Соф таваккалчилик
Чойқовчилик
Табиат билан боғлиқ таваккалчилик
Молия билан боғлиқ таваккалчилик
Экология билан боғлиқ таваккалчилик
Инвестиция билан боғлиқ таваккалчилик
Пулнинг сотиб қобилияти билан боғлиқ таваккалчилик
Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик
- Инфляция билан боғлиқ таваккалчилик;
Валюта билан боғлиқ таваккалчилик.
Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик
Тизимли;
Объект;
Кредитга оид;
Тугатилишга (ликвидлик)га оид;
Регионга оид;
Тармоқга оид;
Корхонани тугатишга оид;
Инновацияга оид.
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик
Ишлаб чиқаришга
оид
Савдога оид
1-расм. Ишлаб чиқаришда таваккалчиликнинг турлари
Соф таваккалчилик салбий (зарар, зиён) ёки нол натижага эришиш эҳтимолини билдиради. Бундай турдаги таваккалчиликка табиат, экология, сиёсат, транспорт ва қисман тижорат билан боғлиқ таваккалчиликлар киради.
Чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик ҳам салбий (зарар, зиён), ҳам ижобий натижа (ютук, фойда)га эришиш эҳтимолини билдиради.
Бу турдаги таваккалчиликка молия билан боғлиқ бўлган икки турдаги, яъни инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган таваккалчиликлар киради.
Табиат билан боғлиқ таваккалчилик турига табиий офатлар оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар киради. Масалан, ер қимирлаши, сув тошқини, довул, эпидемия ва бошқалар туфайли кўрилган зарар даражаси.
Экология билан боғлиқ таваккалчилик - бу атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажат.
Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик - бу сиёсий беқарорлик оқибатида эҳтимол қилинадиган моддий (молиявий) зарарлар.
Бу таваккалчилик корхона фаолиятига эмас, балки мамлакатдаги ижтимоий сиёсий барқарорликка боғлиқ. Бунга оммавий тартибсизликлар, иш ташлашлар, ғалаёнлар, эмбаргони жорий қилиш, хукуматнинг олдинги шартномаларини бажаришдан бош тортиши каби оқибатлар натижасида кўрилиши таваккал қилинадиган зарарлар киради.
Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик - бу автомобил, темир йўл, денгиз, ҳаво транспортларида юкларни ташиш жараёнида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлардир.
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик - бу хўжалик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлардир. Бундай турдаги таваккалчилик ўз навбатида ишлаб чиқариш, савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган таваккалчиликларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик - бу ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтаб қолиши ёки бир маромда ишламаётганлиги, технологиянинг бузилиши, сифатсиз хом ашё оқибати ёки ходимларнинг сифатсиз ишлашлари эвазига эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажатлардир.
Савдо билан боғлиқ таваккалчилик - бу ўзаро тўловларнинг кечиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки олинмайдиган даромад.
Do'stlaringiz bilan baham: |