´збекистон республикаси солиµНИ



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Макроиқтисодиёт халқ хўжалигининг айрим соҳаларидаги ишлаб чиқариш қонуниятлари, 
бозор иқтисодиёти қонуниятлари, талаб ва таклиф қонуниятларини ўрганади. 
Ишсизлик 3 хил бўлади: 
Фармацевтика иқтисодиёти – жамоанинг саломатлигини сақлаш учун 
дори воситалари, тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва 
хизматларни айирбошлаш билан шуғулланувчи тармоқлар 
йиғиндисидир.
Фармацевтика иқтисодиёти
– дори воситалари ва тиббиёт 
буюмларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш ва ижтимоий 
омилларни ўрганиш
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, беморларнинг 
соғлиғини тикланиши учун зарур бўлган ҳаётий зарур дори воситалари ва 
тиббий буюмларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб 
беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-
туман фаолиятлар фармацевтика иқтисодий фаолият деб аталади
 



1. Фриксион ишсизлик. 
2. Мажбурий ишсизлик. 
3. Даврий ишсизлик. 
1. Фриксион ишсизлик. Бу мутахассисларнинг ўз хоҳишлари билан бир ишдан бўшаб, 
бошқа ишга ўтишларида ўз мутахассисликлари бўйича иш топа олмасликларининг натижасида 
пайдо бўлади, масалан, провизор-аналитик штати дорихонада жуда ҳам камайиб кетди. Дори 
тайёрловчи дорихоналарнинг аксарияти тайёр дори сотувчи дорихоналарга айланиб кетди. 
Мавсумий иш ҳам шу фриксион ишсизликка киради. Масалан, халқ хўжалигида 
мавсумий ишларга узум узиш, бодом, ёнғоқ, дўлана териш киради. Шундай ишларда банд 
бўлган ишчилар шунга ўхшаш ишларни топгунларига қадар ишсиз юришга мажбурдирлар. 
2. Структурали ёки мажбурий ишсизлик, бу корхона, муассасаларда қайта қуриш, 
таркибий ўзгариш, ходимлар штатини қисқариши натижасида келиб чиқади. Корхона штати 
қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги иш жойларини топгунларига қадар 
ишсиз юришга мажбурлар. 
3. Даврий ишсизлик. Ишсизликнинг бу тури иқтисодий даврларнинг пасайиш фазаси 
билан ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши, 
иқтисодий таназзул билан боғлиқдир. 
Фриксион ва структурали ишсизлик ишчи кучининг 5–6%ни ташкил қилади. Ишчи кучи 
деганда нима тушинилади? Ишчи кучини топиш учун аҳолининг умумий сонидан қуйидагилар 
чиқариб ташланади: 
– 16 ёшгача бўлган болалар; 
– қамоқхоналар, психатрия стационарларида ётган беморлар сони; 
– уй бекалари, нафақа олувчилар
– ишсизлар сони. 
Аҳолининг умумий сонидан шулар олиб ташланса, ишчи кучи келиб чиқади. Одатда, 
ишчи кучи аҳолининг 49–50% ни ташкил қилади. 
Инфляция – пулнинг кадрсизланиши, пул массаларининг кўпайиб кетиши, товарлар 
нархининг ошиб кетиши, халқ хўжалигидаги ҳар хил хизмат турларига хизмат ҳақларининг 
ошиб кетиши ҳисобланади. 
Инфляция қуйидагиларга бўлинади: 
– нормал Инфляция – йилига 3–3,5 %; 
– ўртача Инфляция – йилига 10 %; 
– галопирланувчи Инфляция – йилига 20% дан юқори. 
Инфляциядан асосан давлат корхоналарида, айниқса бюджет корхоналарида ишловчи 
ходимлар, банкларга жамғарма қўйган аҳоли, депозитчилар зарар кўрадилар. 
Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда бозор иқтисодиёти асосида иш юритилмоқда. 
Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 
Республикамизда ижтимоий йўналтиририлган, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш устувор 
масала деб қабул қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таклиф 
қилинган бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойилига амал қилинмоқда, яъни: 
1. Иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги. 
2. Давлат бош ислоҳотчи. 
3. Конститутсия ва қонунларнинг устуворлиги. 
4. Кучли ижтимоий сиёсат юритиш. 
5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш. 
Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, давлат – бош ислоҳотчилик 
фаолиятини конститутсия негизида амалга оширмоқда, яъни Ўзбекистон Республикаси 
Конститутсиясининг 53–моддасига мувофиқ давлат “Истеъмолчининг ҳуқуқий устунлигини 
ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк 
шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ҳамда хуқуқий жиҳатдан баробар муҳофаза этилишини 
кафолатлайди”. 



Республикамизда Давлат бош ислоҳотчи сифатида иқтисодиётни бошқаришни қайта 
ташкил этиш, бозор инфратузилмасини яратиш ҳамда жаҳон иқтисодиётига қўшилиш билан 
боғлиқ вазифаларни амалга оширмоқда.
Бозор иқтисодиётининг афзаллиги аввало шундаки, унга шахсни иқтисодий 
рағбатлантириш, инсоннинг ўз меҳнати, сифати ва унумли бўлишидан манфаатдорлигини 
рағбатлантириш хосдир. 
Бозор мезонлари ўз-ўзини бошқарувчи тизим бўлиб, у аввалдан белгилаб қўйилган режа, 
ташқаридан бериладиган буйруқлар билан чиқиша олмайди. Бозорнинг ўзи иқтисодий 
муносабатларни қатъий бошқаради, харидорларнинг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳисобга 
олади. Маҳсулотнинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди, унинг миқдори ва нархини 
белгилайди, шу тариқа истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Барча ижтимоий 
тизимлар сингари бозор ҳам мукаммал эмас, унинг афзаллик жиҳатлари салбий томонлари 
билан бирлашиб кетади. Уни такомиллаштириш, жамиятнинг таъсир кўрсатишига ижтимоий 
эҳтиёжни келтириб чиқаради. 
Республика иқтисодиётини бошқаришни бозор иқтисодиёти қонунлари асосида олиб 
боришда қуйидагилар асос сифатида олинади.
Масалан: 
– халқ хўжалиги тармоқларини режали-мутаносиб ривожлантириш
– эркин нарх сиёсати; 
– талаб ва таклиф; 
– рақобат қонуни; 
– хўжалик ҳисоби; 
– Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш; 
– макроиқтисодий ва моддий балансларнинг ҳисоб-китоб усулларини ишлаб чиқиш; 
– Молия вазирлиги билан бирга тўлов, молия ва ташқи савдо балансларини 
шакллантириш, уларни амалга оширишни ташкил қилиш; 
– Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти халқ хўжалиги соҳаларини мутаносиб ҳолда 
ривожлантиришни таъминлаш. Бунинг учун инвеститсия дастурларини тайёрлаш ва уларни 
амалга ошириш.
– юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш; 
– Ўзбекистон Республикаси минерал ва хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш; 
– олтин конларини йўлга қўйиш; 
– пахта толасини қайта ишлаш, тўқимачилик комбинатларини ишга тушириш, 
реконструксия қилиш; 
– Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва жаҳон хўжалик 
алоқаларига интегратсиялаш; 
– алоқа тармоқларини ривожлантириш; 
– дунё интернет тизимига уланиш. 
– ҳисобга олишнинг замонавий статистика усул ва воситаларини ривожлантириш; 
– халқ турмуш даражаси ва фаровонлиги юксалишини назорат қилиш ва бошқалар. 
Халқ хўжалигини ривожлантиришда бозор иқтисодиёти қонунларидан фойдаланилади: 
I. Қиймат қонуни, нарх белгилаш қонуни. 
Товар нархини бозор белгилайди, нарх эркин ҳолатда бўлади. Пахта, дон, жун, сут, гўшт, 
картошка, мева ва сабзавотларнинг давлатга сотиладиган нархини давлатнинг ўзи белгилайди.
II. Рақобат қонуни. 
Корхоналар, фирма, консерн, корпоратсиялар ўртасида рақобат бўлиши керак: бозор 
учун, нарх соҳасида, ишчи кучи ва ҳоказо. 
III. Талаб қонуни. 
IV. Таклиф қонуни. 
Бозор иқтисодиёти қонунлари ҳаётий бўлиши учун бюджетни, солиқ тизими, кредит ва 
банк тизимини тўғри ташкил қилиш керак. 
Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган дорихоналар хўжалик ҳисоби 
негизларига амал қилиши лозим. 



1. Хўжалик ҳисобининг биринчи, энг муҳим негизи корхоналарнинг иқтисодий ва 
хўжалик мустақиллиги ҳисобланади; бунда корхоналар: хусусий, жамоа, Акциядор 
дорихоналарнинг асосий воситалари ва айланма маблағларига эга бўлади. 
Ҳўжалик ҳисобидаги хусусий, давлат ва Акциядорлик дорихоналари: 
1) Банкда ҳисоб-китоб счети очади. 
2) Корхоналар билан контракт-шартнома асосида иш юритади. 
3) Товар-моддий бойликларни мустақил сотиб олади ва сотади. 
4) Бизнес режа тузади. 
2. Хўжалик ҳисобининг иккинчи негизи хўжалик ҳисобидаги хусусий, жамоа, 
Акциядорлик дорихоналари ўз харажатларини ўзи қоплайди. Масалан, дорихоналар савдо, 
ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини савдо натижасида олинган даромадларидан 
қоплайди. 
3. Ҳўжалик ҳисобининг учинчи негизи дорихоналарнинг фойда билан ишлаши, яъни 
дорихонанинг олган даромади дорихонанинг харажатларини қоплаб, ортиб ҳам қолиши керак. 
Хўжалик ҳисобидаги дорихоналар рентабел даромад билан ишлаши керак. 
4. Хўжалик ҳисобининг тўртинчи негизи корхона хизматчиларининг ўз меҳнатлари 
натижасидан моддий манфаатдор бўлишлари, яъни яхши ишлаган, ўз вазифасини виждонан, 
тўғри, ҳалол, ўз вақтида, сифатли бажарган хизматчилар моддий рағбатлантирилиши зарур. 
5. Хўжалик ҳисобининг бешинчи негизи корхоналарнинг ўзаро моддий жавобгарлиги.
Масалан, агар корхоналар шартномаларни бузса, товарларни ўз вақтида этказмаса ёки тўлиқ 
бўлмаган комплектда мол этказилса, у ҳолда таъминотчи корхона жарима тўлайди. Бу эса 
корхона оладиган соф фойданинг камайишига олиб келади. 
6. Хўжалик ҳисобининг олтинчи негизи хўжалик ҳисобидаги корхоналар мол-моддий 
бойликлар, пул маблағлари, меҳнат ресурсларини тежаши керак. 
Микроиқтисодиёт субъектлари сифат ва миқдорий кўрсаткичлар билан таърифланади. 
Асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагилар: фаолиятнинг тури ва мазмуни, мулкчиликнинг 
шакли, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми, рақобатни олиб бориш усуллари. 
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва 
Фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан дорихона – дори воситаларини 
тайёрлаш, қадоқлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, шунингдек, даволаш, ҳамда 
касалликнинг олдини олишга мўлжалланган дори воситалари, тиббий буюмлар, санитария ва 
гигиена ашёлари, шифобахш озиқ-овқатлар, маъданли сувлар, даволаш-косметика 
маҳсулотларини хрид қилиш, сақлаш ва сотишни амалга оширувчи тиббиёт муассасасидир. 
Корхона фаолиятининг тавсифи ва мазмуни унинг фаолият юритувчи тармоғи бўйича 
аниқланади. Чунки дорихона фаолият тавсифига кўра поликлиника, касалхоналар, шифохона 
ва бошқалар каторига кўра соғлиқни сақлаш муассасалариа қарашли, фаолиятнинг мазмунига 
кўра эса чакана савдо тармоғи ҳисобланиб, Фармацевтик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, дори 
воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш учун мўлжалланган чакана корхонадир. 
Мулкчилик шакли 
Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мулк шакллари мавжуд: 
– хусусий мулк; 
– ширкат, жамоа мулки; 
– маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан иборат давлат мулки; 
– аралаш мулк; 
– бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулки. 
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий 
жиҳатдан муҳофаза этилиши кафолатланади. 
Хусусий мулк – фуқароларнинг ёлланиб ишлаш, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланишидан олган мулки ва бошқа даромадлардан ташкил топади. 
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шакллари мулки 
ҳимояси Ўзбекистон Республикасида тенг хуқуқлилик ва адолатли асосда кафолатланган. 
Ширкат жамоа мулки – ҳосил бўлиши ва кўпайиб бориши давлат корхоналарини ижарага 
бериш, давлат корхоналарини Акциядорлик жамиятларига айлантириш билан таъминланади. 



Давлат мулкчилиги – Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилманинг 
бюджет ёки бошқа маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади. 
Мулкчиликнинг аралаш тури – давлатлараро, бирлашган ва бошқа тўлиқ ёки ҳиссали 
иштирок этишда турли мулкчилик шаклларига асосланади. 
Хорижий фуқаролар, ташкилотлар ва давлатларнинг мулкчилиги. Таъсис этилган 
корхонани тўлиқ сотиб олиш ёки ҳиссавий иштирок этиш (пайлар, Акциялар) ёки шундай 
корхонага эгалик қилиш туфайли юзага келади. 
Ташкилот ташкилий-ҳуқуқий шакллари Ўзбекистон Республикасининг “Ташкилотлар 
тўғрисида”ги қонунида келтирилган. Шу қонунда корхоналарнинг ҳамма мулк шаклларини 
умумий ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ташкил қилиш, қайта тиклаш ва фаолиятни тўхтатиш 
асослари белгилаб берилган. 
Ташкилотлар тури: 
– жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган; 
– ширкат (жамоа) мулкига асосланган; 
– давлат мулкига асосланган – давлат ва республика корхоналари, Қорақалпоғистон 
Республикаси давлат корхонаси, вилоятлараро, туманлараро, шаҳарлар ва бошқа корхоналар 
турларига асосланган. 
Юқорида келтирилган ташкилий-ҳуқуқий мақом турлари ташкилотларнинг сифат 
кўрсаткичлари каби республикамизнинг дорихона хизматида ҳам муҳим ўрин тутади. 
Кейинги йилларда республикамизда хусусий мулкчиликни ривожлантириш, муҳим 
бирламчилик ҳуқуқи борасида мамлакатмиздаги ўтказиладиган иқтисодий ислоҳотлар ва бозор 
шароитида ўзгаришларга катта аҳамият берилмоқда. 
Бозор тизимида иштирок этувчи ташкилотлар, рақобатга ҳам чидамли бўлиши керак. 
Рақобат бозор иқтисодиётининг зарур омилидир. Ўзбекистон Республикаси “Товар 
биржаларида рақобат ва монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида”ги қонунга биноан барча 
ташкилотлар қонуний рақобатдан ҳимояланади. 
Қонун қуйидагиларни белгилайди: 
– ташкилий ва ҳуқуқий огоҳлантириш, чеклаш ва монополистик фаолият ва қонуний 
рақобатнинг олдини олиш асослари; 
– мавжуд табиий ва давлат монополияларини назорат қилиш усуллари ва чеклаш 
воситалари; 
– корхоналарнинг бирлашиши ҳамда хусусийлаштириш устидан назорат қилиш тартиби; 
– нархлар ва иш ҳақи устидан тўғри назорат қилиш шарти (фавқулодда ҳолатлар); 
– рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни ташкил қилиш ҳамда фаолиятини 
кенгайтириш тизимлари; 
– маълум фаолият турларини квоталаш ва Лицензиялаш; 
– кичик бизнесни рағбатлантириш чоралари; 
– монополияга қарши қонунларни бузганлиги учун жавобгарлик. 
Микроиқтисодиёт субъектларининг асосий миқдорий кўрсаткичларига қуйидагилар 
киради: 
– ишчилар сони; 
– йиллик капитал (айланма). 
Кичик бизнес корхоналарининг асосий фаолият хусусиятларига қуйидагилар киради: 
1. Кичик ўлчамлар (ходимлар сони ва савдо ҳажми). 
2. Кичик устав капитали. 
3. Фаолиятнинг маҳаллий минтақаси. 
Дорихонларга Фармацевтик ёрдам учун асосан туман аҳолиси мурожаат этади. 
4. Мустақил менежмент. Бу хусусият кичик ташкилотларнинг маъмурий ҳайъати йўқлиги 
билан боғлик. Раҳбар ўз фаолиятида бошқариш, бухгалтерия, ҳуқуқий муаммоларини ўзи ҳал 
этиши керак. 
Ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг асосий ғояларидан бири майда 
корхоналарнинг ривожланиб боришидир. Улар кичик бизнес корхоналари деб номланади. 


10 
Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар 
синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий 
тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармоялар 
олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни 
янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августда ПФ-3305-
сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга асосан «ўрта корхоналар» тушунчаси бекор 
қилинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар кичик бизнес субъектлари ҳисобланади: 
– якка тартибдаги тадбиркорлар; 
– ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 
кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 
10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган 
микрофирмалар. 
Қуйидаги тармоқларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони: 
– энгил ва озиқ-овқат саноти, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш 
ва мебел саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида – 100 кишидан; 
– машинасозлик, металлургия, ёқилғи-енергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа саноат-ишлаб чиқариш 
соҳаларида – 50 кишидан; 
– фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта 
компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланниш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш 
соҳаларида – 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар
1

Кўпгина дорихоналарнинг аҳолига хизмат кўрсатишига кўра ҳозирги пайтда кичик 
бизнесга киритиш мумкин. Улардаги савдо ҳажми, ходимлари сони унча катта эмас. 
Бизнес даромад келтирувчи иш, фаолият тури. Фармацевтика бизнесида дори 
воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти юқори даромад келтиради.
Кичик бизнес корхоналари (шу билан бирга дорихоналар ҳам) бир қатор афзалликларга 
эга: 
1) Аниқ савдо бозори: унинг кўрсаткичлари (бириктирилган аҳоли ва даволаш-
профилактика муассасалари сони) ва жойлашуви аниқ. 
2) Шахсий муносабат: раҳбар (менежер) ва ходимлар, ҳамда ходимлар ва харидорлар 
ўртасидаги муносабат. 
3) Янги ғояларга бойлиги ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун тез ўтиш қобилияти 
(масалан, дорихонада фитобарларни ташкил қилиш), мижозларга қулай шароитларни яратиш 
мақсадида иш услубини ўзгартириш. 
Кичик бизнес корхоналарининг фаолият жараёнида маълум камчиликларни ҳисобга олиш 
ҳам зарур: 
1. Катта корхоналар билан солиштирганда ресурларга кира олишдаги тенгсиз (айниқса 
молиявий) имкониятлар. Катта устав капиталига эга йирик корхоналар ва банклар кредит 
бериш масалаларини тезкор ҳал этади. 
Биноларни сақлаш, фойдаланиш ва муҳофаза қилишга кетган харажатларниниг юқори 
даражаси. 


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish