Мутлоқ калибрлаш усули.
Ушбу усул қўлланилганда олдидан хроматографик чўққи юзаси ёки баландлигини модда миқдорига боғлиқлик чизмаси чизиб олинади.
Агар h боғлиқлик чизиқли бўлса, K коэффицент (калибрловчи кўпайтма) ни хисоблаб, текширилаётган модда концентрациясини формуладан фойдаланиб аниқлаш мумкин.
0,15+ 0,85
S = h 1/2 ёки S = h ---------------
2
Мутлоқ колибрлаш усулини қўллаганда, ўрганилаётган модда миқдорини аниқ белгилаш ва хроматографиялаш шартларини аниқ бажариш лозимдир.
Ички тенглаштириш усули.
Бу усулда хроматограммадаги барча чизиқлар (ёки баландликлар) юзаси 100% га тенг деб қабул қилинади. Хар бир хусусий ташкил этувчини концентрациясини қуйидаги формула билан хисобланади:
KiSi (h1). 100
С1(%) = ------------------------
EKiSi(h1)
ГСХ усули ривожланиши хисоблаш хозирги даврда кимёвий
бирикмаларни тахлил қилишнинг энг кенг қўлланиладиган ва қулай усули бўлиб қолди. Бу усул тахлили бошқа кимёвий ва физик-кимёвий усуллар билан бирга бажарилиши мураккаб бўлган кўп коспонентли моддалар аралашмасини, дори моддалари метоболитларини ажратишда ва аниқлашда самарали натижалар беради.
Газ суюқлик хроматографик усули бошқа хроматографик усуллардан қуйидаги афзалликка эга:
1. Унверсал холатга эга. Ҳар хил газлар, суюқ ва қаттиқ моддаларни ва аралашмаларни ажратиш ва таҳлилини олиб бориш мумкин. Унда улар учувчи ва хароратга чидамлилиги инобатга олинади. Хозирги пайтда 98% таҳлил нефт кимёси ва газ саноатларида газ-суюқлик хроматографик усулида тасдиқланмоқда.
2. Хроматографларда қўлланилаётган колонкаларни юқори ажратувчанлик ва компонентларни тўлиқ тасдиқлаб бериш хусусиятига эга. Масалан: газ суюқлик хроматография усули ёрдамида бир соат ичида нефт таркибидаги бир неча юз моддаларни таҳлилини олиб бориш мумкин. Қўлланилаётган газларни кам қовушқоқлиги колонкаларни узайтиришга ва шунга асосан моддаларни тўлиқ ажралишига эришилади.
3. Тажрибаларни олиб боришда таркибидаги моддалар сонига қараб тез олиб борилиши, айрим холатларда дақиқалар оралиғида тўлиқ натижага эга бўлишга эришилади.
4. Усул сезгирлиги бўйича жуда юқоридир. Хозирги пайтда шундай детекторлар борки, улар модда концентрациясини 10-13г хам аниқлашга эгадир. Шунга асосан усулнинг энг афзаллиги метоболитларни аниқлашда ва биологик суюқликлар таркибидан, атмосферадаги, саноатда ишлаб чиқариш ҳавосини тозалигини таҳлил қилишда ва полимерлар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.
5. Бошқа физик-кимёвий таҳлил усулларига нисбатан газ-суюқлик хроматографик усули ўзининг тузилиши ҳамда ишлаш босқичлари ишонарли бўлганлиги учун афзалдир.
6. Фойдаланиладиган моддаларни кам миқдорда сарфланиши таҳлил учун 10-4 г миқдорда оғирлик сарф бўлади.
7. Юқори сезгирликни ва аниқликка эга. Ўртача хатолик 15% ни ташкил этади. Хозирги хроматографлар 1,0-1,5% хатолик даражасида таҳлил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |