132
- тирноқнинг мўрт, ғадир-будир бўлиб қолиши ва қаватларга ажралиши ва тирноқ
устида бўйлама ва кўндаланг чизиқларнинг пайдо бўлиши;
- қуйиқ луқмани юта олмаслик ҳолати, шунинг учун камқонликка чалинган беморлар
ҳар луқмани суюқлик ёрдамида ютишлари;
- юзнинг оқариши, лаб ҳамда пастки қовоқнинг ички юзасини рангсизланиши;
- умумий беҳоллик, иш қобилиятининг пасайиши, уйқувчанлик;
- озгина жисмоний ҳаракат ҳам ҳансирашни юзага келтириши;
- хотира ва диққатнинг ёмонлашиши;
- меҳнат фаолиятининг сусайиши ва доимий қувватсизлик;
- бошнинг айланиши ва чарчаш.
Темир танқислиги анемиясини қандай олдини олиш мумкин?
Темир танқислиги анемиясини олдини олиш, уни даволашдан кўра енгилдир. Уни
олдини олиш 3 йўналишда олиб борилади:
1.
Саплементация. Профилактиканинг бу усулида шифокор назорати остида туғиш
ёшидаги аёллар, ҳомиладор аёллар, 2 ёшгача бўлган болалар, ўсмир қизларга 2 йил давомида
ҳафтасига 1 марта темир ва фолат кислотаси таблетка ва сироплари профилактик дозада
берилади. Бу темир танқислиги анемияни олдини олишнинг тезкор усули ҳисобланади.
2.
Фортификация. Темир танқислиги анемияси ва фолат кислотасининг
етишмовчилигини кенг аҳоли қатлами орасида олдини олиш мақсадида 1 нав ун темир, цинк,
фолат кислотаси ва «В» гуруҳ витаминларлар билан бойитилмоқда. Темир ва витаминлар
билан бойитилган ундан тайёрланган маҳсулотлар - мунтазам истеъмол қилиш темир
танқислиги анемиясининг олдини олишнинг энг арзон ва осон усулидир. Фақат бойитилган
ундан тайёрланган таом ва маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш катта одамлар ва
ўсмирларнинг темирга бўлган эҳтиёжини қондиришга ёрдам беради. Буғдой унини бойитиш
маҳсулоти қилиб олинишига сабаб, унни аҳолининг барча қатлами истеъмол қилади ва уни
барча ҳарид қилади. Бойитиш уннинг рангини, мазасини ва ҳидини ўзгартирмайди. Уннинг
сифати таом тайёрлаш давомида одатдагидай қолади.
3.
Соғлом овқатланиш-темир танқислиги анемиясини олдини олишда овқатланишни
тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Темирга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш зарур. Буларга гўшт ва гўшт
маҳсулотлари, балиқ ва парранда гўшти қимматли оқсил ва осон сўриладиган темирнинг
манбаи ҳисобланади. Ловия, нўхат, мош каби дуккаклилар темир ва оқсил сақловчи ўсимлик
маҳсулотлари ҳисобланади. Бу маҳсулотлар гўшт ўрнини босувчи маҳсулотлардир деса
муболаға бўлмайди. Агар гўшт ва балиқ бўлмаса, ловия, мош ва нўхат каби дуккаклилардан
тайёрланган таомларни истеъмол қилиш зарур. Мева шарбатлари, сабзовот ва кўкатлар
ҳамда улардан тайёрланган салатлар ёки қатиқ, кефир, айрон билан бирга истеъмол қилиш
улардаги темирнинг сўрилишини кучайтиради. Чой, кофе ва какаодаги танин моддаси эса,
аксинча темирнинг сўрилишини 40-100%гача камайтиради. Шунинг учун овқатланиш
жараёнида чой ичмаслик керак, чой ўрнига мева шарбатлари ёки қайнатилган сув истеъмол
қилиш зарур бўлади. Болаларда темир танқислиги анемиясини олдини олишнинг энг
самарали усули кўкрак билан эмизиш амалиётига риоя этиш, ҳамда6 ойликдан кейин болани
аста-секин, кўкрак сутидан ажратмаган ҳолда қўшимча овқатлантиришга ўргатишдир.
Болани 24 ойлик бўлгунга қадар кўкракдан ажратиш мумкин эмас. Бола 3 ёшга етгунга
қадар, чой берманг, таомига шакар ёки туз қўшманг.
Do'stlaringiz bilan baham: