Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Форвард операцияларини ҳисобга олиш жўрнали



Download 0,64 Mb.
bet45/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Форвард операцияларини ҳисобга олиш жўрнали 1- жадвал.

Операция

ЕВРО(млн.)

USD (млн)

Сотиб олиш

Сотиш
суммаси

фарқи

Сотиб олиш

Сотиш
суммаси

фарқи

1\V- 2006

10

10

0

14

14850




1\VII–2006

10

10

0

14

14774




Жадвал маълумотларидан шу нарса кўринадики, бунда форвард шартномаси бўйича 10 миллион. ЕВРО га 14774 минг АҚШ доллари сотиб олиш тўғрисида келишилган. Бунда форвард курси қуйидагича:
1 ЕВРО = 1,4850- 0,0076 = 1,4774 $. Бу ерда фоиз ставкаларини жиддий ўзгариш хавфи мавжуд. Чунки дисконт даражаси 76-74 ни ташкил қилади:
1.4850 - 0.0074 = 1.4776 $.
Банк раҳбарияти трейдерга лимит ўрнатади. Масалан, уч ой муддатга амалга ошириладиган форвард операциялари учун лимит белгилайди. Айниқса, нобарқарор валюталар билан боғлиқ форвард операцияларига нисбатан қатъий лимит белгилаш лозим.
Бу лимитларга риоя этилиши доимий назорат остида бўлмоғи керак. Бунинг устига кўпгина банклар ўз валюта бўлинмалари учун анча тор, позицион деб аталадиган лимитларни белгилаб кўядилар.
Улар, бир томондан, кун давомида туғиладиган хатарларнинг юқори чегарасини (кундўзги лимитларни), иккинчи томондан эса, эртаси куни вужудга келиши мумкин бўлган хорижий валютадаги позиция учун юқори чегарани (тунги (overnight) лимитлар) белгилаб қўядилар.
Лимит белгилаш банкни юқори даражада зарар кўриш хавфидан сақлайди. Лимит доирасида трейдер фаолиятининг молиявий натижаси аниқланади. Масалан, юқоридаги жадвалда 2000 доллар миқдорида фойда олинганлигини аниқлаш мумкин.
Ҳозирги кунда жаҳон банк амалиётида 30 та валютада форвард операцияси амалга оширилмоқда, шундан 15-16 таси ликвидлилик даражаси юқори бўлган валюталардир.
Форвард операцияси билан шуғулланаётган банк ходимлари фоиз ставкалари ўртасидаги фарқни доимий тарзда кўзатиб борадилар.
Ишлаб чиқариш тўловлари. Бу усул кредитнинг асосий суммаси учун кредиторлар томонидан лойиҳанинг келгусидаги ишлаб чиқаришининг маълум қисмини сотиб олишини англатади. Бу усулнинг ҳарид ҳақидаги форвард келишувдан фарқи шундаки, келгусидаги тўловлар оқими олдиндан аниқ қарзни ўзиш жадвалига эмас, балки ҳақиқий ишлаб чиқаришга боғлиқ. Одатда бу усул тоғ-кон қазилмаларини ишлашда қўлланилади, кредиторлар қазилмаларда улушга эга бўлганлари учун ишлаб чиқариш тўловлари одатда таъминланган. Ишлаб чиқариш бошланганда, ҳаридор- кредитор ҳар бир даврда умумий ишлаб чиқаришдан олдиндан келишилган улуш бўйича ўз фойда улушини олади.
Хеджирлаштириш, суғурта ва своплар. Бу усул ва механизмлар лойиҳа иштирокчилари томонидан таваккалчилик улушини бутунлай назорат қилиш учун қўлланилади. Ҳар бир усулнинг ўз ҳаражатлари бўлиб, улар таваккалчилик/фойда нисбатида киритилиши керак.
Таваккалчиликни бошқаришда асосий вазифа – бу амалдаги бозор конъюнктурасига мос даражада таваккалчиликларни минималлаштириш, кредитлаш хизматлари бозорида банк позициясини минимум сақлаб қолишдир. Таваккалчиликни бошқаришда асосий йўллар қуйидагилар:
 таваккалчиликни ажратиш;
 таваккалчиликни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш;
 моддий таъминотни олиш (гаров);
 молиявий таъминотни олиш (кафолат ёки кафиллик);
 таваккалчиликни кредит бўйича юқори фоиз ставкасига кўчириш;
 таваккалчиликни венчур кредитлашга қабул қилиш;
 қарзлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун фондларни
шакллантириш;
 суғурталаш.
Булар таваккалчиликни бошқариш бўйича қуйидаги иш йўналишларини
талаб қилади:
 ҳар бир мижоз бўйича доимий мониторингни олиб бориш;
 маълум бир мижознинг асосий хўжалик фаолиятига
алоқадор тармоқ ҳолатининг доимий мониторинги;
 кафолатни жалб қилиш ва таҳлил этиш;
 таваккалчилик учун компенсация олиш (гаров, кафолат ва
бошқаларни амалга ошириш).
Таваккалчиликни ажратиш босқичида кредит суммаси инвестиция лойиҳасининг ҳақиқий қиймати қўшув зарурий резервларни шакллантириш ҳаражатларига мувофиқ бўлиши керак. Булар лойиҳанинг ҳарактери ва уни амалга ошиш муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади. Таваккалчиликни минималлаштириш баҳонасида кредит суммасини камайтириш, лойиҳа тўлиқ молиялаштирилмаслиги ёки уни охирги босқичда амалга ошмай қолиш хатари туфайли таваккалчиликлар кўпаяди. Бу айтилганлар кредит муддатини танлашга ҳам тегишли.
Кредитнинг узоқроқ муддати унинг таваккалчиликини оширади, лекин кредит муддатини сунъий камайтириш қарздор учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин, уни ўта таваккалчиликли ва ҳатто хато хўжалик қарорларини қабул қилишига мажбур қилиши, натижада эса қарздорнинг ҳам банкнинг ҳам умумий таваккалчиликлари ошиши мумкин.
Юқори фоиз ставкаси таваккалчиликларни бошқаришнинг асосий воситаларидан биридир. Лекин жаҳон тажрибаси кўрсатишича, банкларнинг кичиқ бизнес корхоналари билан алоқасида, таваккалчиликларни бошқаришда бу восита кам самара беради. Агар бундай ҳолда давлат томонидан кичиқ бизнесни қўллаб-қувватлашнинг ривожланган механизми ва банклараро кучли рақобат мавжуд бўлса, таваккалчиликни компенсациялаш омили сифатида юқори фоиз ставкасини амалда кўллаб бўлмайди.
Таваккалчиликларни ажратиш деганда, молиялаштириш манбаларининг ҳаракатидаги оғирликни қарздорнинг ўзи билан биргаликда бошқа бир неча инвесторлар ўртасида бўлиниши тушунилади. Йирик қарздорларнинг лойиҳаларини молиялаштиришда бу табиий, бу амалиёт кичиқ тадбиркорлик доирасидаги тадбиркорлар учун кенг тарқалмаган. Бу шу билан боғлиқки, сўралаётган кредитнинг чегараланган суммасида инвесторлар ўртасида таваккалчиликларни тақсимланиши ва назорати бўйича операцион ҳаражатлар банк кредитлаш таваккалчиликини камайтиришга қилинадиган иқтисодни ошириши мумкин. Инвестицион кредитлашда таваккалчиликларни тақсимлаш шаклларидан бири кредит бўйича кафолатни жалб қилишдир. Одатда, бу лойиҳа қийматининг тахминан 50%идан 2/3 қисмигача ва кредит қийматининг 75-80%ини қамраб олади. Таваккалчиликни тақсимлаш шаклларидан бири бўлган таваккалчиликни бўлиниши кичиқ тадбиркорлик сферасига йўналтирилаётган кредит ресурслари учун айниқса ҳарактерли бўлиб, бунда ресурслар бевосита қарздорларга эмас, балки кичиқ бизнес эҳтиёжлари учун мўлжалланган ва ишлаб чиқилган йўналишлар, кадрлар ва бошқаларга эга бўлган оралиқ молиявий институтларга йўналтирилади. Бундай институтларга кичиқ корхоналарнинг кредит бирлашмалари, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий фондлари, тадбиркорлик субъектларига маълум хизмат турларини кўрсатувчи лизинг компаниялари киради.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish