Ҳомиладорликни кўрсатувчи белгилар:
Пискачек белгиси – ҳомиладорликда бачадон шаклининг ўзгаришидан иборат. Аслида ноксимон, бир текис япалоқлашган бачадон нотўғри шаклдаги шарга ўхшаб қолади. Бачадон деворининг ҳомила тухуми жойлашган қисми дўппайиб чиқади.
Горвиц – Гегар белгиси. Бу бачадон бўйни билан танаси оралиғи, яъни бачадон бўйин олди (istmust) юмшашига асосланган. Икки қўл билан текширганда, қинга киргизилган қўл бармоқлари билан қорин девори орқали қовуқ суяги устидан босаётган ташқаридаги бармоқлар бачадон бўйни олди юмшагани учун бир-бирига тегар даражада яқинлашади.
Снегирев белгиси – бу белгида ҳам ҳар икки қўл ёрдамида текширилади. Қин орқали бармоқлар билан текшириш вақтида бармоқлар таъсирида бачадон қисқа муддатга қисқариб, қаттиқлашади. Бачадон қаттиқ-юмшоқлигининг бундай ўзгариши унинг нерв системасининг таъсирланиши туфайли вужудга келади ва таъсирланиш тўхтагач, у яна юмшаб қолади.
Гентер белгиси – бу белгида ҳам ҳар икала қўл ёрдамида текширилади. Қинга киритилган бармоқлар ёрдамида бачадондаги ўзгаришларни аниқлаш билан бирга, ташқи қўл ёрдамида бачадон олдинги юзасининг ўрта чизиғида тароқсимон дўмбоқча бўлади, бу Гентер белгиси деб аталади.
Ҳомиладорликни эрта муддатларида аниқлашнинг гормонал усули.
1928 йилда Ашгейм – Цондеклар аёлнинг ҳомиладор бўлганини аниқлашда гормонал усулини таклиф қилдилар. Бу реакциялар таъсирида ҳомиладор аёл сийдигида гипофиз безининг олдинги бўлагидан ажраладиган гормон аниқланади.
Ҳомиладор аёл организмида гонадотроп гормон – гипофизнинг олдинги бўлагидан ажралган гормонни Ашгейм ва Цондек пролан деб атаганлар. Ҳомиладорликда пролан ва фолликулин аёл сийдиги билан кўп ажралади. Бу гормон ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасидаёқ кўпая боради. Пролан А ва В га бўлинади, А гормон тухумдонда фолликуланинг такомиллашишига, В эса сариқ тананинг ўсишига таъсир қилади.
Цондек – Ашгейм реакциясини ўтказиш учун текширилувчи аёл сийдиги тўла етилмаган (инфантил), оғирлиги 6-8г келадиган 5 та оқ сичқонга юборилади. Биринчи сичқонга ҳомиладор деб гумон қилинган аёл сийдигидан 0,2, иккинчисига 0,25, учинчиси ва тўртинчисига 0,3, бешинчисига 0,4 г дан юборилади (2 кун давомида 6 марта). Натижаси 96 – 100 соатдан кейин (биринчи уколдан ҳисоблаганда) олинади. 3-кун сичқон қинидан суртма олиб эстрол цикли аниқланади.
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида фақат биринчи реакция мусбат бўлиши мумкин, иккинчи ва учинчи реакциялар кечроқ муддатларда мусбат бўлади (Э. М. Каплун). Демак, сичқоннинг ички жинсий органларида 3 хил реакция рўй беради.
Сичқонларни 96 – 100 соатдан кейин қорни ёриб кўрилади. Бунда қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |