КАЛЬЦИТОНИН
Кальцитонин — 32 аминокислота қолдиғидан ташкил топган ва 1 дисульфид боғи билан боғланган полипептиддир. Гормон қалқонсимон безнинг парафолликуляр хужайралари ёки қалқонолди безининг С-хужайраларида юқори молекулали ўтмишдош кўринишида синтезланади. Унинг секрецияси қонда Са2+ миқдори ортганда кучаяди, камайганда – сусаяди. Кальцитонин паратгормонининг антагонистидир. У суякларда остеокластлар фаоллигини сусайтириб Са2+ чиқишини пасайтиради, буйрак каналчаларида Са2+ реабсорбциясини сусайтиради ва сийдик билан экскрециясини жадаллаштиради. Аёлларда кальцитонин секрецияси эстрогенлар миқдорига боғлиқ. Уларнинг етишмаслиги кальцитонин секрециясини камайтиради, натижада суяк тўқимасидан кальцийни чиқиши жадаллашади ва остеопороз ривожланади.
5.8. Маҳаллий таъсир этувчи гормонлар
Эйкозаноидлар
Простагландинлар (ПГ) биологик актив моддалар бўлиб, мақаллий таъсир кўрсатувчи гормонлардир. Простагландинлар барча орган ва тўқималарда синтезланиб, организмнинг талайгина физиологик функцияларига таъсир кўрсатади. Хусусан буйраклар гемодинамикасини, силлиқ мускуллар қисқариши, меъданинг секретор функцияси, ёғ, сув-туз ва бошка модда алмашинув жараёнларни идора этади.
Простагландинларнинг ўтмишдоши линол ва линоленат кислотадан ҳосил бўлувчи арахидонат кислотадир. Арахидонат кислота биомембраналарнинг фосфолипидларидан цитозолга ажралиб чиққанидан сўнг турли хил хужайраларда турли эйкозаноидларга айланади. Хужайраларда арахидон кислотаининг 2 хил ўзгариш йўли мавжуд: простагландинлар, простациклинлар ва тромбоксанлар синтезини таъминловчи циклооксигеназа йўли, хамда лейкотриенлар ва бошқа эйкозаноидлар синтезлайдиган липоксигеназа йўли.
Простагландинлар синтезида қатнашувчи PG H2-синтазада 2 каталитик марказ мавжуд: циклооксигеназа (фаол марказида тирозин) ва пероксидаза (гем тутувчи). Организмда 2 хил PG H2-синтазалар мавжуд: конституитив ЦОГ1 ва цитокинлар таъсирида фаоллашувчи ЦОГ2. Иккала ферментлар 4 атом кислородни арахидон кислотта молекуласига киритади ва 5 халқали бирикмани PG H2 хосил қилади. Кейинги ўзгаришлар хар бир тўқима ва хужайраларга хос бўлади. Жумладан, силлиқ мушак хужайраларида PG H2 PG Е-синтаза таъсирида PG Е2, PG D2-синтаза таъсирида PG D2, тромбоцитларда тромбоксансинтаза таъсирида ТХ А2, эндотелий хужайраларида простациклинсинтаза ферменти таъсирида PG I2 айланади. Липоксигеназа йўли бўйича синтез гидропероксид — гидропероксидэйкозатетраеноатлар (ГПЭ-ТЕ), сўнг гидроксиэйкозатетроеноатлар (ГЭТЕ) хосил қилиши билан кечади ва специфик маълум бир хужайраларга хос бирикмаларни хосил қилади: ПЯЛ - 5-липоксигеназа, тромбоцитларда — 12-липоксигеназа, эозинофилларда — 15-липоксигеназалар, лейкоцитларда ва семиз хужайраларда 5-ГПЭТЕ эпоксидлейкотриен А4 (LT А4) айланади.
Эйкозаноидларнинг кўпчилиги бир вақтни ўзида хам аутокрин ёеи паракрин таъсир этиши мумкин. Масалан, тромбоцитлар томонидан ишлаб чиқариладиган ТХ А2 тромбоцитлар агрегациясини кучайтиради, ва қон томирлар силлиқ мушак хужайраларини қисқаришига олиб келади. Эйкозаноидларнинг хужайраларга таъсири специфик рецепторлар: аденилатциклаза тизими ёки цитозолда кальций ионларини ошириш билан боғлиқ. Кўпчилик хужайраларда эйкозаноидлар гормонларнинг аденилатциклаза тизимига таъсирчанглигини ўзгартиради. Агар улар G2 оқсили билан боғланса гормонларнинг таъсири кучаяди, G1 оқсили билан боғланса – сусаяди. Эйкозаноидлар организмнинг барча хужайраларига таъсир этади, уларнинг синтезини кўпайиши турли хил касалликларда кузатилади.
Эйкозаноидларнинг таъсири
эйкозаноидлар
|
Хосил бўлиш жойи
|
Биологик таъсири
|
PG E2
|
Кўпчилик тўқималар, айниқса буйраклар
|
Силлиқ мушакларни бўшаштиради, томирларни кенгайтиради, туғуруқни тезлаштиради, лимфоцитлар миграциясини хамда Т-хужайралар пролиферациясини сусайтиради.
|
PG F2a
|
Кўпчилик тўқималар
|
Силлиқ мушаклар қисқаришини таъминлайди, томирлар ва бронхларни торайтиради, бачадон қисқаришини кучайтиради.
|
PG D3
|
Силлиқ мушак хужайралари
|
Томирларни кенгайтиради, тромбоцитлар ва лейкоцитлар агрегациясини сусайтиради.
|
PG I2
|
Юрак, томирлар эндотелий хужайралари
|
Томирларни кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради, нишон-хужайраларда цАМФ хосил бўлишини кўпайтиради.
|
TX A2
|
Тромбоцитлар
|
Тромбоцитлар агрегациясини тезлаштиради, томирлар ва бронхларни торайтиради, хужайраларда цАМФ хосил бўлишини камайтиради.
|
TX A3
|
Тромбоцитлар
|
Таъсири TX A2 ўхшаш, аммо унга нисбатан суст.
|
LT B4
|
Лейкоцитлар, эпителий
|
Хемотаксис ва лейкоцитлар агрегациясини тезлаштиради, лейкоцитларнинг лизосомал ферментларини ажралишини тезлаштиради, томирлар ўтказувчанглигини оширади.
|
LT C4
|
Лейкоцитлар, альвеоляр макрофаглар
|
Томирларни кенгайтиради, уларнинг ўтказувчанглигини кучайтиради, бронхоспазмга олиб келади.
|
LT D4
|
Лейкоцитлар, альвеоляр макрофаглар
|
Секин ривожланувчи анафилаксияга олиб келувчи компонентлар синтези
|
LT E4
|
Лейкоцитлар, альвеоляр макрофаглар
|
|
LX A4
|
Лейкоцитлар
|
Хнмотаксисни фаоллаштиради, лейкоцитларда супероксиданион хосил бўлишини жадаллаштиради.
|
Кўпчилик эйкозаноидлар яллиғланишнинг барча босқичларида қатнашади ва яллиғланиш медиаторлари хисобланади. Улар таъсирида капиллярлар ўтказувчанглиги ошади, транссудат ва лейкоцитлар қон-томир деворидан яллиғланиш ўчоғига чиқади. Лейкотриен В4 ва липоксин А4 хемотаксисни кучайтирувчи омил хисобланишади; рецепторлар билан боғланиб уларни яллиғланиш ўчоғига харакатланишинин кучайтиради ва лейкоцитлардаги лизосомал ферментлар секрецияси хамда ёт моддаларни фагоцитланишини жадаллаштиради. Барча эйкозаноидлар тезда инактивацияланади, уларнинг Т|/2 клиренси бир неча сониядан бир неча дақиқагача бўлиши мумкин. Простагландинлар 15 углеродда жойлашган гидроксил гурухни кето гурухгача оксидланиши, 13 углероддаги қўшбоғни қайтарилиши, ён занжирни р-оксилданиши натижасида инактивацияланади, охирги махсулотлари (дикарбон кислоталар) пешоб билан экскрецияланади.
Аспирин ЦОГ ферментини фаол марказидаги 530 холатда жойлашган серин аминокислотани ацетилланиши натижасида қайтмас ингибирлайди, натижада яллиғланиш медиаторлар синтезини тўхтайди ва яллиғланиш жараёнлари сусаяди. Аммо у қисқа муддат ичида таъсир этади, чунки ЦОГ гени экспрессияси бузилмайди ва натижада ферментнинг янги молекулалари синтезланаверади. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (ибупрофен ва ацетаминофен) ферментни рақобатли ингибирлайди ва простагландинлар синтезини ингибирлайди.
Стероидли препаратлар таъсири кучлироқ, чунки улар липокортин (ёки макрокортинлар) оқсиллар синтезини индукциялайди, натижада фосфолипаза А2 фаоллиги ингибирланади, эйкозаноидлар синтези учун субстратни ажралиши камаяди ва синтези тўхтайди. Стероидли яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш бронхиал астмада самаралидир. Аспиринни липооксигеназа изошаклининг юқори фаоллиги бўлган бундай беморларда қўллаш бронхоспазмга олиб келиши мумкин, чунки аспирин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар арахидон кислотасини фақат цинлооксигеназа йўли билан оксидланишини таъминлайди ва субстратни липооксигеназа йўли балан оксидланишини жадаллаштиради ва лейкотриенлар хосил бўлишини кучайтиради. Стероид препаратлар арахидон кислотани циклооксигеназа ва липооксигеназа оксидланиш йўлларини блоклайди, бронхоспазмга олиб келмайди.
Эйкозаноидлар дори воситалар сифатида кенг қўлланилади. Жумладан, PGЕ1 ва PGЕ2 ошқозон шиллиқ қавати хужайраларида гистаминнинг 2 турдаги рецепторларини ингибирлаб хлорид кислота синтезини камайтиради, ошқозон ва 12-бармоқли ичак яралари битишини жадаллаштиради. Способность PGЕ2 ва PGF2 бачадон силлиқ мушаклар қисқаришини жадаллаштиради ва туғуруқни кучайтиришда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |