4. Қурилиш ташкилотлари. Лойиҳада иштирок этадиган пудратчилар, одатда қурилиш билан боғлиқ ишларни бажарадилар ва келгусида буюртма қабул қилиш мақсадида кафолат беришга тайёр бўладилар.
5. Миллий ҳукумат ва халқаро агентликлар. Бу ташкилотлар мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий талаблари билан қизиқадилар. Ҳукумат кафолатлари, лойиҳанинг бошқа иштирокчилари қоплай олмайдиган таваккалчиликларни қоплаш учун жуда зарур ва шу сабабли, молиялаштиришнинг ютуғи учун ҳаётий жиҳатдан муҳимдир.
6. Бошқа томонлар. Кўп ҳолларда, юқорида саналганлардан ташқари, лойиҳа қурилишидан аниқ бир даромад оладиган бошқа томонлар ҳам бўлади ва улар кафолат беришга тайёр бўладилар. Масалан, лойиҳа билан бир қаторда амал қилаётган компания лойиҳа амалиётида ривожланган инфратўзилмадан ютиши мумкин, шунингдек лойиҳа амалга ошиши натижасида миллий иқтисодиётни ривожланишидан ҳам ютиши мумкин.
Таваккалчиликни тақсимлашда кафолат энг аҳамиятли усул, лекин бундан бошқа усуллар ҳам бор. Кўп ҳолларда ҳарид ҳақидаги форвард келишув ва ишлаб чиқариш тўловлари қўлланилади. Ҳарид ҳақидаги форвард келишув. Форвард ҳарид ҳақидаги оддий келишувни молиялаштиришда, кредитор етказиб берилмаган ёки яратилмаган минераллар ёки бошқа ресурсларни сотиб олиш учун кредит беради. Лойиҳа ишга тушгандан кейин ва минераллар қазиб олиниши бошлангандан кейин, кредиторлар қарзни ўзиш жадвалига мувофиқ келадиган миқдорни олиш ҳуқуқига эгалар.
Форвард шартномаларидан олинадиган даромадлар қатъий фоизга ва барқарор тушумга эга эмас. Чунки улардан олинадиган даромадлар битим валютасининг спот курсини ўзгаришига боғлиқ.
Ғарбий Европадаги бир қатор тижорат банклари, шу жумладан, Дойче банк фаолиятида форвард шартномасидан фойдаланиш тажрибалари шуни кўрсатдики, агар форвард курси спот курсидан юқори бўлса, банк форвард шартномаси бўйича сотиб олинадиган миқдордаги валютани битим имзоланиши билан спот шарти бўйича сотади ва баҳоловчи валютада олинган тушумни шартнома муддати тугагунга қадар бошқа банкка муддатли жамғарма сифатида жойлаштиради. Бунда форвард шартномаси бўйича сотиб олинаётган валюта муддатли депозит шаклидаги валюта резервлари ҳисобидан тўланади.
Агар форвард курси спот курсидан кичиқ бўлса, банк шартома бўйича сотиб олинаётган валюта миқдоридаги маблағни кредитга беради. Одатда кредитни қайтариш муддати форвард шартомасининг тугаш муддатига мос келади.
Агар битим валютаси ва баҳоловчи валюта бўйича фоиз ставкалари тенг бўлса ва бу тенглик узоқ вақт давом этадиганлигига трейдер ишонса, унда форвард курси даражасида бўлади. Бунда трейдер икки мамлакатдаги фоиз ставкаларининг шу давргача бўлган ҳолатини таҳлил қилади ва шунга қараб устама ёки дисконтнинг даражасини аниқлайди.
Ўзбекистон республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг янги қоидалари ва ҳисоб варақлари режасига кўра, Марказий банк форвард шартомаларини муддатидан қатъий назар ҳисоботларда қайта баҳолаш натижаларини акс эттиришни талаб қилмоқда. Ушбу талабномага кўра, банк форвард шартомаси қийматини қайта баҳолаши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |