Режа: 1. Архивларда сақланган тарихий матнлар, дипломатик ҳужжатлар 2. Қадимги Мисрда яратилган архив ҳужжатлари 3. Қадимги Шарқ мамлакатларида йирик архивларнинг қолдиқлари 4. Қадимги Рим архивлари Архелогик қазишмалар жараёнида қадимги қадимги Миср, Бобил, Оссурия ва Юнонистон ва Рим бошқа давлатларда архивларнинг мавжудлиги исботланди. Бу архивлар одатда ибодатхоналар ва ҳукмдорлар саройларида мавжуд бўлган ҳўжалик ҳужжатлари ва дипломатик ёзишмалардан иборат эди. Одатда ҳужжатлар билан бир қаторда адабий асарлар ҳам сақланар эди. - Архелогик қазишмалар жараёнида қадимги қадимги Миср, Бобил, Оссурия ва Юнонистон ва Рим бошқа давлатларда архивларнинг мавжудлиги исботланди. Бу архивлар одатда ибодатхоналар ва ҳукмдорлар саройларида мавжуд бўлган ҳўжалик ҳужжатлари ва дипломатик ёзишмалардан иборат эди. Одатда ҳужжатлар билан бир қаторда адабий асарлар ҳам сақланар эди.
- Шунинг учун қадимги ҳужжаттгоҳларга нисбатан “архив-кутубхона” деган ибора ишлатилади. Бизгача етиб келган Қадимги Шарқ ҳужжатларининг аксарияти миххат шаклидаги ёзувлардан иборатдир.
1933-1936-йилларда қадимги Месопотамиядаги Мари давлатининг пойтахти ҳаробаларида археологик изланишлар олиб борилди. Бу ерда катта ибодатхона, муҳташам сарой ва қимматли тарихий ҳужжатлардан иборат йирик архив топилди. - 1933-1936-йилларда қадимги Месопотамиядаги Мари давлатининг пойтахти ҳаробаларида археологик изланишлар олиб борилди. Бу ерда катта ибодатхона, муҳташам сарой ва қимматли тарихий ҳужжатлардан иборат йирик архив топилди.
- Мазкур архивдаги кўпсонли ҳужжатлар Мари давлатининг хўжалик ҳаётини ўзида акс эттиради. Архивда сақланган тарихий матнлар орасида дипломатик ҳужжатлар муҳим ўрин тутади. Бу ҳужжатлар ўша замонда Олд Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро муносабатларни акс эттиради.
- Айрим миххатлар Мари подшоси Зимрилим ва Бобил подшоси Хаммурапи ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилганини кўрсатади. Ниҳоят, архивдаги ҳужжатлар Мари давлати билан Шимолий Сурия ва Крит ороли ўртасида иқтисодий алоқалар ўрнатилганлигини тасдиқлайди.
- Оссурия салтанати тарихини ўрганишда подшо Ашшурбанипалнинг кутубхонаси муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур кутубхона қадимги Ниневияда олиб борилган археологик қазишмалар пайтида топилган эди. Ниневиядаги кутубхона айни вақтда архив вазифасини ҳам бажарган. Бу ерда хилма-хил ҳужжатлар - шартномалар, қонунлар, мактублар, амалдорларнинг хабарномалари, ҳукумат фармойишлари, ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар, йиғилган ўлпонлар ҳақидаги ҳисоботлар, турли илтимосномалар ва арзномалар тўпланиб тахланган ва авайлаб сақланган.
Шу ернинг ўзида подшо хонадони хўжалигига оид ҳисоб-бухгалтерия китоблари, бинолар ва каналлар қурилиши ҳақидаги ҳисоботлар, мунажжимларнинг самовий жисмларнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабарлари ва бошқа ҳужжатлар сақланган.Қадимги Мисрда яратилган архив ҳужжатлари бу мамлакатнинг бой тарихини тиклашга ёрдам беради. Жумладан, Ахехатон шаҳрида топилган миххат ҳужжатлар (Амарна архиви) ХVIII сулола даврида Миср ҳукумати ташқи сиёсатининг ёрқин манзарасини кўрсатади. Бу ҳужжатлар дипломатик мактублар матнидан иборат бўлиб, Миср фиръавнларининг Олд Осиё давлатларининг подшолари, Сурия ва Фаластиннинг айрим вилоят ва шаҳарлари ҳокимлари ва ноиблари билан олиб борган ёзишмалардан иборат. - Шу ернинг ўзида подшо хонадони хўжалигига оид ҳисоб-бухгалтерия китоблари, бинолар ва каналлар қурилиши ҳақидаги ҳисоботлар, мунажжимларнинг самовий жисмларнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабарлари ва бошқа ҳужжатлар сақланган.Қадимги Мисрда яратилган архив ҳужжатлари бу мамлакатнинг бой тарихини тиклашга ёрдам беради. Жумладан, Ахехатон шаҳрида топилган миххат ҳужжатлар (Амарна архиви) ХVIII сулола даврида Миср ҳукумати ташқи сиёсатининг ёрқин манзарасини кўрсатади. Бу ҳужжатлар дипломатик мактублар матнидан иборат бўлиб, Миср фиръавнларининг Олд Осиё давлатларининг подшолари, Сурия ва Фаластиннинг айрим вилоят ва шаҳарлари ҳокимлари ва ноиблари билан олиб борган ёзишмалардан иборат.
- Мисрнинг ХIХ сулола давридаги дипломатик тарихини ўрганишда жуда яхши сақланган, ми.ав. 1280-йилда Рамзес II ва Хетт подшоси Хаттусили III ўртасида имзоланган сулҳ шартномасининг матни муҳим аҳамиятга эгадир.
- Қадимги Мисрнинг юридик ҳужжатлари орасида Қадимги подшолик даврига оид суд баённомаси муҳим ўрин тутади. Унда мерос бўлиш ҳақидаги иш кўриб чиқилган. Шунингдек, ўрта подшолик даврида Фива саройининг кирим-чиқим дафтари, Рамзес III га қарши суйқасд қатнашчилари устидан суд жараёни ҳужжатлари, подшолар мақбараларининг талон-тарож қилинганлиги, васиятлар матнлари, ер инъом этиш ҳақидаги ёрлиқлар, шартномалар диққатга сазовордир
- Хетт давлатининг тарихини ўрганишда 1906-1907-йилларда топилган (Туркия) ва 20 минг миххат ҳужжатларидан иборат архив катта аҳамиятга эгадир.
- Қадимги Шарқ мамлакатларида бошқа йирик архивларнинг қолдиқлари ҳам топилган. Жумладан, Сиппар шаҳридаги Шамаш ибодатхонаси қошидаги архив, Ниппур шаҳридаги энлил-Белл ибодатхонаси архиви, Урукдаги илоҳа Нана-Иштар ибодатхонаси архиви, Лагашдаги архив, Аҳамонийлар пойтахти - Персепол шаҳридаги архив ва бошқалар шулар жумласидандир.
- Қадимги Юнонистондаги илк йирик архивнинг қолдиқлари Кносс шаҳридан (Крит ороли) топилган. Барча юнон полисларида ўзларининг давларт архивлари мавжуд эди. Масалан, мил.ав. IV асрда Афинанинг давлат ҳужжатлари Метроон ибодатхонасидаги архивда тўпланган эди. Шунингдек, Делфа шаҳридаги ва Делос оролидаги архивлар ҳам маълумдир.
- Қадимги Римда архивлар дастлаб коҳинларнинг тасарруфида эди. Ми.ав.
- V асрда Сатурн ибодатхонаси қошида Сенат архиви ташкил этилган бўлиб, уни сензорлар ва квесторлар бошқарар эдилар. Империянинг ўзнатилиши билан Октавиан Август замонида Палатин тепалигида император архиви вужудга келди. Шунингдек, сензорлар архивлари, ибодатхоналар архивлари ҳам мавжуд бўлган.
Эътиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |