Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиет академияси


ҚИН ВА ТЎҒРИ ИЧАК ОРҚАЛИ ТЕКШИРИШ



Download 157,52 Kb.
bet4/37
Sana25.02.2022
Hajmi157,52 Kb.
#276726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
1-мавзу

ҚИН ВА ТЎҒРИ ИЧАК ОРҚАЛИ ТЕКШИРИШ
Одатда ҳомиладор бачадони туби 3- ой охирида қов суяги устидан кўтарилиб туради, аммо ташқи пайпаслаб кўриш билан баъзан буни аниқлаш қийин бўлади. Шунга кўра ҳомиланинг бор-йўқлигини ва унинг муддатини аниқлаш учун кўпинча қин орқали, баъзан тўғри ичак орқали текшириб кўрилади.
Бунинг учун текширишдан олдин қовуқ ва тўғри ичак бўшатилади (тўғри ичакка ҳўқна қилинади). Сўнгра жинсий органларнинг ташқи қисми дезинфекция қиладиган кучсиз эритма би­лан ювилади.
Қин орқали текширишда асептика ва антисептика қоидалари сал бўлса ҳам бузилса, текширилаётган аёлда оғир касаллик вужудга келиши ва ҳатто у ҳалокатга учраши мумкинлигини унутмаслик керак. Аёл айниқса ҳомиладорлигида турли микроб таъсирларига жуда сезгир бўлади.
Текширишда яхшиси аёлни чалқанча ётқизиб, тизза бўғимларини букиб, оёқлари ораси очилади.
Текширишдан олдин врач қўлини тозалаб ювиб, стерил резина қўлқоп кияди. Текширишда жинсий органларнинг ташқи юзасини, чотни, тўғри ичак тешиги атрофини кўздан кечириб, бирор патологик ўзгариш бор-йўқлиги аниқланади. Сўнгра чап қўлнинг икки бармоғи (бош ва кўрсат- кич бармоқлар) билан кичик жинсий лабларни очиб, қинга кириш олди қизарган-қизармаганлиги, кўкарган-кўкармаганлиги, сийдик чиқариш тешиги қандай аҳволда эканлиги, қин даҳлизи олдидаги катта-кичик безларда яллиғланиш бор-йўқлиги аниқланади. Сўнг- ра ўнг қўлнинг кўрсаткич ва ўрта бармоғи қинга аста-секин кир- гизилади. Бунда катта бармоқ билан жимжилоқ эса кафт томонга букилган ҳолда четга тақалиб туради. Қинга киритилган бармоқ- лар билан қиннинг узунлиги ва кенглиги, қин деворларининг ҳолати (шишганлиги, қатқатлари, ғадир-будирлиги, кенгайиш ху- сусияти), чаноқ ости мускулларининг қандай ҳолатда эканлиги, бачадон бўйнининг қин қисми ва қин гумбазлари, бўйин ташқи
тешигининг шакли (думалоқ, ёриққа ўхшаш очиқ ёки берклиги ва бошқалар) аниқлангач, икки қўл билан текширишга кири- шилади.
Икки қўл билан ҳомиладор аёлни текшириш (бимануал текшириш)нинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бунда бачадоннинг катта-кичиклиги, шакли, қўзғалувчанлиги, қаттиқ-юмшоқлиги, туриш ҳолати, оғриқли ёки оғриқсиз эканлигини, ҳомиладорлик белгиларини, бачадон ортиқларининг қандай ҳолатда эканлиги ва чаноқнинг ички юзаси текширилиб, унинг ички ўлчовлари аниқланади.
Бунинг учун ўнг қўл бармоқлари қиннинг олдинги гумбазига юборилган ҳолда, чап қўл бармоқлари билан қорин деворининг қов суяги устидан бачадон танаси текширувчининг икки қўли орасида бўлгунча, аста-секин босилади. Агар бачадон орқага эгилган бўлса, уни бундай текшириш билан топа олмаслик ҳам мумкин. Бундай ҳолларда қин ичидаги ўнг қўл бармоқлари орқа гумбазига ўтказилади ва текшириш юқоридагича қайтарилади.
Бачадон танаси аниқлангач, унинг катта-кичиклиги, ҳаракатчанлиги ва шакли аниқланади. Бачадонни пайпаслаб текшириб бўлгач, қин гумбазлари синчиклаб кўрилади. Бундан ташқари, чаноқ деворини текшириб, ўсиқлар бор-йўқлиги, чаноқ шакли ва думғаза суягининг чаноқ ичига қараган дўнги бармоқ билан текширилади, унга бармоқ етмаса, демак, чаноқ тор эмас, агар етса, у ўлчанади.
Чаноқнинг ички юзаларини текшириб бўлгач, қинга киритилган ўрта бармоқ учини думғаза суягининг туртиб чиққан жойига (promontorium)га етказиб кўришга ҳаракат қилинади (нормада бармоқлар етмайди), ташқаридаги чап қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан симфизнинг пастки чети белгиланган ҳолда ўнг қўл бармоқлари қиндан чиқарилади. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоқ учи билан белгиланган оралиқ чаноқ ўлчагич (тазомер)да ўлчанади. Бу оралиқ диагонал конъюгата (conjugata diagonalis) деб аталиб, нормал чаноқда бунинг узунлиги 12,5-13 см ва ундан юқори бўлиши мум­кин. Шундан 2 см олиб ташланса, чин конъюгатанинг ўлчови аниқланади.

Download 157,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish