Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиет академияси


ҲОМИЛАДОРЛИКНИ КЕЧКИ МУДДАТЛАРДА АНИҚЛАШ



Download 157,52 Kb.
bet8/37
Sana25.02.2022
Hajmi157,52 Kb.
#276726
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Bog'liq
1-мавзу

ҲОМИЛАДОРЛИКНИ КЕЧКИ МУДДАТЛАРДА АНИҚЛАШ
Ҳомиладорликнинг аниқ ёки шубҳасиз белгилари қуйидагилардир.
1. Ҳомиладорлик тахминан 15—20 ҳафталик бўлганда ҳомила-
нинг юрак уриши қорин девори орқали, оддий акушерлик сте-
тоскопи билан аниқ эшитилади. Юрак уришини «Малыш» деб аталадиган аппарат ёрдамида ҳам эшитса бўлади. Бунинг учун қорин девори сатҳига вазелин суртиб, унинг эшитадиган қисмини қорин девори бўйича суриб ҳомиланинг юрак ураётган соҳаси топилади, бунда аппарат ёрдамида юрак уриши саналади (минутига 130—140 марта уради).
Она организмидан қорин девори орқали эшитиладиган овозларга қуйидагилар киради.
а) ҳомиланинг юрак уриши билан бир вақтда бўладиган қорин
аортасининг уриши ва бачадон ён деворларидаги катта қон то-
мирларда бўладиган шувиллаган шовқин;
б) ичакларнинг перистальтик (тўлқинсимон) ҳаракати туфай-
ли ҳосил бўладиган ритмсиз шовқин;
в) ҳомиланинг қўлоёқлари қимирлаши натижасида ҳосил бў-
ладиган ва қийинлик билан эшитиладиган бўғиқ овоз.
Ҳомиланинг юрак уриши ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан бошлаб эшитила бошланади. Агар ҳомиланинг боши олдинга эгилган бўлиб, унинг орқаси бачадоннинг бирор деворига яқин турган бўлса, унинг юрак уриши орқа томондан яхши эшитилади. Агар ҳомила юзи билан келиб, боши орқага эгилган бўлса, унинг орқаси бачадон деворидан узоқлашади ва кўкраги бачадон дево­рига тегиб туради. Бу ҳолда унинг юрак уриши кўкрак томонидан яхшироқ эшитилади. Ҳомила боши билан олдин келганда унинг юрак уриши она киндигидан пастда, чаноғи билан келганда — киндик қаршисида ёки ундан юқорироқда, кўндаланг келганда — киндик тўғрисида, туғиш жараёнида ҳомиланинг бо­ши чаноқ ичига кирганда — қорин ўрта чизиғида (симфиз устида) эшитилади.
Ҳомилада асфиксия (бўғилиб қолиш) рўй берганда унинг юрак уриши асфиксия босқичига қараб минутига 100—110 марта уриши ёки тезлашиб, 150 ва ундан ҳам тез ура бошлайди. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида ҳомиланинг тирик эканлигини, нормал ўсаётганлигини, бачадоннинг ўсишини кузатиш ва ультратовуш ёрдамида аниқлаш мумкин. Одатда соғлом онанинг томир уриши ҳомиланикига қараганда бир ярим баробардан кам бўлади, буни ҳомиланинг юрак уришидан ажратиш учун ҳомиланинг юрак уриши онанинг билак томири уриши билан солиштирилади.
2. Объектив текширилганда ҳомиладорлик 20 ҳафталик бўл-
гандан бошлаб ҳомиланинг қимирлаши аниқ билинади. Ҳомила-
дорнинг ўзи ҳам ҳомиланинг қимирлаганини анча илгари сезиши мумкин. Лекин буни аёл ичаклар перистальтикаси билан алмаштириши ва янглиш маълумот бериши мумкин.

  1. Ультратовуш ёрдамида ҳомила скелетини ва юрак уриши-
    ни, ундаги мавжуд нуқсонларни кўриш мумкин.

  2. Ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб ҳомиланинг
    скелет суякларини рентгенда кўриш мумкин. Бу усулдан ҳозир
    деярли фойдаланилмайди.

  3. Пайпаслаб кўриш усулида (Левицкий-Леапольд усули) ҳо-
    мила ҳолатини аниқлаш мумкин. Ҳомиладорнинг қорнини пайпаслаб (ушлаб) кўриш усули ҳомила қисмларининг катта-кичиклигини, ҳомиланинг бачадонда жойлашиш ҳолатини, олдин келувчи қисмининг қаерда эканлигини (чаноққа киришдан юқорида, чаноққа кираверишга суқилган ҳолатда ёки кичик ёки катта сегмент билан турганлиги) ни аниқлашдан иборат. Ҳомиладор аёлнинг қорнини пайпаслаб кўриш учун текис каравотга чалқанчасига, оёқларини тизза ва ёнбош бўғимларидан буккан ҳолда ётқизилади, врач унинг ўнг томонига ўтиради.

Ҳомиладор аёл қорнини пайпаслаб текшириш вақтида акушерлик текширувинииг тўртта аниқлаш усулидан фойдаланилади.

Download 157,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish