Кўзнинг томирли (ўрта) пардаси. Оқсил ва тўр парда орасида ётади, олд қисмга давом этиб ёй парда ва киприкли танани ҳосил қилади.
Томирли парда меланоцитларга бой бўлиб, қуйидаги қаватларга ажратилади:
1. Ташқи томирлар усти пластинкаси
2. Томирли пластинка
3. Капилляр томирли пластинка
4. Базал комплекс (Брух мембранаси)
Ташқи томирлар усти пластинкаси – энг ташқи қатлам бўлиб, оқсил пардага ёпишиб туради ва сийрак толали бириктирувчи тўқимадан ташкил топган.
Томирли пластинка артерия ва вена чигалларидан ва улар орасида сийрак бириктирувчи тўқима, силлиқ мушак тутамлари ётади.
Капилляр томирли пластинка – висцерал ёки синусоид типдаги капиллярлардан иборат.
Базал комплекс – жуда юпқа пластинка, томирли пардани тўр парданинг пигмент қаватидан ажратиб туради. У 3 та қатламга ажратилади:
а) ташқи коллаген эластик толалар;
б) коллаген (фиброз), анча кенг;
в) кутикуляр – тўр парда пигмент эпителийсининг базал мембранаси.
Киприкли тана – томирли ва тўр парданинг ҳосиласи ҳисобланиб,
кесмада учбурчак кўринишда намоён бўлади. Цилиар тананинг асосини кўз аккомодациясида муҳим аҳамиятга эга цилиар мушаклар ташкил етади. Унинг толалари ўзаро перпендикуляр уч томонга йўналган.
Ёй парда – марказида тешикли (қорачиғ) бўлган дисксимон ҳосиладир. У асосан томирли ва қисман тўр парданинг ҳосиласи ҳисобланади. Ёй парда кўзнинг олдинги ва орқа камераси, мугуз парда ва гавҳар орасида жойлашган, ҳамда 5та қаватдан иборат:
1. Олдинги эпителий.
2. Ташқи чегараловчи (томирсиз) қават.
3. Томирли қават.
4. Ички чегараловчи қават.
5. Пигмент эпителий.
Олдинги эпителий – ясси полигонал эпителий, мугуз парда орқа эпителийсининг давоми ҳисобланади
Ташқи чегараловчи қават – асосий моддадан ташкил топган бўлиб, маьлум миқдорда фибробластлар, кўз рангини белгилайдиган меланоцитлар учрайди.
Томирли қават – кўп миқдорда қон-томирлар, сийрак толали бириктирувчи тўқима ва меланоцитлардан тузилган.
Ички чегараловчи қават – ташқи чегараловчи қават билан деярли бир хил.
Орқа пигмент қават – тўр парда эпителийсининг давоми ҳисобланади.
Ёй парда таркибига кирувчи мушаклар қорачиғни кенгайтиради ёки торайтиради.
Тўр парда – ( кўзнинг ички пардаси ) кўрув қисмига эга.
Кўрув қисмининг орқа соҳасида, кўз тўр пардаси оптик қияликда 2мм диаметрли юмалоқ сариқ доғ мавжуд. Сариғ доғнинг марказий қисмида марказий чуқурча – кўрув таьсиротини қабул қилиш ва энг яхши кўриш жойи мавжуд. ( асосан колбалар йиғилган).
Тўр парда 3 типдаги радиал жойлашган нейронлар ва глиядан иборат.
Биринчи тип – ташқарида жойлашган таёқча ва колбачалар, яъни фоторецепторлардир. Иккинчи тип – биполяр нейронлар, I ва III нейронларнинг ўзаро боғланишини таъминлайди. Учинчи тип – ганглионар нейронлар, тўр парданинг ҳамма қаватидаги информацияларни ҳам вертикал, ҳам латерал йўллар билан йиғади ва кўрув нерви орқали сигналларни марказий нерв системасига ўтказади. Бундан ташқари тўр пардада горизонтал II ва амакрин II ва III нейронлар сохасида нерв ҳужайралари бўлади.
Тўр пардада 10 та қават фарқланади.
1. Пигмент қават.
2. Таёқча ва колбачалар.
3. Ташқи чегараловчи мембрана
4. Ташқи ядроли.
5. Ташқи тўрсимон.
6. Ички ядроли.
7. Ички тўрсимон.
8. Ганглионар
9. Нерв толалари.
10. Ички чегараловчи мембрана.
Do'stlaringiz bilan baham: |