Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “автомобил йўллари муҳандислиги” факультети “автомобил йўлларидаги сунъий иншоотлар” кафедраси фан: КЎприклар, тоннеллар ва йўЛЎтказгичларни лойиҳалаш


Қурилиш конструкцияларига қўйиладиган талаблар



Download 2,12 Mb.
bet3/5
Sana01.04.2022
Hajmi2,12 Mb.
#523073
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза (2)

Қурилиш конструкцияларига қўйиладиган талаблар. Бино (иншоот) ларга қуйидаги талаблар қўйилади: (1)
бинолар мустаҳкам, бикир, устивор, узоққа чидамли бўлиши, санитар–гигиена, оловга қарши, иқтисодий ва архитектура талабларини қондириши лозим.
Конструкцияларнинг узоққа чидамлилиги уни фойдаланишлик сифатларини йўқотмасдан хизмат қилиш муддати тушунилади; узоққа хизмат қилиш бўйича бинолар уч даражали бўлади: 100 йил ва ундан кўп хизмат қиладиган бинолар 1–даражали; 50 йилдан кўп хизмат қиладиганлари 2–даражали ва 20 йилдан кўп хизмат қиладиганлари 3–даражали биноларга киради.
Бинолар оловбардошлиги бўйича 5 даражага бўлинади, жумладан, I даража энг юқори оловбардошликка, V даража эса энг кам оловбардошликка тўғри келади. I, II ва III даражали оловбардошликка тош, бетон ва темирбетон бинолар, IV жаражали оловбардошликка раствор билан сувалган ёғоч конструкциялар, V даражали оловбардошликка эса ёғоч конструкциялар киради.
Ҳамма бино ва иншоотлар узоққа чидамлилиги, оловбардошлиги ва фойдаланишлик сифатларига қараб капиталлиги бўйича 4 синфга бўлинади.
Юклар ва таъсирлар. Ишлаш жараёнида конструкция материали турли хил таъсирлар ва турли хил юкларни ўзига қабул қилади. Таъсирлар кучли (силовые) ва кучсиз (несиловые) бўлиши мумкин. Кучли юкларга, яъни ташқи куч сифатида таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради:
фойдали юклар, яъни конструкция қабул қилиши лозим бўлган юклар (машина ва асбоб–ускуналар вазни, технологик материаллар ҳамда одамлар оғирлиги кабилар);
– зилзила ва динамик кучлар таъсирида вужудга келган инерцион юклар ва ҳоказо.
Ҳарорат, намлик, радиация, зарарли муҳит каби таъсирлар кучсиз, яъни кучга боғлиқ бўлмаган таъсирларга киради.
Темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш назарияси ана шу таъсирларнинг барчасини инобатга ола билиши зарур.
Ҳисоблаш жараёнида иштирок этадиган юкларни белгилашда конструкцияни мустаҳкам ва, айни бир пайтда, тежамли бўлишини ёдда тутишимиз лозим. Юклар конструкциянинг вазифасига қараб турларга ажратилади. Меъёрий юкларни турлари “Юклар ва таъсирлар” деб номаланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларида (QMQ 2.01.07-97.) батафсил баён этилган [2]. Меъёрий юклар конструкциянинг тежамлилик талабларига жавоб берадиган тарзда белгиланади.
Лойиҳалаш жараёнида конструкция ва уни тайёрлаш, сақлаш, ташиш пайтида, шунингдек иншоотни тиклаш даврида таъсир этадиган юкларни эътиборга олиш лозим бўлади. Ҳисоб ишларида юкларни меъёрий ва ҳисобий қийматларидан фойдаланилади. Конструкциядан ўз меъёрида фойдаланиш чоғида меъёр /8/ бўйича унга қўйилиши мумкин бўлган юкларнинг максимал қиймати меъёрий деб аталади.
Юкнинг ҳақиқиқий қиймати билан меъёрий қиймати орасидаги фарқ юклар бўйича ишончлилик коэффициенти ёрдамида ҳисобга олинади. Бу коэффициентнинг қиймати кўпинча бирдан катта бўлади: (f=1,1–1,3), конструкциянинг ўзи ҳисобий юк таъсирига ҳисобланади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish