Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети



Download 253 Kb.
bet4/6
Sana18.02.2022
Hajmi253 Kb.
#455006
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mustaqil ish

4. Цин давлати. Эрамиздан аввалги IV асрда Цинь князлиги бошқа барча катта князликлар орасида энг кучли князлик бўлиб қолади. Цинь князлиги тепасида турган князлар бутун Хитойда устун бўлиш ва ҳокимлик қилиш учун бутун бир аср мобайнида қаттиқ кураш олиб борадилар. Цинь князлиги тепасида турган князь Чжэн Цинь бошқа барча князликларни ўзига бўйсундиради ҳамда бутун Хитойни бирлаштириб олгандан кейин, Цинь Ши Хуан-ди (эрамиздан ав. 246—210 йиллар) деган унвон ва ном олади. У подшолик қилган даврда ягона ва марказлашган Хитой давлати тикланади. Илгариги мустақил князликлар ўз мустақилликларини йўқотадилар. Ягона давлат 36 ўлкага бўлиниб, булар фақат территориал-маъмурий ўлкалар бўлиб ҳисобланади. Бутун ҳокимият қудратли мустабид қўлида тўпланиб, у мамлакатни маҳкам уюшган амалдорлар ёрдамида бошқаради. Хитойнинг ягона ва қудратли марказлашган давлат бўлиб бирлашуви илгариги кенг истилочилик сиёсатини яна тиклашга имкон беради, бу сиёсат қулдорлик хўжалиги ва савдосини ривожлантириш учун зарур эди. Ана шу ҳарбий сиёсат натижасида ҳозирги вақтдаги Гуандун, Гуанси, Ганьсу ва Сичуань каби вилоятларда жойлашган қабилалар бўйсундирилади. Цинь Ши Хуан-ди даврида Хитой давлати Хитойнинг ўзи, шу жумладан Маньчжурия ва Мўғулистоннинг бир қисми, Корея ва Ҳинди-Хитой чегараларигача бўлган жуда катта территорияни эгаллаган эди. Кўчманчи дашт қабилаларининг узлуксиз ҳужумларидан давлатни ҳимоя қилиш учун машҳур Буюк Хитой девори қурилиши кенгайтирилади, бу девор, кейинчалик, кенгайиб бораётган Хитой давлати атрофида уч минг километрдан ортиқроқ масофага чўзилган мудофаа иншоотларининг бутун бир системасини ташкил этади. Марказлашган йирик давлатнинг ташкил топиши деҳқончилик ҳамда савдони ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган бир қанча тадбирларни амалга оширишга имкон берди. Масалан, Цинь Ши Хуан-ди даврида суғориш шохобчалари анча кенгайтирилади, жумладан ҳозирги Шэньси вилоятида Цзин дарёси билан Ло дарёсини бирлаштирган катта каналлар қазилди. Бир қанча йўллар қурилиши, оғирлик, узунлик ва ҳажм ўлчовлари ягона системасининг жорий қилиниши, шу-нингдек ёзувни реформа қилиш ички ва ташқи савдони ривожлантиришга ёрдам берган эди. Бироқ Цинь Ши Хуан-дининг мустаҳкам марказлашган деспотия барпо этишни мақсад қилиб олган фаолияти янги амалдорлар сиқиб чиқарган эски мулкдор аристократия томонидан ҳам, шунингдек меҳнаткаш қуллар ва деҳқонлар кенг оммаси томонидан ҳам кучли қаршиликка учради. Уша вақтда Хитой давлати ичида кескин кураш давом қилган. Конфуций китобларининг куйдирилишига оид машҳур факт бундан далолат беради, бу китобларда марказлашган ягона давлатнинг яшаши учун хавфли фикрлар баён этилган эди. Ярим тарихий афсоналарга қараганда, Ши Хуан-ди бир куни китоблар яширган ва подшони қоралаган 460 олимни тириклайин ерга кўмдиртирган экан. Ши Хуан-ди министрларидан бирининг маслаҳати билан тарихий хроникаларнинг ва деярли классик асарларнинг ҳаммасини (баъзи бирларидан ташқари) куйдиришни, исёнкор асарларни яширган одамларга эса тамға босиб, Буюк девор қурилишига юборишни буюрган. Уша даврда мавжуд тузумни ўзгартириш йўлидаги ҳар қандай ҳаракатларни ҳукмдор қулдорлар аристократияси ана шу тарзда шафқатсизлик билан бостирган. Бироқ меҳнаткаш омманинг, асосан, деҳқонлар оммасининг синфий зулмнинг мавжуд режимидан норозилиги шу қадар кучли бўлганки, қўзғолончи деҳқонлар йўл бошчиларидан бири Лю Бан пойтахтни ва олий давлат ҳокимиятини қўлга олиб, Цинь империяси харобалари устида Хань династияси бошлиқ янги давлатга асос солишга муваффақ бўлган. Ана шу қўзғолон натижасида деҳқонларнинг иқтисодий аҳволи бирмунча яхшиланган, яъни солиқлар камайтирилган ва давлат меҳнат мажбуриятлари енгиллаштирилган. Аммо давлат ҳокимияти ҳукмрон синф қўлида, қулдор аристократлар қўлида қолаверган. Қўзғолончилар орасига кириб олган аристократлар, олий ҳокимиятни ўз қўлларига олиб олганларидан сўнг, деҳқонларга бир оз ён берган бўлсалар ҳам, лекин синфий зулмнинг эски давлат машинасини аста-секин яна тиклаб олганлар. Қишлоқ жамоаларининг секин-аста бузилиб бориши, меҳ-наткашлар оммаси кенг табақасининг янада хонавайрон бў-лишига ва катта-катта ерларга эгалик қилувчи қулдорларнинг кўпайишига сабаб бўлган.

Download 253 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish