Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Ташхис намуналари. Клиник-эндоскопик маълумотларга асосланган яра касаллиги 
ташхисини куйишда, касаллик даврини, яранинг жойлашуви ва унинг хусусиятларини, 


139
шиллик каватда кечаётган яллигланиш жараёнини курсатиш мухим. 
Клиник-рентгенологик маълумотларга асосланганда, яранинг жойлашуви, "токча" 
симптоми, кардиа етишмовчилиги, гастроэзофагал рефлюкс, деформация, стеноз каби аниқ 
белгилар курсатилади. 
- hp чакирган яра касаллигининг кузиш даври: ошкозоннинг кичик эгрилигида 
жойлашган катта яра (1,5-2 см).сурункали фаол пангастрит 

яра касаллигининг 
кузиш 
даври 
узок чандикланмаётган ун икки 
бармокли ичак яраси, (1981 йилда топилган ун икки бармокли ичакнинг перфоратив яраси), 
диффуз дуоденит. 
Яра касаллиги биринчи марта аникланган ун икки бармокли ичак яраси. Асорати: 
ярадан кoн кетиши. Уткир постгеморрагик камконлик. 
Даволаш. Яра жараённинг этиопатогенези, клиник кечиши, яранинг жойлашуви, 
гастродуоденал тизимда кечадиган узгаришлар, касаллик асоратларини эътиборга олган 
холда утказилиши зарур. Даволаш эзофагогастродуоденал тизимда нейрогуморал механизм 
бузилишларини тиклаш, нордон кислотанинг юкори курсаткичларини муътадиллаш, меъда 
ва ун икки бармокли ичак моторикасини сусайтириш, шиллик каватда нр-инфекциясини 
йукотиш, унда кечадиган яранинг чандикланиши, шиллик белгиларининг (кизариш, шиш, 
кoн булмаслиги билан характерланади. 
Яpa касаллиги кузиш даврида даволаш куйидагилардан иборат: 
1. Пархез овкатланиш. 
2. Медикаментоз терапия. 
3. Зарарли омилларни йук килиш (чекиш, ичиш ва бошк) 
4. Беморни рухий ва жисмоний зурикишлардан чеклаш. 
5. физиотерапевтик муолажалар. 
Яра касаллигида пархез оксил, ёг, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар 
физиологик нормасини инобатга олган холда тузилиши шарт. Касалликнинг фаол даврида 
шиллик каватни механик химик ва термик зарарланишдан асраш, албатта 5 марталик 
овкатланиш кузда тутилади. Махсулотлар кайнатилган ёки дамланган холда тайёрланиши 
лазим. Уткир, маринадли, шур нарсалар, ёгли гушт, балик пишмаган сабзавотлар, аччик 
мевалар, кopa нон, газли ичимликлар, музкаймок касалликнинг фаол даврида кабул 
килинмайди. Ремиссия даврида ушбу махсулотлар бир мунча чекланади. Беморга суюк чой, 
ёгсиз кайнатма шурва, ёвгон хурда, сут, ширгуруч, кисел, сариёг, хом тухум, сузма билан сут 
аралашмаси берилади. Хар бир врач беморга пархез овкатланишнинг максади ва унинг 
тартибини тушунтира олиши шарт. 
Медикаментоз даволашнинг асосий йуналиши: 
1. Меъда ширасининг кислоталигини нейтраллаш. 
2. Шиллик каватни хеликобактер пилоридан тозалаш. 
3. Ошкозоннинг мотор ва эвакуатор функциясини тиклаш. 
Яра касаллигини замонавий даволаш юкорида келтирилган уч ва турт компонентли нр-
инфекцияга карши бир ва икки хафталик терапия ва антисекретор воситалар билан 
даволашдан иборат. Даволашнинг уртача давомийлиги ун икки бармокли ичак ярасида 6-
8хафта, меъда ярасида 8-12 хафтани ташкил этади. 
Метронидазол (тинидазол), кларитромицин, амоксициллин, тетрациклин ва висмутнинг 
коллоид субстрати нр-инфекцияга карши воситалар сифатида ЖССТ (ВОЗ) экспертлари 
томонидан кабул килинган. 
Метронидазол ва тинидазол бактериялар днк-сини зарарлаб, репликациясини бузади, уч 
ва турт компонентли даволаш схемасининг асоси хисобланади. Метронидазол 0,25гр дан 
кунига 4 махал, ёки 0,4-0,5 гр дан 2 махал, тинидазол 0,5 гр дан кунига 2 махал, 7-14 кун 
давомида берилади. 
Кларитромицин бактериостатик, амоксициллин, ампициллнн (апциллин) тетрациклин, 
висмут бирикмалари бактериоцид таъсирларга эга булиб, 7-14 кун давомида кулланилади. 
Пилорид (ранитидин висмут цитрати) нр-инфекцияни йукотиш максадида ишлаб 


140
чикарилган. Таркибидаги ранитидин меъда кислотасини пасайтирса, висмут нр инфекцияга 
карши ва цитопротектив таъсирга эга. Суткасига 400 мг дан 2 махал кулланилади. 
Антисекретор воситаларга м-холиноблокаторлар (гастроцепин), н+к+ ат фазанинг 
ингибиторлари (омепрозол, каптопрозол, ланзопрозол) ва гистамин н2 рецепторларини 
блокловчилар (циметидин, ранитидин, фамотидин ёки квамател) киради. 
Гастроцепиннинг суткалик дозаси 75-100 мг (25-50мг эрталаб ва 50 мг уйкудан олдин). 
Шира ажралишини пасайтиради, меъда ва ун икки бармоқли ичакда эвакуацияни 
тиклайди,огрикларни пасайтиради. 
Изланишларнинг охирги ютукларидан бири н+к+ а тф-аза ингибиторлар омепрозол 
хисобланади. Ушбу препарат нордон кислота синтезида ва ажралишида катнашувчи 
хужайралар таркибидаги ферментни блоклайди. 
Меъда париетал хужайраларида гистамин н2 рецепторларини блокловчи препаратлар 
циметидин, ранитидин ва фамотидиндир. Циметидинга нисбатан ранитидиннинг таъсири 
юкори ва асоратлар бермайди. Ранитидин 150 мг дан эрталабки нонуштадан кейин ва соат 
20.00 да ёки бир марта 300 мг соат 20.00 да берилади. Фамотидин антисекретор хусусияти 
буйича циметидинга нисбатан 32 баробар ортик. Суткасига 20 мг дан 2 махал ёки 40 мг соат 
20.00 да берилади. 
Антропилородуоденал яралaрда меъда шираси, асосан кечкурун ошади, кундузи нс 1 
концентрацияси oвкaт ва антацидлар билан пасайган булади. Шу сабабли, кечкурун соат 
20.00 да ранитидин, ёки фамотидин, омепразолни соат 8.00 да бериш максадга мувофик. 
Комплекс даволашнинг бошида 5-7 кун давомида антацид препаратлардан бирини 
бериш кулай: актал (2 табл), гастал (2 табл), маалокс (15 мл), гастерин-гель (16 мл). 
Препаратлар 1.5 соат овкатдан кейин ва уйку олдидан (3-4 мартадан кунига) белгиланади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, антацидлар меъда ширасини 10-15 минутга пасайтиради, 
монотерапия сифатида фойдаси кам. Меъда ва ун икки бармокли ичак шиллик каватида 
химоя вазифасини бажарувчи (цитопротектор) воситаларга сукралфат, де-нол киради. 
Сукралфат-алюминийнинг органик тузи билан сулфатланган дисахарид бирикмаси. Препарат 
яранинг юзасида нордон кислота ва пепсин таъсирига резистент булган химоя кавати хосил 
килади. Сукралфат 1 таблеткадан 3 махал овкатдан 30-40 минут олдин, туртинчи таблетка 
уйкудан олдин берилади.
Де-нол - лимон кислотасининг висмут тузи. Унинг меъда шиллик каватига таъсир 
механизми сукралфатга ухшашдир. Шу билан бирга сукралфатдан фаркли де-нол нр-
инфекцияга бактерицид таъсир курсатади, асосий антибактериал кисми висмут иони 
хисобланади. Де-нол 1 таблеткадан (120 мг) кунига 3 махал 30 минут овкатдан олдин ва 
туртинчи таблетка уйкудан олдин берилади. Даволаш курси-4-8 хафта. Препарат сут ёки 
газли ичимликлар билан кабул килинмаслиги керак. Де-нол баъзи дори воситалари, чунончи 
антацидлар ва оксил моддалар билан богланиш хусусиятига эга. Шу сабабли дари кабул 
килиш вактидан 2 соат 
олдин ва 30 минут 
кейин 
овкатланмаслик 
маъкул. 
Метаклопрамид, мотилиум, препулсид (цизаприд) каби препаратлар таъсирида меъда 
перистальтикаси кучайиб, эвакуация тезлашиши натижасида дуоденогастрал рефлюкс ва 
гастро-дуоденостазнинг олди олинади.  
Шулар билан бирга, яра касаллигини даволашда марказий асаб тизими фаолиятини 
тиклаш асосий уринда туради. Тинчлантирувчи дори воситалaр (бромид натрий, валериана 
илдизи дамламаси ва бошк), транквилизаторлар (диазепам 0,005-0,01 гр дан, триоксазин 0,3 
гр дан, мепротан 0,2 гр дан) кулланилади.
Ошкозон шиллик каватида метаболик жараёнини яхшилаш максадида витаминлар 
гурухи, жумладан (апнеурин), В6 (апвит-6), в12 (апламин) витаминлари, салкосерил (40 мг 
дан, 3 махал кунига), ретаболил (0,025 -0,05 г дан м/о хафтага 1марта) тайинланади. 
Даволаниш жараёнида дуоденал яра 8 хафта, меъда яраси 12 хафта давомида битмаса, бундай 
яра даволанишга резистент хисобланади. Бундай холларда аденокарциномани, яраланган 
лимфомани, яра пенетрациясини истисно этиш лозим. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish