Даволаш муассасасининг асосий типлари.
1.Амбулатория - даволаш муассасаси булиб,маълум жойдаги ахоли учун хизмат киладиган ва уйида ётган беморларга тиббий хизмат кўрсатади.Амбулаторияда факат хирург ,терапевт,невропатолог,акушер-гинеколог ишлайди.Баъзан амбулаторияда тиш врачи рентген кабинети ва лабораториялар бўлади. 80% беморларга ёрдам кўрсатилади.
2.Поликлиника – больницалар кошида булиб,хамма мутахассис шифокорлар булиб беморга хар томонлама малакали тиббий ёрдам кўрсатилади. “ЛОР” кабинет,лаборатория,ЭКГ кабинети,физиотерапия кабинетлари бўлади.
3.Диспансер – амбулатория ва поликлиника типида тузилган бўлса хам факат махсус касалликларни олдини олиш,ўз вактида аниклаш,даволаш,санатория курортларга юбориш билан шугулланади.Масалан: сил касалликларига карши онкология,тери-таносил касалликлари,рухий – асаб касалликлари,букок касалликлари диспансерлари.
Диспансер шифокорлари беморлар ва уларнинг оила аозолари орасида санитария-окартув ишлари олиб борадилар.
4.Консултациялар- болалар ва аёллар маслахатгохи хисобланади.Масалан аёллар маслахатхоналарида аёллар касалликларини олдини олиш,касалликларни даволаш ва хомиладорларни курикдан утказиб турилади.
5.Тез ёрдам станциялари-ахолига тез тиббиёт ёрдами кўрсатиладиган муассаса хисобланади.
6.Медицина санитария бўлими (мед.сан.част) –йирик завод,фабрика кошида тузилади.Ишлаш услуби поликлиникага ухшайди. Цех булимларига карашли соғликни саклаш пунктлари ва лаборатория ташкил килинади.Беморларни уйда даволаш билан бирга,ишчилар орасида санитария талабларини тугри бажарилишини назорат килади.
7.Касалхона-даволаш муассасаси булиб унда поликлиника ва амбулатория томонидан юборилган беморлар даволанади.
Касалхона тузилиши:
Кабулхона
поликлиника
даволаш-диагностика булими,кабинетлар,лаборатория
санитария-эпидемиология булими
шошилинч тез ёрдам булими
ташкилий методик кабинет
паталогоанотомик булим
кушимча булимлар: дорихона,ошхона,медицина кутубхоналари киради.
8.Касалхона болимининг тузилиши:
хар бир булим 40-60 уринли,палаталар 1-2-3-6 уринли
2) беморлар кундузи дам олиши учун алохида жой ёки коридор
3) ошхона ёки буфет
4) сан узел
5) муолажа хонаси
6) врачлар ва булим бошлиги учун хоналар
7) бош хамшира хонаси
8) тоза кийим,кўрпа-тушак турадиган хона.
2.Мавзу : Касалхонада болаларни овкатлантириш. Овкат тайёрловчи бўлим ишининг ишлаш тартиби ва коидалари, тайёрланган овкатларни касалхона бўлимларига транспортировкаси.Болаларда тиббий муолажаларни бажариш техникаси: антропометрия, термометрия, натижаларни кайд килиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |