Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/124
Sana14.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#797903
TuriДиплом
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   124
Bog'liq
ХИМ ўқув қўлланма

Энгел қонуни – 
ўзгармас нархлар ва демографик кўрсаткичлар 
шартида
 
(оиладаги шахслар сони ва унинг таркиби) даромад ўсиши озиқ-
овқатга бўлган истеъмолчилар ҳаражатларининг улуши камайишига олиб 
келади. Озиқ-овқатга бўлган талаб даромадга нисбатан камроқ даражага 
ўсади (дидлар тизими ўзгармас ҳолда). 
Энгел самаралари ва қонуни қимматбаҳо буюмлар ва биринчи навбатда 
зарур бўлган маҳсулотлар нархларининг кутилаётган динамикаси ҳақида 
хулоса чиқаришга имконият яратади. Даромаднинг ўсиши талабни 
қимматбаҳо буюмлар томонига буради. Барча берилган таклиф 
параметрларида даромаднинг ўсиши кимматбаҳо буюмларнинг нисбий 
нархлари ўсишига олиб келади. Бундан ушбу маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган мамлакатлар ва ишлаб чиқариш омиллар эгалари
ютадилар. 
Линдернинг талаб гипотезаси
– аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
даромаднинг ўсиши мамлакатнинг талаб тузилмасида қимматбаҳо буюмлар 
улушини оширади; ушбу ҳолат ишлаб чиқарувчиларни бу маҳсулотларни 
таъминлашдаги технологияларни янада мукаммаллаштиришга туртки 
беради; ишлаб чиқариш унумдорлигининг ўсиши унга сабабчи бўлган талаб 
ўсишидан каттароқ бўлади ва нархлар пасайишига, ушбу қимматбаҳо 
буюмларни экспорт қилинишига олиб келади. 
Шундай қилиб, мамлакат ўз истеъмолида катта улушни эгаллайдиган 
маҳсулотларни экспорт қилишини кутса бўлади.


93 
2. Ишлаб чиқариш омиллари таклифининг ўсиши халқаро савдога 
таъсири. 
Барча омилларнинг таклифи вақт давомида кўпаяди. Ишлаб чиқариш 
омилар таклифининг ўсишини халқаро савдога бўлган таъсирини кўриб 
чиқамиз.
Нейтрал ўсиш. 
Фараз қиламиз, мамлакатлардаги барча ишлаб 
чиқариш омилларнинг таклифи бир ҳил темпда ўсяпти. Ушбу ҳолатда барча 
ишлаб чиқариш имкониятларининг эгри чизиқлари ўз шаклини 
ўзгартирмасдан, кенгайиб боради. Талабнинг эгри чизиқлари ҳам ўз шаклини 
сақлаб қолади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ўзгармайди 
(ўзгармас миқёс самараси шартида), шунинг учун талаб тузилмаси ҳам 
ўзгармасдан қолади. Шундай бутунлай нейтрал ҳолатларда мамлакатлараро 
савдо оқимларнинг тузилмаси ва маҳсулотларнинг жаҳон нархлари сақланиб 
қолади. Омиллар ҳажмининг ўсиши натижасида фақат ишлаб чиқариш ва 
савдонинг ҳажмлари ўзгаради.
Хулоса:
иқтисодий ўсиш жараёнида ташқи савдога ва унинг 
иштирокчилари манфаатларига фақат омиллар ўртасидаги ва мамлакатлар 
ўртасидаги ўсиш темпларидаги фарқлар таъсир этади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish