Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet69/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Фойдаланилган адабиётлар
1. Финансовый менежмент: Учебное пособие. /Под ред. проф. Е.И. Шохина. – М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2004. С. 58-89.
2. Финансы: Учебник. /Под ред. В.В.Коволева. –М.: ТК Велби, Проспект, 2004. С. 41-49.
3. Ковалев В.В., Ковалев Вит.В. Финансы предприятий: Учебник. –М.: ТК Велби, Проспект, 2004. С. 53-61.
4. Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. -Т.: Молия, 2002. 84- 111- бетлар.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Банкротлик нима?
2. Банкротлик келиб чиқишининг объектив сабаблари?
3. Банкротлик келиб чиқишининг субъектив сабаблари?
4. Кандай ҳолларда корхона баланси таркиби қониқарсиз ва корхона тўлов қобилиятига эга эмас деб баҳоланади?
5. Молиявий риск деганда нимани тушунасиз?
6. Молиявий рискларни бошқариш деганда нимани тушунасиз?
7. Рискларни бошқаришда қандай ёндашувлар мавжуд?
8. Молиявий рискларни бошқарув жараёнларини неча босқичга бўлиш мумкин?
9. Молиявий рискларни баҳолашда қандай таҳлил усулларидан фойдаланилади?
10. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолиятини неча риск соҳаларига бўлиш мумкин?
11. Тадбиркорлик риски ва жавобгарлик деганда нимани тушунасиз?
МАВЗУ: ТАВАККАЛЧИЛИК ЧЕГАРАЛАРИ, ИҚТИСОДИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
РЕЖА:
1. Таваккалчиликнинг ҳуқуқий чегаралари.
2. Таваккалчиликнинг ҳуқуқий жихатлари.
3. Таваккалчиликни синфларга ажратишнинг умумий принциплари.
Таваккалчилик турлари тўғрисида гапирганимизда, биринчи навбатда (асосий эъиборни алохида холда вужудга келиш хусусияти ва имкониятларига қаратиб) халқ хўжалиги таваккалчилиги ва ташкилот даражасидаги хавф-хатарни мос келиши зарурлигини қайд этган эдик. Бу ерда биз биринчи навбатда бу икки турдаги хавф-хатарни таъсир этиш чегаралари ва мавжуд фарқланишлар белгиловчи омилларни, асоссиз хавф - хатар зарарли эканлигини, хамда тажрибага таянмай инкор этилган таваккалчиилк хам ута зарар эканлигини кўрсатиш учун алохида-алохида ажратамиз.
Таваккалчиликга таяниб қабул қилинган қарорлар каорларни қабул қилиниши бир мухим объектив мезон яъни хўжалик рахбари қарорлар қабул
қилишда қандай чегарадаги хавф-хатарга бориш мумкин деган мухим объектив мезонга боғлиқ бўлади.
Бу масала кириш қисмида қайд этганимиздек, иқтисодий ва ҳуқуқий (фуқаролик сохаси каби, жиноят ҳуқуқи бўйича хам) жихатлари, холат ва оқибатларга эга.
Хўжалик рахбарлари тўлиқ маъсулият билан борувчи окилона Таваккалчилик деб биз нимани атаймиз. Бу саволга турли қарашлардаги жавоблар мавжуд.
Масалан: польшалик иқтисодчи Бронислав Мииц окилона хавф-хатарни асосий фондлар, ишлаб чиқариш хажми, рентабеллиликда даромадлилик даражаси, хўжаликнинг молиявий холати каби параметрлар билан боғлиқ холда тадқиқ этади. Корхонада ишлаб чиқариш номенклатураси хилма-хил бўлиб, молиявий холати қанчалик барқарор бўлса, таваккалчиликхавфи шунчалик паст бўлади. «Демак, бу корхона қанчалик кўп турдаги махсулот ишлаб чиқариб, катта капиталга эга бўлса у Таваккалчиликга шунчалик кам даражада таъсирчан бўлади». Бундай хўжалик рахбарлари, дадил холда «таваккалчилик вазият»ларда қарор қабул кила олади.
Бизнинг мулохазаларимизя бўйича хўжалик рахбарнинг таваккалчиликшароитидаги маъсулияти фақат аниқ қарорлар даажаси билан тадқиқ этилиши мумкин.
Тўлиқ фаолиятни бундай параметрлар билан тахлил қилиш ва унинг асосида умумий хулосага келиши бизнинг фикримизга мақсадга мувофиқ эмас.
Венгрияда фуқаролик ҳуқуқи бекорга хозиргача таваккалчилик сохасидаги маъсулиятни тартибга солиш тўғрисида уйламайди. Биз бу ерда хавф - хатарнинг тартибга солишни ҳуқуқий муаммоларини мухокама килмаймиз, лекин бунга доир баъзибир ўз мулохазаларимизни айтиб утмоқчимиз:
- аниқ хўжалик шароитидан келиб чиккан холда, хавф-хатарга оид муаммоларни хал қилишда хўжалик рахбарига зарур бўлган, у асосланувчи объектив процессуал холатлар ва ташкилий принципларни баён этиш зарур.
Бизнинг фикримизча, хавф-хатарнинг иқтисодий чегаралари қуйидагича аниқланади:
-Хўжалик рахбари қарор қабул қилиш жараёнида, агар корхона ихтиёридаги фондлар корхонани ривожлантириш масалалари ўлчамига мос келса хавф - хатарга бориши мумкин. Бу учун асос бўлиб махсулотларни сотиш ва ишлаб чиқаришни узлуксизлиги, даромадли хўжалик юритиш, истеъмолчилар ва трпнспортчилар билан бир маромдаги алокалар, тўловга кобилликнинг юқори даражаси, аниқ бухгалтерия ҳисоби ва молиявий тизим ривожланиши ва бошқалар хизмат қилиши мумкин.
Хўжалик рахбари агар мавжуд фондларни тегишли тартибда бошқара олсагина, қарорлар қабул қилиш жараёнида хавф-хатарга бориши мумкин яъни:
- ривожланиш муаммолари хал этилаётганида зарур асосий ва оборот фондлар тизими шаклланади. Шундай қилиб, янги капитал қуйилмаларда махсулот сифати ва бошқарув тизими талаб этиладиган даражаси ҳисобга олинади. Ортиқча захирлар (на хомашё захираси, на сотилмай қолган махсулот) жамгарилмайди.

  • ташкилот ривожланиши мувозанатини бузмаслик учун баъзи – бир йўқотишлар урнини тулдириш мақсадида мос равишда заҳира суғурта фонди яратилади. (Кейин бу суғурта фонди ташкилотнинг умумий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади, ва амалиётда аксарият холларда у таваккалчиликоқибатлари кам ёки кўп даражада кўринган, назарда тутилмаган ҳар ажатларни қоплашга сарфланади).

  • суғурта фонди ва ундан фойдаланиш бандлари улчами чегаралари олдиндан аниқ белгиланиш лозим.

Қарорлар қабул қилиш жараёнида экспертларни танлаш, зарур информацияларни тўплаш ва қайта ишлаш, каби масалаларнинг зарур вақолатига эришилиш баҳолаш мезони муаммолари ва реал нуқтаи назарни юзага келтиради.
Юқорида қайд этилганлар жавобгарликга тортиш ва маъсулиятни зиммага олиш нуқтаи назаридан баҳоланиб ва кўрсатилувчи талабларни келтириб чиқаради. Лекин улар қуйидаги аниқ миқдорий баҳога жалб этилмовчи мухим омиллар: таваккалчиликбилан боғлиқ қарорлар қабул қилишга имконият яратувчи вазият, рахбар диди, қарор ва танловни белгиловчи рахбарнинг шахси моддий ахволи, унинг вазифаси, бевосита ходимларни туплаш бўйича хўжалик рахбарларнинг ҳуқуқ ва имконияти ва х.з) билан тулдирилиши лозим.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish