Ўзбекистон республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Download 244 Kb.
bet15/20
Sana26.02.2022
Hajmi244 Kb.
#472317
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
1. Каштачилик. охирги - копия

Тошкент каштачилик мактаби. Ўзбек анъанавий каштачилигининг ҳар бир етакчи мактаби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг ўзига хослиги композицияси, ранглар жилосида ва нақшларида акс этади. Тошкент мактаби Тошкент ва Пскент мактаблари анъаналарини ўзида мужассам этган. Ушбу мактаб сўзаналари тўлалигича кашталаниб чиқилади. 1980 йилларга келиб Тошкент мактабининг ойпалак, юлдузпалак, тоғорапалак каби намуналарини тикиш унутилиб, 2000 йиллар бошида Нурота, Бухоро ва Шаҳрисабз каштадўзлик мактаблари усулида тикиш авж олди. Тошкент сўзаналарининг ҳам фони, ҳам турли йўсиндаги нақшлари кашта билан қопланган бўлиб, уларни тайёрлаш устадан катта меҳнат ва сабр талаб этган. Мана шу машаққатли меҳнат эвасига XIX-ХХ Тошкент каштачилиги анъаналарини моҳир уста Мадина Қосимбоева қайта тиклади.
Мадина Қосимбоева – Тошкент каштачилик мактабининг изланувчан, истеъдодли ва таниқли вакили. Мукофоти ёзилади. У ўз фаолиятида асосан йўрма ва босма чок усулларидан фойдаланади. Чоклар Расми
Шу билан бирга маҳсулот сифати, нақшлар мажмуасининг теранлиги, чокларнинг пишиқлигига алоҳида эътибор қаратади. Уста жуда катта уста-шогирд мактабини яратди. Шогирдлари билан у пахта ва ипакдан тайёрланган адрас, бўз, шойи каби матолар ва юқори сифатли ипак толасидан фойдаланади. Санъат асари бўлган маҳсулотлари тикиладиган ипларни ўзи қўлда бўяйди. Жумладан, қизил рангни рўян илдизидан, яшил рангни ёнғоқ пўсти ва ўсмадан, сариқ рангни пиёз пўстидан, кўк рангни эса индигодан олади. Ранг яхши сингиши учун аччиқтош ва туз солинган сувда қайнатади.
Тошкент каштачилигида асосан офтоба, капалакгул, чорчироқ, аноргул, олмагул, чиннигул, гултожихўроз, тумор, гирдибарг, бодомгул, зулук каби нақш турларидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда сўзаналар билан бир қаторда, кашта билан безалган либослар, чопонлар, пойабзал, сумка интерьер буюмлари ҳам тайёрланмоқда.
Маҳаллий ва хорижий кўргазмаларнинг доимий иштирокчиси. Шунингдек, шахсий кўргазмаларини ҳам намойиш этган. М.Қосимбоева ишлари Австралия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, АҚШ, Туркия, Франция, МДҲ мамлакатларида шахсий коллекциялардан жой олган. Юзлаб шогирдлар етиштирган.

Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish