Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни


, 10. Ташқи ва ички чегараловчи мембраналар



Download 152,44 Kb.
bet6/9
Sana09.04.2022
Hajmi152,44 Kb.
#539180
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8- маъруза. сезги аъзолари

3, 10. Ташқи ва ички чегараловчи мембраналар 3 тип глиал ҳужайралардан (Мюллер ҳужайралари, астроглия, микроглия) ҳосил бўлади. Улар энсиз, узун, радиал жойлашади. Ядролари биполяр ҳужайралар танаси соҳасида ётади. Глиянинг ташқи ўсимталари микроворсинкалар ҳосил қилади. Улар таёқча ва колбачаларнинг ташқи сегменти ораларида жойлашади; ички ўсимталари – тўр парданинг ички юзасида ёйилади ва уни шишасимон танадан ажратиб туради.
Тўр парданинг регенерацияси – таёқча ва колбачалар ҳужайра ичи физиологик регенерация жараёни бутун ҳаёт давомида рўй бериб туради.
Васкуляризация – кўз артерияси ҳосил қилади:
а) ретинал қон томир тизими (тўр парда ва кўрув нервининг бир қисми).
в) цилиар тизим (цилиар тана, ёй парда ва оқсил парда).
Лимфатик капиллярлар оқсил парда конъюнктивасида учрайди холос.


Ҳидлов аьзоси.

Ҳидлов рецепторлари асосий ( ҳидлов аъзо ) аъзо ҳисобланади. Анатомик жиҳатдан ҳидлов аъзоси бурун бўшлиғининг юқори ва қисман ўрта чиғаноғи шиллиқ пардасининг маълум жойларини, ҳамда бурун тўсиғининг юқори қисмини қоплаб туради.Вомероназал ( Якобсон ) аъзоси – жуфт эпителиал най бўлиб, бурун тўсиғи асосида, тоғай ва димоқ орасида жойлашади.




Тараққиёти: эктодермадан дастлаб плакодалар, кейин таянч эпителий ва нейросенсор ҳидлов ҳужайралари ҳосил бўлади. Баъзи бир эпителиал ҳужайралар ҳидлов остида ётган мезинхимага ботиб киради ва ҳидлов безларини ҳосил қилади.


Тузилиши. Асосий ҳидлов ва вомеоназал аъзолари 80-90 мкм қалинликдаги кўп қаторли эпителийдан иборат, унда нейросенсор ҳидлов ҳужайралари, таянч ва базал эпителиоцитлар фарқланади.
Нейросенсор ҳужайралар таянч ҳужайралар орасида жойлашиб, периферик (дендрит) ва марказий (аксон) ўсимталарига эга.
Нейроннинг ядро тутувчи қисми ҳидлов қопламининг марказида жойлашган. Нейрон периферик ўсимтасининг дистал қисми ўзига хос тўмтоқликка – ҳидлов тўғноғичига эга бўлиб, унинг устида 10-12 ҳаракатчан киприкчалар жойлашган. Нейроннинг базал қисми аксонни ҳосил қилади ва у таянч ҳужайралар орасидан ўтади. Шиллиқ қаватнинг хусусий пластинкасида улар миелинсиз ҳидлов нерви тутамларига бирлашади. Ғалвирсимон суяк тешиги орқали улар импульсларни ҳидлов сўғонига етказиб беради. Вомероназал аъзо рецептор ҳужайраларининг эркин юзасида микроворсинкалар бўлиб, киприкчалардан фарқи  улар ҳаракатсиздир.
Таянч эпителиоцитлар кўп қаторли эпителий қатламини ҳосил қилади. Уларнинг апикал қисмида 4 мкм гача бўлган кўплаб микроворсинкалар учрайди. Таянч ҳужайраларда амакрин секреция белгилари кузатилади, ядронинг устида донадор ретикулум, митохондриялар, Гольджи комплекси, жигарранг-сариқ пигмент кўринади.
Базал ҳужайралар базал мембрана устида жойлашади, ҳидлов нерви тутамларини ўраб туради. Базал ҳужайралар рецептор ҳидлов ҳужайраларининг ҳосил бўлиш манбаи хисобланади.
Ҳидлов қопламаси эпителийсининг остида сийрак бириктирувчи тўқималар орасида оддий найсимон – альвеоляр безлар жойлашган. Уларнинг охирги бўлимларида миоэпителиал ва мукопротеид секретни ишловчи без ҳужайралари билан қопланган. Шу безларнинг ва таянч ҳужайралар ишлаб чиқарган секрет ҳидлов киприкларини қоплайди, натижада ҳидли моддалар эрийди ва ҳидлов ҳужайралари киприкларининг мембранасида ҳар хил ҳидларнинг қабул қилиши таъминланади.



Download 152,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish