Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Таваккалчиликни бошқариш босқичлари



Download 0,64 Mb.
bet40/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

2.Таваккалчиликни бошқариш босқичлари,
таваккалчиликни бахолашнинг асосий мезонлари ва унинг
услублари.
Охирги ўн йилларда лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш малакавий фаолиятнинг алоҳида бир кўринишига айланди. Кўпгина саноати ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг давлат ва хусусий секторларида лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тажрибалар тўплана бошланди. Лойиҳани бошқариш доирасида ечиладиган масалалардан бири - бу лойиҳа фаолиятининг таваккалчиликини бошқаришдир. Бу масала лойиҳани бошқаришнинг бошқа функцияларидан алоҳида эмас. Молиявий талабни аниқлашда ҳам, смета ва бюджетни ҳисоблашда ҳам, шартномаларни тайёрлаш ва тўзишда ҳам лойиҳа фаолияти иштирокчиларини турли хил таваккалчиликлардан ҳимоялаш билан боғлиқ масалалар ечилади. Таваккалчиликлар лойиҳа фаолиятининг барча босқичларида бўлганлиги сабабли, лойиҳа таваккалчиликларини бошқариш функцияси лойиҳа тугагунга қадар давом этади.
Лойиҳа таваккалчиликларини бошқаришда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:
- лойиҳа таваккалчиликларининг таснифи;
- лойиҳа таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш усуллари;
- лойиҳа таваккалчиликларини бошқаришнинг ахборот таъминоти;
- таваккалчиликларнинг мониторинги ва истиқболини белгилаш;
- таваккалчиликларни камайтириш технологиялари;
- таваккалчиликларни бошқаришни ташкил этиш;
-таваккалчиликларни бошқариш ҳаражатларининг оптимал даражасини асослаш ва самарадорликни баҳолаш.
Таваккалчиликни бошқариш турли фаолият доираларида таваккалчиликни камайтириш бўйича технологияларни ва билимни талаб қилади.
Ҳозирги вақтда таваккалчиликни бошқариш фаолиятини қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мумкин:
1. Таваккалчиликни аниқлаш.
2. Таваккалчиликни баҳолаш.
3. Таваккалчиликни бошқариш чоралари ва усулларини танлаш.
4. Таваккалчиликни олдини олиш ва назорат қилиш.
5. Таваккалчиликни молиялаш.
6. Натижаларни баҳолаш.
Таваккалчиликни аниқлаш ва уни баҳолаш босқичлари таваккалчиликни таҳлили деб, ҳам аталади. Бунда таваккалчиликни аниқлаш сифат таҳлилига, таваккалчиликни баҳолаш миқдор таҳлилига киради.
Таваккалчилик таҳлилининг миқдор усуллари орасида таваккалчиликни бошқариш назариясида энг машҳурлари қуйидагилар:

  • статистик ва статистик тажрибалар усули;

  • мақсадга мувофиқ келадиган ҳаражатлар таҳлили;

  • эксперт баҳолари усули;

  • аналитик усуллар ва бошқалар.

Таваккалчилик таҳлилининг аҳамияти лойиҳанинг потенциал иштирокчисига лойиҳани мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш ҳақидаги қарорларини қабул қилиши учун зарурий маълумотларни беришдир.
Таваккалчиликни бошқариш чоралари ва усулларини танлаш жуда муҳим босқич ҳисобланади. Аниқ танланган усул доирасида аниқ чора- тадбирларни қўллаш мумкин. Бу босқич лойиҳани амалга оширишни бошлаш ҳақидаги қарорни қабул қилишдан аввал ўтказилиши керак.
Танлашда кечиқиш лойиҳа иштирокчиси учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқариши ёки иштирокчилар ўртасида жиддий келишмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Таваккалчиликни бошқаришда чора ва усулларни оптимал вариантини танлаш барча лойиҳа иштирокчилари ўртасида жиддий музоқаралар бўлишини талаб қилади.
Таваккалчиликни олдини олиш ва назорат қилиш босқичи маълум режа ва дастурлар асосида аниқ ташкилий-техник тадбирларни кўриб чиқади.
Бу босқичда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • таваккалчиликлар мониторинги;

  • таваккалчиликни истиқболини белгилаш;

  • таҳдид солувчи хатарлар ҳақида раҳбарларга маълумот бериш ва бу билан боғлиқ кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;

  • таваккалчиликни олдини олиш ва назорат қилиш дастури доирасида махсус ташкилий-техник тадбирлар.

Кўп таваккалчиликларни олдини олиш ва назорат қилиш мумкин. Лекин шундай таваккалчиликлар мавжудки, уларни олдини олиш ёки камайтириш мумкин эмас, яъни улар лойиҳа иштирокчилари таъсиридан ташқарида бўлади. Шундай таваккалчиликлар кўп ҳаражат талаб қилганлиги сабабли, уларни молиялаш усули қўлланилади. Бунда лойиҳа иштирокчиларини ўз-ўзини суғурталаш, тажрибали суғуртачи ёрдамида суғурталанишга маблағ ажратиши тушунилади. Суғурта шартномаларида таваккалчиликнинг кўпгина турлари бўйича суғуртачининг зарурий чора-тадбирларни амалга ошириши кўриб ўтилган моддалар мавжуд бўлади. Таваккалчиликни бошқаришда лойиҳа иштирокчиларидан ташқари, суғурта ташкилотлари ҳам бевосита иштирок этади. Улар таваккалчиликни баҳолашда ўз усуллари ва йўлларини амалга оширадилар, бу амалга ошириш режа - дастурларини назорат қилиб борадилар.
Натижаларни баҳолаш - бу маълум бир лойиҳа доирасидаги таваккалчилик - менежменти бўйича фаолиятларининг йиғиндиси. У кенг маълумотлар тўплами асосида ўтказилади ва таваккалчилик таҳлилига тўзатишлар киритиш, таваккалчилик-менежментининг алоҳида чораларини қўллаш самарадорлигини баҳолаш, таваккалчиликни бошқаришда барча қилинган ҳаражатларни баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Натижаларни баҳолаш орқали олинган кўрсатма ва хулосалар кейинги лойиҳаларни амалга оширишда қўлланилади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish