V2
2. Ажралиш критерийсини қуйидаги формула кўрсатади.
VR
К1 = -------------------
(1) + (2)
Бу ерда (1) ва (2) хроматографик чўққи баландликнинг ярмида бўлган кенглик, VR - биринчи ва иккинчи аралашма моддаларининг ушланиш хажм кўрсаткичларининг фарқи.
Агар аралашма компонетлари ажралса, чўққилар максимумлари орасидаги масофа l чўққилар ярим баландликдаги кенгликлари йиғиндисидан катта бўлади.
l > ½ (1) + ½ (2)
Агар чўққилар максимумлари орасидаги масофа ярим кенгликлари йиғиндисига тенг бўлса,
l > ½ (1) + ½ (2)
l l
К1 = ---------------------= -------= 1
½ (1) + ½ (2) l
Модданинг хроматографик колонкада ушланиш вақти, моддани хроматографик колонкага юборилгандан уни колонкадан энг кўп миқдорда чиқишигача бўлган вақт t0 билан белгиланади. Хақиқий ушланиш вақтини олинган модда ушланиш вақти билан колонкадаги ютилмайдиган (адсорбцияланмайдиган) газ ёки эритувчи ушланиш вақтларининг фарқи (ўлик вақти) кўрсатади.
tхак = tm - tR
Ушланиш масофаси хам сифат характеристикаси хисобланади.
lхак = lm - lR
Бир хил шароитда олиб бориладиган хроматографик ажратиш (колонка узунлиги уни тўлдириш, ҳарорат ва газ фазаси оқимининг тезлиги, диаграмма тасмасининг юриш тезлиги), ушланиш вақти ва масофаси берилган модда учун хос катталик ҳисобланади.
Газ хроматографик усулда модда аралашмаларини айрим компонентларига ажратишда асосий жараён хроматографик колонкада бўлиб, унда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.
L – колонка ўлчами ёки сорбентни ўлчами, см
S – эгаллаган хажми, см2
X – газ ва қўзғалмас фазани эгаллаган хажми
Vж – қўзғалмас фазани эгаллаган хажми, см3
Vr – газ фазасини эгаллаган хажми, см3
Xi – суюқ фазани эгаллаган хажми, [Xi=1-X]
Vж = Xi L . S
Vr = Х . L . S
Колонкадан чиқаётган газ тетектор орқали ўтиш жараёнида маълум безакда чиқиши кузатилмоқда. Булар ўлчов асбоблари ёрдамида текширилиб берилади.
Po - Pв Tк
W = Wp ----------- = ----------
Po Тр
W – колонкадан чиқаётган газ миқдори
Wp - газнинг сифатланган ўлчами, см3/мин
Po – газнинг колонкадан чиқаётган босими
Pв - сувнинг босими
Pв - колонка харорати
Тр - расходометр сифатида фойдаланилган сувнинг ҳарорати
Ушланиш вақти ва масофанинг турли факторларга боғлиқлиги амалиётда хато хулосаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ажралиш процессини белгиловчи катталик - ушланиш хажми VR дан фойдаланилади. Уни ушланиш вақти билан газ фазаси оқимини хажмий тезлиги кўпайтмаси кўрсатади.
Аралашма компонетлари тўлиқ ажралмаганда ўлчаш мумкин
эмас ва бу холда иккинчи ажралиш критерийси К2 киритилади, hmin шу орқали тўлиқ ажралиши белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |