2. Бахолаш мезонлари
61
Талабаларнинг фанлар бўйича ўзлаштиришини бахолаш семестр (ўқув йили)
давомида олиб борилади ва қуйидаги турлар орқали амалга оширилади:
- жорий баҳолаш (ЖБ)
- машғулотлардан бўш вақтда талабалар мустақил ишини баҳолаш
- оралиқ баҳолаш (ОБ)
- якуний баҳолаш (ЯБ)
Ҳар бир фан бўйича талабанинг семестр (йил цикл) давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи
100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
№
Баҳолаш тури
Максимал балл
1
Жорий баҳолаш
55
2
Талабанинг мустақил иши
5
3
Оралиқ баҳолаш
10
4
Якуний баҳолаш
30
ЖАМИ
100
Талабанинг фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар-бир баҳолаш турларида тўплаган
баллар йиғиндисига тенг бўлади.
ЖОРИЙ БАҲОЛАШ (ЖБ)
ЖБда фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг билими ва кўникмаларини
аниқлаб бориш кўзда тутилади ва у амалий, семинар машғулотларида амалга оширилади.
Баҳолашда талабанинг билим даражаси, амалий машғулот материалларини ўзлаштириши,
назарий материал муҳокамасида ва таълимнинг интерактив услубларида қатнашишнинг
фаоллик даражаси, шунингдек амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш даражаси
(яъни назарий ва амалий ѐндашувлар) ҳисобга олинади.
ЖБ ҳар бир фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда оғзаки, ѐзма иш, тест ѐки
уларнинг комбинацияси шаклида амалга оширилади.
Ҳар бир машғулотда барча талабалар баҳоланиши шарт.
ЖБ да максимал балл - 55 балл
62
№
Баҳолаш тури
Фоизда %
Баллда
1
ЖБ (саралаш)
55
30,2
2
Қониқарли
56-70
30,8-38,5
3
Яхши
71-85
39-46,7
4
Аъло
86-100
47,3-55
Талаба дарсга келиб унга мутлоқ тайѐрланмаганида ва муҳокамада мутлоқ
иштирок этмаганида – 10-20 балл қўйилади.
Саралаш бали 55 бални ташкил этади.
ТАЛАБАНИНГ МУСТАҚИЛ ИШИ (ТМИ)
Талабанинг мустақил иши ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
21.02.2005 йил 34-сонли буйруғи ва институт ректори томонидан 2005 йил 3 сентябрда
тасдиқланган ―Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби
тўғрисида Низом‖ асосида ташкил этилади.
Мустақил иш бўйича белгиланган максимал рейтинг балининг 55%дан кам балл
тўплаган талаба фан бўйича якуний назоратга қўйилмайди.
Талабанинг мустақил иши кафедра архивида рўйхатга олинади ва 1 йил мобайнида
сақланади.
Ижтимоий фанлар кафедраси барча фанлар учун талаба мустақил ишининг кафедра
низоми ишлаб чиқилади. Бунда талаба мустақил ишининг шакл ва турлари, ҳар бир иш
турига соатларни тақсимлаш ва аниқ баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
ТМИ максимал балл 5 - балл
№
Баҳолаш тури
Фоизда %
Баллда
1
ТМИ
55
2,75
2
Қониқарли
56-70
2,8-3,5
3
Яхши
71-85
3,5-4,2
4
Аъло
86-100
4,3-5
ОРАЛИҚ БАҲОЛАШ
63
ОБ да фаннинг бир неча мавзуларини қамраб олган бўлими ѐки қисми бўйича
машғулотлар ўтиб бўлингандан сўнг, талабанинг назарий билимлари баҳоланади ва унда
талабанинг муайян саволга жавоб бериш ѐки муаммони ечиш қобилияти аниқланади.
Семестр давомида 1 та ОБ ўтказилади. ОБга ўқув машғулотларидан қарзи бўлмаган
талабалар қўйилади.
ОБ кафедра мажлиси қарори
билан ѐзма иш, тест, оғзаки сухбат шаклларида
ѐки уларнинг комбинацияларида ўтказилиши мумкин. ОБ бўйича белгиланган максимал
рейтинг балининг 55%дан кам балл тўплаган талаба ЯБга қўйилмайди.
ОБга максимал балл – 10 балл
№
Баҳолаш тури
Фоизда %
Баллда
1
ОБ
55
5.5
2
Қониқарли
56-70
5.6-7
3
Яхши
71-85
7.1-8.5
4
Аъло
86-100
8.6-10
ЯКУНИЙ БАҲОЛАШ
ЯБ да талабанинг билим, кўникма ва малакалари фаннинг умумий мазмуни доирасида
баҳоланади. ЯБ фан бўйича ўқув машғулотлари тугаганидан сўнг ўтказилади.
ЖБ, ТМИ ва ОБ га ажратилган умумий балларнинг ҳар биридан саралаш балини
тўплаган талабага ЯБ га иштирок этишга ҳуқуқ берилади.
ЯБ ўтказиш шакли – тест, оғзаки, ѐзма иш ѐки ушбу усуллар комбинациясида
Илмий Кенгаш қарори билан белгиланади.
ЖБ, ОБ ва ЯБ турларида фанни ўзлаштира олмаган (55%дан кам балл тўплаган)
ѐки узрли сабаблар билан баҳолаш турларида иштирок эта олмаган талабаларга қуйидаги
тартибда қайта баҳолашдан ўтишга рухсат берилади:
- қолдирилган амалий машғулот келгуси дарсга қадар гуруҳ ўқитувчисига қайта
топшириш ва маслаҳат кунида топширилади. 3та машғулотни қолдирган талаба
факультет декани рухсати билан қайта топширади.
- семестр якунида фан бўйича саралаш балидан кам балл тўплаган талабанинг
ўзлаштириши қониқарсиз (академик қарздор) ҳисобланади.
- академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин декан рухсатномаси
асосида қайта ўзлаштириш учун 2 ҳафта муддат берилади. Шу муддат давомида
ўзлаштира олмаган талаба белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан
64
талабалар сафидан четлаштирилади (биринчи курс талабаларига ўқув йили якунлари
бўйича амалга ошириш мақсадга мувофиқдир).
ЯБга максимал балл – 30 балл
№
Баҳолаш тури
Фоизда %
Баллда
1
ЯБ
55
16.5
2
Қониқарли
56-70
16.7- 21
3
Яхши
71-85
22- 25.5
4
Аъло
86-100
26-30
РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Фандан рейтинг назорати бўйича якунловчи қайднома варақаси (ведомость) фан
тугаган кундан 1 кун муддатда кафедрада 2 нусхада тўлдирилади ва масъул ходим,
кафедра мудири томонидан имзоланиб, 1 нусхаси деканатларга топширилади.
Талабанинг фан бўйича баҳолаш турларида тўплаган баллари рейтинг қайдномасига
бутун сонлар билан қайд қилинади. Рейтинг дафтарчасининг ―Ўқув режасида ажратилган
соат‖ устунига фанга ажратилган умумий юклама соатлари, ―Фандан олган баҳо‖ устунига
эса, талабанинг мазкур Низомининг 3.1. – бандига мувофиқ 100 баллик тизимдаги
ўзлаштириш бали қўйилади.
Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши ―Рейтинг дафтарчаси‖да
қайд этилмайди.
Деканат ва кафедралар томонидан белгиланган тартибда фан бўйича талабанинг ЖБ,
ОБ ҳамда ЯБ турларида кўрсатилган ўзлаштириш рейтинг кўрсатгичларининг
мониторинги олиб борилади. Ўзлаштириш натижалари кафедралар томонидан рейтинг
назорати экранида мунтазам равишда ѐритиб борилади ва белгиланган тартибда
қайдномаларга киритилади. Рейтинг назорати экранини ташкил этиш ва уни белгиланган
муддатларда тўлдириш вазифаси кафедра мудири ва факультет декани зиммасига
юклатилади.
Талабанинг рейтинг кўрсатгичлари олий таълим муассасасининг Илмий кенгашида
мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |