Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Гипертоник криз таърифи. Гипертоник криз касалликнинг кескин, озми-кўпми вақтга 
чўзиладиган қўзиши бўлиб, артериал босимнинг анчагина, ўткир юзага келадиган ошиши, 
нерв-томирлар бўзилишлари ва гуморал реакциялар билан характерланади. Гипертоник 
кризлар гипертония билан касалланган беморларнинг 8—34% ида кузатилади. 
М.С. Кушаковский (1982) гипертоник кризларни қўйидаги турларга ажратди: 
нейровегетатив, сув-туз алмашинуви бузилиши билан намоён буладиган, талвасали 
тури (энцефалопатия). 
Адекват тез ёрдам курсатиш мақсадида марказий гемодинамиканинг хусусиятларига 
қараб гипертоник кризлар гиперкинетик ва гипокинетик турлари тавофут қилинади. 
Гиперкинетик вариантида АҚБ кутарилиши юракнинг ҳаддан ташқари ишини, яъни юрак 


56
индексининг ошиши билан боғлиқ булса, гипокинетик турида АҚБ ошиши асосан томирлар 
периферик қаршилиги ошиши билан намоён булади. Шу сабаб гипертоник кризлар 1-2чи тип 
ва асоратланган турларига булинади. Ёрдам кўрсатишга қараб шошилинч ва тез ёрдам 
даволаш турлари ажратилади. Шошилинч равишда АҚБни пасайтириш фақат «нишон» 
органлари томонидан кузатиладиган ва авж олиб бораётган асоратлар кузатилганда 
курсатилади. Буларга қўйидагилар киради: 
1. куз тубидаги яққол ўзгаришлар (қон қуйилишлар, экссудатлар, курув нерви 
дискининг шиши) 
2. юрак зарарланиши (упка шиши, миокард ишемияси ёки инфаркти) 
3. Марказий нерв системасининг бузилиши (бош оғриши, рухий холатнинг 
узгариши, талвасалар, кома) 
4. Буйрак зарарланиши (гематурия, қонда креатининнинг ошиши) 
Кўрсатилган барча холатларда қон босимини аста - секин бир соат мобайнида тушириш 
лозим, қолган холатларда «нишон» органларнинг минимал узгариши кузатилганда қон 
босимини жуда секинлик билан аста-секин тушириш керак. 
Клиник манзараси ва гемодинамик бўзилишларга кўра кризларнинг иккита типи фарқ 
қилинади: 
— биринчиси (қонга адриналин отилиб чиқиши билан боғлиқ бўлган) — бирмунча енгил 
ва қисқа муддатли гипертония касаллигининг илк босқичлари учун хос. Тўсатдан 
ривожланади, қаттиқ бош оғриғи, қўзғалишдан бошланади, оёқ-қўллар титраши, тахикардия, 
юрак соҳасида оғрик, ҳарсиллаш, баъзан гипертермия, гипергликемия, артериал босимнинг 
кескин ошиши қайд қилинади. Давомлиги — бир неча минутдан бир неча соатгача; 
— иккинчи типи (қонга норадреналин отилиб чиқиши билан боғлиқ бўлган) — бирмунча 
оғир, аксарият гипертония касаллигининг кечиққан босқичларида кузатилади, аста-секин 
бошланади ва бирмунча давомли — бир неча соатдан 3—5 кунгача кечади. Беморларда 
церебрал бўзилиш белгилари: кўнгил айниши, қайт қилиш, амнезиялар, гемипарезлар, 
эшитиш, кўришнинг ёмонлашуви кабилар қайд қилинади. Юрак соҳасида оғриқ, бўғилиш 
хуружлари пайдо бўлади, артериал босим, айниқса диастолик босим кескин ошган, сакраш 
ритми, брадикардия бўлади. ЭКГ да S—Т интервали пасайиши, Т тишчанинг манфийлиги ва 
юрак бўлимлари зарарланишининг даражасига кўра кўрсаткичларининг бошқа ўзгаришлари 
кўринади. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish