Таваккалчилик манаби-бошқача сўз билан айтганда-кўрилган зарар манбаи (сабаби)-бу хўжалик рахбари томонидан хўжалик фаолиятини келажаги учун қилинган ҳисоб-китобларни амалга ошмай қолиши оқибатида кўриладиган зарар миқдори ёки даромад ололмаслик, олганда хам жуда оз миқдорда фойда кўришга айтилади.
Зарар хужасизлик оқибатида хам содир бўлиши мумкин, лекин уни аниқлашнинг аниқ чегараси мавжуд эмас.
Ҳуқуқий адабиётларда узоқ муддат хукмронлик килган мулохазалар «хужасизлик» тушунчаси ҳар хилдаги фаолият турларига нисбатан бир мазмунга эга эмас ва амалиётда бир хил маънода ишлатилиши мумкин эмас деган гояни илгари сўрган.
Шунинг учун бу тушунчага табакалаштириш юзасидан ёндошамиз. Қарор қабул қилиш каби алохида холлар оқибатида юзага келувчи йўқотишларга табакалашган холда ёндашув айниқса мухимдир. Бу сохада хужасизлик тушунчаси хўжалик қарорлари; уларни бажарилиши ва баҳоланиши орасида на муваққат, на худудий ўзилиш бўлмаганида, ташкилтни бошқариш учун шу сохани мутахасиси бўлиш кифоя бўлган пайтда унчалик ахамият касб этмас эди. Ривожланган социалистик хўжаликларида хусусий маъсулият ва таваккалчиликбошқарув функциясининг янги аломатига айланади. Давлат бир қаторда ташкилот сохиби сифатида келтирилган зарар учун ва таваккалчилик учун маъсулият бошқарув функциясини бажариб тўрган директор зиммасига юклатилади. Қандайдир қабул қилинган қарор оқибатида кўрилган зарар вокеа содир бўлган захотиёк сезилмайди. Уни аниқлаш учун узоқ муддатли тахлил талаб этилади. Қайд этиб утганимиздек, таваккалчиликбилан хужасизлик орасидаги аниқ чегарани кўрсатиш жуда қийин. Олинган натижалар биргина алохида қарор оқибати бўлмай, балки барча мақсадга йуналтирилган фаолият натижаси бўлиши мумкин. Шундай вазият хам бўлади-ки, унинг натижасида автоматик тарзда олинадиган фойданинг камайиши ёки қарор натижалари ижобий бўлса даромад аниқ усиши билан боғлиқ бўлади.
Лекин бу, бошқача хўжалик фаолиятлари «натижалари» учун жиноий ва мехнат ҳуқуқи бўйича жавобгарликка тортишга асос йўқ дегани эмас.
Агар лавозим йурикномаси талаблари бузилса, рахбарнинг ўз лавозимига нолойиклиги, укувсизлиги, саводсизлиги оқибатида ўтказилган бирор тадбир, ёки қабул қилинган қарор моддий, маънавий зарар келтирса, ёки ходимни соглигига жиддий таъсир кўрсатса, у рахбарни жавобгарликка тортилиши мукаррар.
Кейинги мухим ва муаммони мураккаблаштирувчи мухим хусусият бу
бошқарув қарорлари оқибатида коидага кўра зарар кўрилмайдию, қабул қилинмаган бошқа қарор оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган натижага нисбатан паст кўрсаткичга эришилади.
Қабул қилинган ва қилинмаган натижасида кўрилган зарар ёки олинмаган даромадни баҳолаш шу кадар ноаниқ-ки, унда кўрилган якқол намоён бўлмай мавхум тавсифга эга бўлмайди, хамда уни қатор холларда пулда баҳолаш имкони бўлмайди.
Хавф-хатарни ҳуқуқий тартибга солиш алохида хўжалик қарорлари оқибатида юзага келувчи зарарларни қоплаш учун корхона ўз даромади ҳисобида заҳира фондини шакллантириш лозимлигидан келиб чиқади.
Ташкилот келтирлган зарарни токи ўз резер фонди ҳисобидан қоплаб тўрган экан хеч қандай санкция тўғрисида гап хам бўлиши мумкин эмас. Резерв фондини асоссиз кўп сарфлаб юбориш юқори ташкилотлар аралашуви каби маълум санкцияларни қўллаш заруратини келтириб чиқаради. Шунга ухшаш бизда хам қуйидагича нуқтаи назар пайдо бўлади, яъни корхона директории резер фонди суммасига тенг миқдордаги кўрилган зарар суммаси билан боғлиқ хавф-хатарга бориши мумкин, холос. Резер фонди чегарасидан юқори таваккалчиликэди. Биз учун ортиқча булди. Жуда катта миқдордаги тавакалчилик учун маъсулиятни рахбар вақолати доирасидан ортиқ даражада
мустакил холда ўз зиммасига ололмайди, чунки резер фонди улчамидан катта зарар бидлан боғлиқ хавф-хатарга бориш-юқори орган ҳуқуқига киради.
Санкция тўғрисидаги масалага қайтар эканмиз, шу нарсани қайд этишимиз лозимки, хамма вақт хам юқори ташкилот корхона мулкига етказилган моддий зарарлар ёки заҳира фонди ортиқча сарфлаш учун жазо чорасини қўллаш шарт эмас. Жазо чораларини қўллаш масаласида берилган баҳога боғлиқ бўлади. Агар ташкилот ўз ҳисобидан ёки хеч бўлмаганда банкдан олинган қисқа мудатли кредит ҳисобидан кўрилган зарар (олинмаган даромад)ни қоплаш имкони бўлса у холда санкция қўлланмаслиги мумкин.
Ташкилот режасида таваккалчилик элементлари тўғрисидаги қарор ўз ифодасини топиши зарур. Бу қарор юқори ташкилот томонидан тасдикланмайди, унинг бажарилиши юқори оргна томонидан назоратга олинмайди, аммо уни режага киритилиши унга қонуний тус бериш ва қабул қилинган бундай қарор натижаси учун маъсулиятни назорат қилиш мақсадини назарда тутади. Мабодо кутиладиган таваккалчиликва кўрилиши мумкин бўлган зарар миқдори таваккалчиликэлементларига оид қарорлар қабул
қилиш сохаси ва вақолатидан юқори бўлса, у холда юқори ташкилот билан
келиши зарур.