Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Молиявий рискларни бошқариш тизими



Download 0,64 Mb.
bet67/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

2. Молиявий рискларни бошқариш тизими
Молиявий риск –молиявий муомалаларни амалга оширишда юзага келадиган риск. Молиявий рискларни бошқариш - рискларни пайдо бўлиш эҳтимолини камайтириш ва улар оқибатларини қисқартиришни ўзида акс эттиради.
Йўқотишларни камайтириш ва огоҳлантириш бўйича қарорларни ўз вақтида қабул қилиш нуқтаи-назаридан рискларни бошқаришда учта ёндашув мавжуд:
1) фаол ёндашув - бунда риск оқибатларини камайтириш учун менежердан рискларни бошқаришнинг барча усулларидан максимал фойдаланишни талаб этади;
2) жорий (адаптивный) ёндашув – бошқарув жараёнида юзага келиб қолган хўжалик юритиш шароитларига, рискларни ўзини бошқариш эса хўжалик муносабатларини амалга ошириш жараёнларига асосланади;
3) консерватив ёндашув – бунда риск ҳодисалари рўй бериб, корхона йуқотишларни ҳис қилгандан кейин молиявий рискка бошқарувчи таъсирлар кўрсатилади.
Молиявий рискларни бошқарув жараёнларини тўрт босқичга бўлиш мумкин:
- биринчи босқичда, корхона дуч келиши мумкин бўлган риск турлари кечади;
- иккинчи босқич, рисклар даражасини таҳлил ва миқдорий баҳолаш олиб борилади;
- учинчи босқич, рискларни бошқариш усулларини танлаш амалга оширилади;
- тўртинчи босқич, бу усуллар амалиётда қўлланилади ва олиб борилган тадбир натижалари баҳоланади.
Молиявий рискларни баҳолаш риск даражаларини тавсифлаш, эҳтимоллик ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш мақсадида олиб борилади.
Молиявий рискларни баҳолашда ҳар хил таҳлил усулларидан фойдаланилади: сифат; миқдорий ва комплекс.
Сифат таҳлили ёрдамида риск даражасига таъсир этиши мумкин бўлган риск турларини, омилларини, соҳаларини аниқлаш мумкин.
Риск даражаларига таъсир этувчи омилларни ички ва ташқи омилларга
бўлиш мумкин.
Ички омилларга корхонанинг иқтисодий стратегияси, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятида ресурслардан фойдаланиш даражаси, ходимларнинг иш тажрибаси, малакаси ва бошқалар киради.
Ташқи омилларга мамлакатда мавжуд сиёсий, иқтисодий вазият, тадбиркорлик фаолиятига қаратилган ҳуқуқий базанинг мавжудлиги, солиқ тизими ва бошқалар.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолиятини бешта риск соҳаларига ажратиш мумкин:
1) рисксиз соҳа – корхона ҳеч нарсага риск қилмайди ва минимум фойдага тахмин қилади;
2) минимал риск соҳаси – корхона фойданинг бир қисмига риск қилади;
3) юқори риск соҳаси – корхона ёмон ҳолатда барча харажатларни қоплайди, яхши ҳолатда- тахмин қилинган фойдадан кам олади;
4) энг юқори риск соҳаси – корхона нафақат фойдани йўқотишга риск қилади балки, кўзда тутилган тушумни ҳам оломайди, фаолият соҳаси тораяди, айланма маблағларини йўқотади, қарздор бўлиб қолади;
5) ҳалокатли риск соҳаси – корхона фаолияти банкротликка олиб келади.
Сифат таҳлил ҳар хил усулларда олиб борилиши мумкин. Улардан энг асосийси асл (аналог)ва эксперт баҳолаш усулларидан фойдаланиш.
Миқдорий таҳлилда рискларнинг ҳажми математик-статистик усулдан фойдаланган ҳолда аниқланади:
- кутилаётган кечишни эҳтимолли баҳолаш;
- йўқотишни минималлаштириш;
- ҳар хил қарорлар қабул қилишдан фойдаланиш;
- корхона фаолияти молиявий кўрсаткичлари таҳлили.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish