Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети


Қадимги Хитойдаги илк Шан Ин давлати



Download 253 Kb.
bet2/6
Sana18.02.2022
Hajmi253 Kb.
#455006
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mustaqil ish

2. Қадимги Хитойдаги илк Шан Ин давлати. Хитой традицион хроно-логиясига кўра бу давр одатда эрамиздан аввалги ХI-XII асрларга оиддир. Қадимги Хитойнинг тарихий традициясида шундай бир афсона борки, бу афсонага қараганда, қабила бошлиғи Пань Гэн эрамиздан аввалги тахминан 1400- йилларда ўз қабиласини Аньянга олиб келиб, Хуанхэ дарёси бўйида «катта Шан шаҳри»ни қурдирган ва бутун давлатни ҳам, подшолар династиясини ҳам ўз номи билан атаган. Вэй дарёси ҳавзасида яшаган, эрамиздан ав. XII асрда Шан дав-латини истило қилган ва эрамиздан ав. 1124 йилда Шан подшолигининг охирги пойтахтини тормор келтирган Чжоу қабилалари бу давлатга «Инь» деган алоҳида ном берганлар. Афсонада ҳикоя қилинишича, қабила бошлиғи Пань Гэн даҳшатли истилочи бўлмаган, ўз ҳукмронлиги остидаги қабилаларни тинчгина идора қилган. То сўнгги вақтларгача Шан-Инь даврини фақат кейичги пайтлардаги афсоналар асосидагина ўрганиш мумкин эди. Эндиликда эса, фан ихтиёрида кўп миқдорда моддий маданият ёдгорликлари, санъат асарлари ва тошбақа косалари ҳамда суяклардан қилинган қуръоларда 100 мингa яқин фол ёзувлари бор, булар археологларнинг 1928 йилда бошлаб, 1934—1937 йилларда кенг қулоч ёйган жуда кўп ва катта ишлари нагижаси эди. Хзнань вилоятининг шимолий қисмидаги Аньян округининг Сяо-тунь деган қишлоқ яқинидаги қадимги шаҳар харобаларини қазиш натижасида топилган нарсалар айниқса катта илмий аҳамиятга эгадир. Бунда Шан-Инь даврига оид жуда кўп ёдгорликлар, жумладан, подшо саройи, ибодатхонаси ҳамда тўппа-тўғри квартал қилиб қурилган кўпгина уйларнинг қолдиқлари топилган. Сўнгра 300 мақбара қазилиб ва булар орасида баҳайбат ва серҳашам 4 та подшо сағанаси топилган. Мақбаралар ўша вақтлардаёқ синфларга бўлиниш бўлганлигини ёрқин тасаввур қилишга имкон беради. Аристократларнинг ҳашаматли даҳмалари билан бир қаторда оддий «амалдорларнинг» оддийгина қабрлари ва, ниҳоят, камбағал-ларнинг қабрлари ҳам топилган. Бу қазишлар вақтида бронзадан ясалган кўпгина маросим буюмлари, жумладан, идишлар, шунингдек, мармардан ясалган ҳайкаллар ва жуда кўп қуръа ёзувлари топилган. Подшонинг жуда бой хазинаси айниқса муҳимдир, бунда олтин, бронза,нефрит, тошбақа косаси ва садафдан ясалган 6 мингга яқин қимматли буюмлар топилган. Ҳунармандчилик устахоналарининг харобалари ҳам топилган. Қадимги Хитой тарихини ўрганишда янги давр очилди. Бу ёдгорликларни ўрганиш тарих фани олдига бир қанча янги масалалар, жумладан, хитой маданиятининг келиб чиқиш масаласини қўйди. Европа ва ҳатто хитой тарихшуносларидан кўпи дастлаб Инь давридаги аҳолини ғарбдан келиб, Хуанхэ дарёсининг ўрта ва қуйи оқимида жойлашган истилочи қабилалар деб ҳисоблаган эдилар. Бироқ бу нотўғридир. Неолит даврининг моддий маданияти Инь даври моддий маданияти билан чамбарчас боғлангандир. Неолит даврига хос уч оёқли идишларнинг (ли) ўзига хос формаси, катта шаҳарнинг пахса деворлари, уй ҳайвонлар (от ва буқа), каолиндан қилинган оқ керамика, ниҳоят, суяк қуръалар Шан-Инь даврида ҳам мавжуд бўлган. Антропология маълумотлари ҳам неолит даврининг аҳолиси билан Шан даври-даги кишилар ўртасида жуда яқин алоқа бўлганини аниқлашга имкон беради. Хитой қабилаларининг ғарбдан кўплаб кўчиб келганлиги ҳақидаги назария ҳатто ярим афсонавий тарихий традицияларда ҳам тасдиқланмайди. Чунончи қадимги хитой адабиётида ва ҳар хил ёзувларда хитойларнинг ғарбдан кўплаб кўчиб келганлиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Сариқ император қабилаларининг кўплаб кўчиб келганлиги тўғрисидаги бирдан-бир афсона кейинги замонда тўқилган мифик асардир, бунинг устига, у диний-философик руҳда ёзилган. Шундай қилиб, Шань-Инь даврининг маданиятини вужудга келтирган қадимги Хитой аҳолиси Хитойнинг авалги туб аҳолиси бўлиб, жуда қадимги замонлардан буён шу ерда яшаб келган ва Шимолий Хитой территориясида неолит даврининг маданий ютуқларини мерос қилиб олган ва сақлаб келган деб фараз қилиш учун хамма асослар бор. Моддий маданият ёдгорликлари, санъат асарлари, қадимги ёзувлар, жумладан, суяк қуръалардаги ва бронза идишлардаги ёзувлар, қадимги Хитой классик адабиёти асарларининг энг қадимги қисмлари Шан-Инь даврининг хўжалик, ижтимоий ва давлат тузумини, гарчи умумий тарзда бўлса ҳам, тасвирлашга имкон беради. Экономиканинг илгариги замонлардан мерос қилиб олинган жуда ибтидоий форма ривожланиши қарори куп вақтларгача сақланиб келган. Хўжаликнинг ибтидои формалари булган балиқчилик ва овчилик ҳали ҳам катта хўжалик аҳамиятига эга бўлиб келган. Одамларнинг тўп-тўп бўлиб катта овлар қилишлари ҳам қуръа ёзувларида кўрсатилган, бундан олдин ўтган уруғчилик тузуми даврида бундай овларга қабила оқсоқоли бошчилик қилган. Овнинг қанчалик катта бўлганини қуръа ёзуви кўрсатади, бу ёзувда битта овчилик экспедицияси вақтида 348 йиртқич ҳайвон ўлдирилганлиги айтилади; иккинчи бир ѐзувда 287 йиртқич ҳайвон ўлдирилганлиги кўрсатилади. Одатда подшолар овга жўнаб кетаётиб, оракулдан об-ҳавонинг қандай бўлишини сўрар эканлар. Ёзувлардан бирида бундай дейилган: Савол: «Подшо бугун овга чиқади — қаттиқ шамол унга халақит бермасмикин?». Жавоб: «Қаттиқ шамол бўлади». Баъзан ов олдиндан тайёрлаб қўйилган махсус ўтарларда ўтказилган. Масалан, ёзувлардан бирида бундай дейилади: «Динмао кунида (тошбақа косасидан ясалган қуръада фол очувчидан йўлбошчи сўраган) ов қилиш тўғрими. Утарда 262 буғу, 113 ёввойи чўчқа, 10 қуён ўлдирганлар». Кўпгина йиртқич ҳайвонларнинг: йўлбарс, қоплон, айиқ, тапир, буғу, фил, қўтос, маймун ва бошқаларнинг Аньяндаги қазишлар вақтида топилган кўпгина суяклари овнинг хўжалик аҳамиятига эга бўлганлигини кўрсатади. Ов билан бирга балиқ овлаш ҳам ҳунармандчилик аҳамиятини сақлаб келган. Кўпгина суяк қуръаларда «подшонинг балиқ овлаётгани» ҳақида ёзувлар сақланган. Агар биз суяк қуръаларда сақланиб қолган ёзувларни мазмунига қараб бир неча группага бўлсак, жуда кўп ёзувларнинг балиқ ва ҳайвон овлашга доир экани кўринади. Бу нарса хўжаликнинг шу хилдаги ибтидоий турлари Шан-Инь давридаги Хитойнинг экономикасида ўзининг актуал аҳамиятини анчагина вақтгача сақлаб келганини кўрсатади. Бироқ ана шу фактларнинг ҳаммасидан ўша вақтда Хитойда балиқ овлаш ва ҳайвон овлаш баъзи бир текширувчилар сингари хўжаликнинг энг муҳим турлари эди, деб хулоса чиқариш мутлақо нотўғри бўлур эди. Ҳақиқатда эса, хўжаликнинг ана шу ибтидоий турларини қишлоқ хўжалиги ва биринчи галда деҳқончилик анчагина сиқиб чиқарган. Дарё водийларига туташган катта-катта пичанзорлар ва бепоён даштлар аҳолига кўплаб чорва моллари урчитишга имкон берган. Неолит давридан бошлабоқ йирик қорамол ва майда чорва молларининг турли зотлари, шунингдек чўчқалар ўргатилган. Аньяндаги қазишлар вақтида уй ҳайвонлари, чунончи: ит, чўчқа, қўй, эчки, буқа ва қўтос суяклари топилган. Кейинги йиллардаги қазишлар отларни қўлга ўргатиб ишлатилганинн кўрсатади. Инь даврида уй паррандалари ҳам пайдо бўлган. Хэнаньда топилган қуръа ёзувларига қараганда, чорва хўжалиги мамлакатда катта аҳамиятга эга бўлган. Жумладан қурбонлик қилишга доир рақамлар чорвачиликнинг жуда кенг тарқалгашшгини кўрсатади. Масалан, тантанали диний маросимларда қурбонликка бирданига 10 тадан буқа, 10 ёки 30 қўй, баъзида эса 40 тадан буқа ёки ҳатто 100 тадан чўчқа сўйганлар. Ёзувлардан бирида қурбонликка бир йўла 100 қўй ва 300 сигир сўйилгани айтилади. Одатда бундай катта қурбонликларни ота-боболар руҳига атаб подшолар берган. Қуръа ёзувларида уй ҳайвонларини қўлга ўргатишни кўрсатадиган ажойиб иероглифлар сақланган. Уй ҳайвонларини йилнинг бир қисмида оғилхонада сақлаганларини кўрсатадиган иероглифлар бор, буларда қўй ва сигир атрофи ўраб олинган қўрада тургани, шунингдек буқа ёки қўй ёнида таёқ, супурги ёки чўтка кўтариб турган қўл тасвирланган. Чорвачилик Хитойнинг ғарбий областларида, Тибет ясси тоғлик чегарасида айниқса кўп тарқалган. Қўшни қабилалардан яйловлар босиб олишга интилиш кўпинча Инь қабилаларининг ўз қўшинлари билан жанжал ва тўқинишларга сабаб бўлган, бу тўғрида Хэнань қуръаларидаги ёзувларда айтилади. Подшо У Дин замонига оид қуръа ёзувларидан бирида: «Маълум қилишларича, ту қабилалари бизнинг яйловимизда мол боқишаётибди экан — улар ўн киши» дейилган. Уша вақтларда чорва бойликнинг муҳим тури бўлган бўлса керак. Шунинг учун подшо ва унинг яқин одамлари кўпгина мол подаларига эга бўлганлар. Қуръа ёзувларида, қурбонликка аталган буқаларни «подшонинг ўзи кўриб чиқди», дейилади: иккинчи бир ҳолда подшо чорвачилик хўжалигига оид ҳар хил масалалар ҳақида масалан, болалаш ёки йўқолган мол ҳақида оракулга саволлар беради. Бироқ Инь даврида хўжаликнинг энг асосий ва етакчи тури деҳқончилик бўлган. Дон экинлари орасида энг кўп тарқалган тариқ бўлган, тариқ Шимолий Хитойда асосий дон экини ҳисобланади. Тариқ намни кам талаб қилгани учун қадимги хитойлар уни кўп экканлар. Икки тури маълум бўлган тариқдан кейин арпа, буғдой, чой, жўхори ва ҳатто шоли (бу экин жанубдан келтирилган бўлса керак) пайдо бўлади. Деҳқончилик хўжалигига оид сўзларни, масалан, «дала», «экинзор», «қудуқ», «чегара», «деҳқончилик», «буғдой», «тариқ», «экинлар» ва ҳоказо сўзларни ифодалайдиган бир қанча иероглифларнинг пайдо бўлиши деҳқончилик тараққий этганини кўрсатади. Қуръа ёзувларида ҳосилга оид саволлар жуда кўп учрайди. Кўпинча кўкламда бериладиган бу саволлар қуйидаги мазмунда бўлган: «Тариқдан ҳосил олармиканман?» Баъзан ёзувларда пиво тайёрланганлиги ҳам тилга олинади. Деҳқончилик анча кенг ўрин олган ва тараққий этган бўлса ҳам, унинг техникаси жуда паст бўлган. Деҳқончилик қурол-асбоблари ниҳоят даражада содда бўлган. Ерни мотига билан кавлаганлар ва энг ибтидоий даврдаги омоч билан ҳайдаган-лар, Маркс буни «эски хитой конструкциясидаги» омоч деб атаган эди. Биз бу хилдаги омочни қадимги Шарқнинг бошқа халқларида ҳам кўрдик, бу халқлар ўша замондаги хитойлар билан бир хил ижтимоий тараққиёт босқичида турган. Бу энг ибтидоий деҳҳончилик техникасининг сарқитларини Бичурин Хитойда XIX асрдаёқ кўрган. Шан-Инь даврида ҳали сунъий ўғитлар ишлатилмаган. Урмонларни тозалаб экин экиш усули айниқса кенг тарқалган. Хуанхэ дарёси ҳавзасидаги ўрмонзор ва чакалакзор кўпгина ўлкалар секин-аста йўқ қилиб юбо-рилган. Қадимги «деҳқончилик қаҳрамонларининг» биринчи марта очишига тўғри келган бу катта ерларни қандай ҳайдаганликлари, улар одамларни ер ҳайдашга, омоч ясашга қандай ўргатганликлари ва бу ерларнинг одамларга қандай қилиб дон эҳсон қилганлиги афсоналарда ва анча кейин ёзилган шеърий ҳикояларда таъриф қилинади. Ҳосил кўпинча ёғингарчиликка боғлиқ бўлган. Сунъий суғориш системаси ҳали жуда кам тараққий этган бўлганлигидан, деҳқонлар ҳамма вақт ёмғир ёғишини кутган бўлсалар керак. Бироқ, Инь даврида сунъий суғориш қўлланила бошлайди, айниқса шоликорликларда кенг қўлланилган. Масалан, «Ши-цзин» китобида шоликорликни ҳовуз суви билан суғорилганлиги тилга олинади. «Дала» сўзини ифодалайдиган ва суғориш ариқлари билан тўрт қисмга бўлинган ер парчасини тасвирлаган иероглиф жуда қадим замондан бери давом этиб келади. Дала ва оқиб турган сув аломатларини, афтидан, суғориш сўзини билдирадиган иероглиф суяк қуръалардаги ёзувларда учрайди. Экин майдонларини сугориш ҳақида ғамхўрлик қилган ва шунинг учун халққа мурувватли одам ҳисобланган бир амалдор тўғрисида афсоналарда хотира сақланган. Хитойда Инь даврида ёқ баъзи техника ўсимликлари маълум бўлиб, ипакчилик ҳам тарқала бошлаганлигини фараз қилмоқ учун ҳамма асослар бор. «Лицзи»нинг энг қадимги даврга оид китобида сақланган қуйидаги жадвал деҳқончилик ишлари йил бўйига тақсимланганлигини кўрсатади: «Баҳор бошланиши. Амалдорлар тупроқнинг яроқли эканини аниқлаш учун тоғларни, тоғ ён бағирларини ва текисликларни кўриб чиқадилар. Баҳор ўрталари. Деҳқонлар ер ҳайдаш билан банд бўлиб, камдан-кам уйда қоладилар. Ёз боши деҳқонлар буғдой ҳосилини йиғиб оладилар. Ёз ўрталари деҳқонлар тариқ ҳосилини йиғиб оладилар. Ёз охири сув сероб, ер зах, ҳаво нам ва иссиқ, қаттиқ ёмғирлар тез-тез ёғиб туради. Ёввойи ўтларни йўқотишнинг яхши усули — ерни куйдириш ва ёмғир учун очиб беришдир. Бу нарса ернинг унумдорлигини оширади ва уни семиртиради. Куз бощида деҳқонлар шолини йиғиб оладилар. Куз ўрталарида пишиб етиладиган давр. Бу вақтда аҳолини буғдой экишга ва муддатдан кечикмасликка мажбур этадилар. Қиш охири деҳқонларга омочларини ва бошқа деҳқончилик асбобларини тузатишни буюрадилар». Деҳқончилик билан бирга ҳар хил ҳунармандчилик ҳам бўлган. Тошдан ҳар хил буюмлар ясаш техникаси неолит давридан буён мерос бўлиб сақланиб қолган. Аняньда ўтказилган қазишлар вақтида тошдан ясалган жуда кўп буюмлар: ой ва тўғри бурчак шаклидаги пичоқлар, пардозланган болталар, найза ва уқ учлари, ўғирлар, ёрғучоқлар, идишлар, ҳайкалчалар ва зеб-зийнат асбоблари топилган. Бу буюмлар билан бир қаторда буқа ва буғу шохларидан ясалган қурол-аслаҳалар, ниҳоят, суяк буюмлар, жумладан, игна ва қошиқлар топилган. Дурадгорлик ҳунари катта аҳамиятга эга бўлган. Қазишлардан маълум бўлишича, ёғоч жуда кўп ишлатилган. Ёғочдан камонлар, ўқлар, найзалар, болта, арра ва парма дасталари, ноғоралар, кемалар ва жанг аравалари ясаганлар. Уй ва мақбаралар қурилишида ёғоч кенг ишлатилган. Уша вақтда бой одамлар ўзларига тўғри бурчакли катта ёғоч уйлар қурганлар, уларнинг томларини қатор қилиб қўйилган ёғоч устунлар ушлаб турган. Уша даврдаги мақбаралардан ёғоч тахталар топилган. Кулолчилкк юксак даражада тараққий этган. Сопол идишлар ясаш учун лойнинг жуда кўп навлари, жумладан юқори сифатли оқ каолин (чинни) лойи ишлатилган Идишлар қўл билан ёпиштириб ясалган, шу билан бирга лойни кўпинча лента шаклида чўзиб, кейин спиралга ўхшатиб жимжима қилганлар. Аммо кулолчилик чархи дастлаб шу замонда пайдо бўлган. Сопол идишларни алоҳида усул билан куйдирилган ва ҳатто баъзан унга сир билан жило берилган. Идишларнинг устига кўпинча тасма безаклар ёпиштирилган. Каолиндан ясалиб, жуда ҳам нозик нақшлар солинган идишлар Аньяндаги катта қабрлардан топилган, булар маросимларда ишлатил- ган бўлса керак. Идишларнинг ҳар хил шакл ва ҳажмда (баландлиги 1 метргача) бўлиши кулолчиликнинг жуда тарақ-қий қилганлигини кўрсатади. Ҳунармандчиликни ривожлантириш учун металлургия катта аҳамиятга эга бўлган. Бу даврда металлдан, даставвал, бронзадан замбараклар, шунингдек қуроллар ясай бошлаганлар. Металл буюмлар тош ва суяк буюмларни тобора кўпроқ суриб чиқара бошлаган. Бронзадан болталар, пичоқлар, исканалар, бигизлар ва арралар, қиличлар, алебарда (ойболта)лар ва, ниҳоят, кундалик рўзғор ишлари учун зарур бўлган оддий идишлар ҳам, шунингдек иероглиф ёзувлар билан чиройли қилиб безатилган гўзал идишлар ҳам қилинадиган бўлган. Бу идишлар металлургия техникасининг юксак даражада ривожланганлигини кўрсатади. Аньянда ўтказилган қазишлар шуни кўрсатдики, подшо саройи қошида махсус металлургия устахонаси бўлиб, бунда бронзадан буюмлар ясалган. Бу ердан кул, кўмир, шлак, металл парчалари ва қолип синиқлари топилган. Ниҳоят, ипакчилик, тўқувчилик, шойи газламалар тўқиш тараққий қилганини кўрсатадиган баъзи маълумотлар ҳам бор. Аньяндаги қазишлар вақтида ипак толалар топилган, баъзи бир кейинги мақбаралардан ипак қуртининг сурати топилган, «Ши-цзин» китобида эса, пиллачилик тасвир этилган. Инь давридаги ёзувларда «тут дарахти», «ипак қурти», «ипак тақими», «шойи», «рўмол», «либос» ва ҳоказо сўзларни ифодаловчи иероглифлар сақланиб қолган. Чинни идишлар устига газлама гуллари туширилганлиги Шан-Инь даврида тўқувчилик ҳунари мавжуд бўлган деб тахмин қилишга имкон беради. Уша даврда ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг хийла тараққий этганини «юзта иш» (бай гун) термини кўрсатиб беради, бу термин чамасн шу даврда пайдо бўлган бўлса ҳам ажаб эмас. Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотларининг истеъмолдан ортиқ даражада бўлиши савдо-сотиқни ривожлантириб юборди. Қадимги Шарқнинг бошқа мамлакатларидаги каби, Хитойда ҳам бу даврнинг савдосотиғи ибтидоий айирбошлаш характерида бўлган. Қимматли каура чиғаноғи Хитойга хос қадимги айирбошлаш пули хизматини ўтаган. Савдонинг пайдо бўлиш ва ривожланиш процесси ўша даврнинг иероглиф ёзувларида акс этган. «Чиғаноқ шодаси» (пэн), «тўплаш», «қиммат баҳо» сўзларини ифодалайдиган махсус аломатлар пайдо бўлган. Аньяндаги қазишлар вақтида узоқ жойлардан келтирилган кит суяклари, четдан келтирилган лампратупа чиғаноқларининг, каура чиғаноқларининг алоҳида турлари ва мис рудаси топилган, булар эса қўшни мамлакатлар билан савдо алоқалари бўлганлигини кўрсатади. Иккинчи томондан, шимолдаги Ичжоу (Хэбэй вилояти) да Инь даврининг бронзадан ишланган қуроли топилган, бу қурол савдо айирбошлалш туфайли бу ерга келтирилган. Го Можо фараз қилишича, «шанжэнь» (савдогар) сўзи Шан мамлакатидан келган савдогарни ифодалайди ва бу сўз Инь даврида вужудга келган, бу эса, шак-шубҳасиз, савдонинг Шан-Инь давридаёқ пайдо бўлганлигини кўрсатади. Бироқ хўжалик умуман ўзининг ибтидоий натурал характерини сақлаб қолаверган, бунга сабаб қадимги тор доирадаги жамоаларнинг мустаҳкам ўрнашиб қолганлигини кўрсатади. Баъзи маълумотлар бу даврда жамоа деҳқончилиги бўлганлигидан дарак беради. Қадимги Шарқнинг бошқа мамлакатларида бўлгани сингари қадимги Хитойда ҳам ибтидоий жамоа тузумининг қолдиғи бўлган қишлоқ жамоаси қадимги Хитой тарихи давомида сақланиб келган. Масалан, «Ши-цзин» китобида: «Емғир даставвал жамоа ерларимизни (гунтяньни), кейин эса шахсий (си) ерларимизни суғорсин», дейилади. Анча кейин ёзилган йилномалардан бирининг автори бу цитатага баҳо бериб, қадимги подшоларнинг бу тадбирларини жуда мақтаб: «Барча халқ меҳнатига ана шу тарзда ўргатилган ва у даставвал ўзининг жамоа мулки билан, сўнгра эса, шахсий мулки билан қувонган» деб ёзади. Анча кейин яшаган ёзувчи Мэн-цзи, Инь даврида чек ерлар ва эркин жамоачиларнинг ўзаро ёрдам системаси сифатида умумий кафиллиги мавжуд бўлган бўлса керак, деб хабар беради. Уруғчилик тузумининг сарқитлари Хитойда анча узоқ вақтларгача давом этиб келган. Хитой тарихчиларининг кўрсатишича, Хитойда уруғ группалари бир неча асрлар мобайнида яшаб келган ва уруғ бошлиқларининг ўзига хос «лавозимлари» муайян уруғ группаларида мерос бўлиб наслдан-наслга ўтиб келган. Иньдаги қуръа ѐзувларига қараганда, ҳар бир уруғнинг алоҳида номи ва ўз мозори бўлган. Матриархатнинг баъзи сарқитлари бўлсада, аммо умуман ота уруғи ҳукмрон бўлган. Хитойда хун олиш одати Конфуций давригача сақланиб келган. Масалан, Конфуций, ўғил отаси ёки онасини ўлдирган кишидан албатта хун олиши керак, дейди: «Отаси ёки онаси ўлдирилган киши бошига ёстиқ ўрнига қалқон қўйиб, похол устида ухлаши керак. Ота-онасини ўлдирган киши билан у бир ерда яшамасликка қатъий қарор бермоғи керак. Агар қотилни бозорда ёки саройда учратиб қолгудай бўлса, у қуролини олиб келишга югирмай, шу ондаѐқ қотил билан олиша бошламоғи керак». Шан-Инь даврида катта патриархал оиланинг аҳамияти катта бўлган. Чўри хотин ва канизак сўзини англатадиган алоҳида «ци» ибораси шу даврдаѐқ пайдо бўлган. Эр ва ота-нинг ҳукмронлиги, кўп хотин олиш билан хотинларни асоратга солишни кучайтириш, ниҳоят, ота-болалар руҳига очиқдан-очиқ сиғиниш Хитойдаги патриархал оиланинг ўзига хос хусусиятларидир. Хэнаньдан топилган суяк қуръалардаги ёзувларга қараганда, Шань-Инь даврида ҳам мавжуд бўлган қадимги оқсо-қоллар кенгаши уруғчилик тузумининг кўп қолдиқларини ўзида сақлаган жуда қадимги замонда пайдо бўлган деб фараз қилиш мумкин. Оқсоқоллар кенгаши подшо (ван) ҳузурида бўлиб, уруғ бошлиқлари ва қабила йўлбошчиларидан иборат бўлган. Бу кенгаш ҳатто подшо ҳокимиятини бир қадар чеклаб қўйган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. «Шу-цзин» да халқнинг катта ҳурматига сазовор бўлган кексалардан тузилган қабила оқсоқоллари кенгаши мавжуд бўлганлигини кўрсатадиган бир қанча маълумотлар сақланиб қолган. Уруғқабилачилик тузуми даврида пайдо бўлган бу қадимий ташкилот, кейинчалик ғоят эски (архаик) давлати муассасаси шаклида сақланиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Қадимги уруғ аристократияси Шан-Инь даврида катта сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Бу аристократия ўзининг катта бойлигига ва анча таъсирли сиёсий ҳукмронлигига таяниб, замон ўтиши билан қулдорларнинг ҳоким синфини вужудга келтирган. Бу даврда анча кескин мулкий табақаланиш бўлганлигини турар-жойлар ҳам, дафн маросимлари ҳам кўрсатади. Камбағаллар ғорлар ёки ертўлаларда яшаган бир вақтда, бойлар ўзлари учун ёғоч уйлар қурдирганлар, бу уйларнинг томлик икки томонлама нишоб бўлиб, улар тош ёки бронза пойдеворга
ўрнатилиб, қатор ёғоч устунлар билан кўтарилган бўлган. Бу даврда жамоанинг оддий аъзоси дафн қилинаётганда ўлик жасади ёнига биттагина оддий ойболта қўйганлар, бойлар қабридан эса чиройли қилиб безатилган кўп миқдорда қуроллар топилган. Кўпгина ҳарбий юришлар вақтида асир олинганларни одатда қулларга айлантирилган. Шу сабабли «фу» (асир) сўзи қул маъносини англатадиган бўлиб қолган. Қуръа ёзувларида тез-тез учрайдиган махсус иероглифлар бу даврда қулдорлик пайдо бўлганини кўрсатади. «Чзнь» деб ўқилақ диган бу иероглифда кўз сўзи тасвир қилиниб, у — «кўз», «бош», «асир», «қул» сўзларини билдиради. Қадимги Шарқнинг бошқа мамлакатларидаги сингари, қадимги Хитойда ҳам, ҳарбий асирларни қулларга айлантирганлар, ва уларни мол каби бош ҳисобида санаганлар. Шунинг учун «кўз», «бош» сўзларини билдирадиган иероглиф кейинчалик «асир», «қул» тушунчасини билдирадиган бўлиб қолган. Қулларга айлантирилган ҳарбий асирларни «цю» деб аталадиган махсус биноларда қамоқда сақлаганлар. Қулларнинг меҳнатидан кишлоқ хўжалигида кенг суратда фойдаланганлар, жумладан уларга мол боқтирганлар. Масалан, бир қуръа ёзувида: «Кўп миқдорда қўлга туширилган қуллар (ну) мол боқаверсин» дейилади. Подшолар кўпинча асир олинганларни ерга бириктириб қўйганлар ва шу ер участкалари билан бирга уларни ўз яқинларига, саркардаларга ва амалдорларга мукофот қилиб берганлар. Ер ва қуллар тортиқ қилинган ҳадя рлиқлари одатда бронзадан ясалган чиройли идишлар устигa ёзилган ва бу идишлар бизнинг замонамизгача сақлангандир. Шундай идишлардан бирига ёзилган ёзувда, Қуан Цзи деган кишига беш участка ер, бир қўшчи ва уч қул тортиқ қилинган. Бу ёзувда «қўшчи» (чжун) сўзи «қул» (чэнь) сўзи билан бирга тилга олингани туфайли, Го Можонинг фикрича, бу ҳар икки сўз ҳам «қул» тушунчасини англатиш учун ишлатилган ва Шан-Инь даврида қуллардан аристократқулдорларнинг деҳқончилик хўжаликларида фойдалаиганлар. Қишлоқ жамоалари ичида юз берган синфий табақаланиш процесси, савдосотиқнинг ривожланиши ва урушлар қулликнинг кучайишига ва синфий курашнинг кескинлашувига сабаб бўлган. Шундай қилиб, Шан-Инь даврини Хитойда энг қадимги синфий, қулдорлик жамияти вужудга келган давр, деб ҳисобламоқ керак. Буни Аньяндаги қазишлар натижаси тасдиқлайди, унда катта бир шаҳарнинг харобалари топилган, бу шаҳар Инь давлатининг пойтахти бўлган бўлса керак. 6 гектар келадиган майдонда катта иморатларнинг пойдеворлари топилган, бу подшо саройи иморатларининг, шунингдек қадим вақтларда бронза қуядиган металлурглар, тош буюмлар ишлайдиган ва суяктарош усталар ишлаган подшо устахоналарининг пойдеворлари бўлса керак. Бундан ташқари, бу ердан подшо хазинаси топилиб, унинг гумбазли подволларидан кўп миқдорда қимматбаҳо буюмлар қазиб олинган, ниҳоят, подшонинг ов қилиш вақтида ташқаридан уни қўриқлаб турадиган қоровулхона ёки павильон топилган. Шу нарса жуда характерлики, ўша даврдаги суяк қуръаларда «цзин» иероглифи учрайди; бу иероглиф шаҳар қўрғонидаги мезонали дарвоза суратини ифодалаб, «шаҳар — пойтахт» сўзини билдиради. Бу иероглиф ҳозирги замон хитой ёзувида ҳам сақланган бўлиб, «Пекин» («Шимолий пойтахт») ва «Нанкин» («Жанубий пойтахт») сўз-лари составига кирган. Хитойнинг «цзин» деган иероглифида тасвир қилинган ўзига хос типдаги шаҳар дарвозалари ҳозир-ги замонгача, жумладан Пекин шаҳри қўрғонида сақланиб келмоқда. Дастлабки мустаҳкамланган шаҳарлар Шан-Инь даврида пайдо бўла бошлаган бўлса керак. Афсуски, энг қадимги Шан-Инь давридаги Энг қадимги ёзувлардан олиш мумкин бўлган маълумот давлатларнинг парчалари ўша даврдаги давлат вужудга келиши тузуми системаси тўғрисида фақат умумии тарздагина фикр юритишга имкон беради. Бу даврда Хитойда давлат қўлида марказлашган ер фондига таянган мустабид давлат ҳокимияти ташкил топган бўлса керак. «Қўшиқлар китоби» да, барча ернинг подшога қарашли эканлиги гапирилади: «Қенг осмон тагида подшога қарашли бўлмаган ер йўқ». Давлат ихтиёридаги ва унинг олий ҳукмдори бўлмиш подшо ихтиёридаги бу ер майдонларида жуда кенг кўламда деҳқончилик хўжалиги ташкил қилинган, деб фараз қилиш мумкин. Қуръалардаги қисқа ва эскириб қолган ѐзувларда подшо оракулдан: «Тариқ менга ҳосил берармикин?» ѐки «Мен тариқдан ҳосил йиғиб олармикинман?» деб сўрайди. Давлат мамлакатнинг асосий бойлигига, асосий хўжалик фонди бўлган' eргa таяниб, марказлашган бюрократик мустабид формага кира борган. Дин подшонинг обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилдирилади. Подшо ғайри табиий зот қилиб кўрсатилади, худо билан тенглаштирилади, баъзан эса уни тўппа-тўғри худо деб атайдилар. Афсоналарда подшо, айниқса династия-ларга асос солган подшо илоҳдан келиб чиққан дейилади. Масалан, қадимги афсоналардан бирида бундай деб ҳикоя қилинади: «це» деган уруғ группаси насабининг Цзя Ди номли онаси, ўз синглиси билан қурбонлик қилгани бораётганида, учиб кетаётган қалдирғоч тушириб юборган тухумғиқ ютиб юборган эмиш. Натижада Цзя Ди ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрган ва унга Цио (тухум) деб ном қўйган эмишлар. Шу уруғ авлодидан бўлган Чэн Тан, Ся династиясининг сўнгги подшо-сини йиқитиб, Инь династиясига асос солган. Энг қадимги қулдорлик жамияти ташкил топаётган даврда подшо бош свяшченник ҳам бўлган. Қадимги Хитойда ота-боболарга ва худога топиниш билан боғли бўлган энг муҳим маросимларни подшонинг ўзи ижро қилганлигини биламиз. Пойтахтида подшо саройини ота-боболар ибодатхонаси ва подшонинг тантанали қабул жойи бўлиб хизмат қилгав жанубий ибодатхона ўраб олган. Секин-аста амалдорлар юзага кела бошлайди, булар қаторига дастлаб қадимги уруғ зодагонларикинг, сўнгра эса зодагон қулдорларнинг вакиллари кирган. Мамлакатни идора қилишда подшо ёрдамчиларидан иборат олий амалдорлар-нинг алоҳида мансаблари ҳам бўлган. Булар орасида подшонинг биринчи вазири, «улуғ амирлар ва подшо фармонлари» бошлиғи, ўз ёрдамчилари штати билан саройнинг буюк удайчиси (церемоний мейстери), подшо фармонларини бомбук баргларига ёзиб борувчи барча мирзалар
бошлиғи бўлган улуғ мирза, подшо архиви ва подшо хазинасининг бошлиғи муҳим ўрин тутганлар. Шу тариқа, жамият синфларга, яъни қулдорлар синфи би-лан қуллар синфига дастлабки бўлиниш даврида меҳнаткашлар кенг оммасини эзиш ва асоратга солиш мақсадида Шимолий Хитой территориясида пайдо бўлган энг қадимги давлат қадимги Шарқ деспотияси эга бўлган хислатларга эга бўлади. Бироқ бу энг қадимги давлат уруғчилик тузумининг жуда кўп сарқитларини узоқ вақтларгача мустаҳкам сақлаб келади. Подшо ҳузурида уруғ зодагонларидан ва қабила бошлиқларининг авлодларидан иборат аристократлар кенгаши бўлган. Қуръалардаги ёзувларда бу кенгаш «катта ва кичиклар кенгаши» деб аталади. Қадимги Подшолик даврида қадимги Мисрдаги сингари, подшо уруғи катта бир подшо қавми бўлиб, бу қавмга мансуб одамлар давлатни идора қилишда ва ҳарбий ишларда олий мансабларни эгаллаганлар, бу эса, давлатнинг ҳамда шу династия ҳукмронлигининг мустаҳкам бўлишини таъминлаган. «Подшо» (ван) деган сўзни билдирадиган терминнинг ўзи Инь давридаги ёзувлардаёқ учрайди. Шан давлати давридаги подшо ҳокимияти ташқи кўринишида энг қадимги замон сарқитларики, яъни қабила бошлиғи бир замонлар қабила ёки қабилалар иттифоқи тепасида туриб, овни бошқариш, аскарга бошчилик қилиш ва бош поплик каби энг қадимги вазифаларни ўз қўлида бирлаштирган вақтларнинг сарқитларини сақлаб келган. Хитой тарихшуноси Го Можонинг айтишича, иероглифик белгиларида «ван» (подшо) ва «цзу» (насаб) аломатларининг қуръа ёзувларида учрайдиган архаик формалари бир-бирига айнан ўхшайди. Шан-Инь давридаги мустабид давлатчилик анча қадимги теократиядан тараққий этган бўлса керак, бу теократиянинг изи подшо авлод-аждодларига топинишда ҳам худоларнинг вориси ва валийси бўлган ёлғиз подшогина энг муҳим диний одатларни бажо келтира олади, деган тасаввурда сақланиб келгандир. Бу даврнинг сиёсий тарихи номаълум деса бўлади. Баъзи ёзувларда урушлар тўғрисида айтилади; Хитой подшолари Хитойнинг гуллаб-яшнаган ерларини, деҳқончилик қилинадиган серунум ўлкаларини қўриқлаб, тоғларда ва даштларда кўчманчилик билан ҳаёт кечирувчи қабидалар билан ҳамиша уруш олиб борганлар. Хитой подшолари Шан-Инь давлатининг қишлоқ ва далаларига тез-тез ҳужум қилиб турган ғарбий тоғликлар билан айниқса қаттиқ уруш олиб борганлар. Подшо тоғлардаги шу тинчимас қабилалар билан уруш бошласакмикан ва бу уруш муваффақиятли тугармикин, деб кўпинча оракулидан сўрайди. Қуръалардаги ёзувларда мамлакат чегараларини ажнабийларнинг тинчлик бермаётганликларидан шикоятлар баён қилинган. Подшо худодан маслаҳат ва ёрдам сўраб, шу кўчманчиларга қарши уруш олиб бориш зарурлигини айтади. Масалан, қуръа ёзувларидан бирида: «Ту мамлакати бизнинг шарқий округимиздаги икки қишлоққа ҳужум қилди. Бошқа бир ёзувда анча катта уруш ҳаракатлари тўғрисида гапирилади: «(Подшо): «(Мен) 3000 жангчидан иборат қўшинни мамлакатига қарши юбормоқчиман. Жанг муваффақиятли ё муваффақиятсиз бўлармикин?» деб сўрайди». «Қўшни қабилалар билан бўлган бу урушларнинг айниқса шиддатли
бўлганлигини қуйидаги қуръа ёзуви кўрсатади: «(Подшо): «Мен мамлакатига қарши юришга уч марта фармон берди юриш муваффақиятли тугармикан? деб сўрайди». Кўпинча бу урушлар очиқдан-очиқ талончилик характерига эга бўлиб, ўлжа қўлга туширищ, биринчи навбатда асирлар олиш мақсадида қилинган, бу асирлар кейинчалик қулларга айлантирилган. Шу сабабли, куръа ёзувларида кўп вақт «кўпгина қуллар асир олинди» деб хабар цялииади. Инь династияси подшолик қилган даврнинг ўрталари ва охирларида кўчманчилар яшаб турган тоғли районларни, шунингдек Вэй ва Фэнь водийсини, яъни Шэньси вилоятининг марказий қисмини ва Шаньси вилоятининг жанубя-ғарбий қисмини секин-аста хитойлар эгаллаб олиб, колонизация қиладилар. Мамлакат чегараларини кўчманчилардан мудофаа қилиш зарурлиги ва қўшниларининг ерларини, қуллар ва ўл-жалар қўлга тушириш сиёсати: армия тузишни ва ҳарбий ишни йўлга кўйишни талаб қиларди. Хитой қўшинлари қадимги замонларданоқ асосий ҳисмларга: пиёдаларга, отлиқларга ва жанг араваларига бўлиниб келган. Урта ва Шарқий Осиёнинг кенг даштларида жуда қадим замонлардаёқ отлар қўлга ўргатилган ва жанг аравалари пайдо бўлган, бу аравалардан кўпроқ жангларда фойдаланилган. Жанг арава Инь давридаги ёзувда тилга олинади. Аньяндаги қазишларда жанг араваларни ясатиш учун бронзадан ишланган 400 га яқин турли зеб-зийнат асбоблари ва от скелетлари топилган. Хитой қўшини жуда оддий қуроллар — кўпинча бронзадан ишланган қуроллар: қиличлар, жанг болталари ва ўша замонда кўп тарқалган ойболталар, шунингдек камалак ва ўқлар, ниҳоят, найзалар билан қуролланган бўлган. Қўшиннинг сони 3 минг кишига етган. Отлиқлар отрядлари одатда 300 суворийдан иборат бўлган. Баъзи ёзувларга қараб, жангга саф тортишда муайян формалар жорий бўлганлигини фараз қилиш мумкин. Фланг атакалари, флангдан кириб ўраб олиш ва кечалари тўсатдан ҳужумлар қилиш усуллари ҳам қўлланилган бўлса керак. Масалан, қуръа ёзувларидан бирида: «Бу кеча лагерда бирон фалокат юз бермасмикин, тун тинч ўтармикин?» деб сўралади. Инь давлатининг синфий характери ҳўшинларни тузишда ҳам яққол кўринади. Чунончи, пиёдалар одатда ўз хўжаликларидан ажратилиб қўшинлар қаторига чақирилган оддий деҳқонлардан иборат бўлган. Бу ҳол «Қўшиқлар китоби» да ҳам образли қилиб тасвирлангандир. Жанг араваларида одатда зодагоилар жанг қилганлар, чунки улар икки от қўшилган эгар-жабдуқли аравани жангга қўйишга қодир бўлганлар.

Download 253 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish