Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади.
ТАРИХ
Тарих фанидан олимпиаданинг биринчи, икинчи ва учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади.
Олимпиаданинг биринчи босқичи 1 турда (тест синовлари), иккинчи, учинчи босқичи 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.
Ёзма иш
Олимпиаданинг иккинчи (туман) ва учинчи (вилоят), босқичларида ёзма иш топшириқлари 3 та саволдан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади. Максимал 50 балл.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратиш тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |