Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

Жамоатга доир ғоялар маркетинги
- бу маълум жамоат ғояси, ҳаракати 
ёки амалиётини аҳоли орасидаги мақсадли гуруҳ тушунадиган дастурларни 
амалга оширишни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва назорат қилишдан иборат. 
Жой маркетинги
– бу истеъмолчиларнинг алоҳида жойлар, мижозлар 
жойлашувига муносабатини яратиш, қўллаб-қувватлаш ёки ўзгартириш 
бўйича фаолият ҳисобланади.
Ташкилотлар маркетинги
– мазкур ташкилот қизиқишидаги барча 
шахслар ва ташкилотларнинг муносабати ва хулқини яратиш, қўллаб-
қувватлаш ёки ўзгартиришга қаратилган. 
Савдо маркетинги – бу воситачи фаолият бўлиб, у ишлаб чиқарувчи 
маҳсулотининг самарали сотилишини таъминлаш билан бир қаторда, 
истеъмолчилар эҳтиёжларини самарали қондиришини ҳам таъминлайди. 
Фаолиятнинг бу каби тури иккала томонга ҳам фойдали ва воситачига 
даромадли ҳисобланади. 
Хизматлар маркетинги унинг объекти (хизматлар) бир қатор 
хусусиятларга эгалиги билан фарқланади: номоддийлиги, сақланиш 


имконсизлиги, хизмат етказиб берувчи ёки ўраб турадиган шароитга 
мутелиги, мураккаб стандартланадиган натижа кабилар: 

Хизматлар соҳасининг мавжудлиги ва ривожланиши дорихона 
корхоналари ва муассасаларининг самарали иши учун алоҳида 
аҳамиятга эга бўлади, негаки улар мавжуд мижозларни сақлаб 
қолиш ва янги харидорларни жалб қилиш, дорихона обрўси, унинг 
рақобатбардошлилиги ва иқтисодий самарадорлигини оширишга 
ёрдам беради. Фармацевтика соҳасида хизмат кўрсатиш дори 
воситаларини сотиб олишга доир хизматлар, уни рационал қўллаш 
шартларини белгилаш мажмуасидан иборат бўлади. Дори 
воситалари, косметик даволаш воситалари, тиббий буюмлар ва 
дорихонадаги бошқа маҳсулотларни сотиб олишда провизорнинг 
маслаҳат хизматлари бўлиб, шу билан бирга дорихонада 
шифокор-маслаҳатчининг хизматлари анча оммабоп бўлган. 

Дорихонада қўшимча хизматлар катта эътибор ва аҳамиятга 
сазовор бўлиб бормоқда: дори воситаларини уйга ёки буюртма 
асосида элтиб бериш, иш фаолиятини кечаю-кундуз амалга 
ошириш; дори воситаларининг шаҳар дорихоналари ёки 
фармацевтик 
бозорда 
мавжудлиги 
ҳақидаги 
маълумот; 
харидорлар учун телефон, банкомат ўрнатиш; автомобил учун 
тўхташ жойининг бўлишидир. 
Корхонанинг маркетинг сиёсати режалаштирилаётган ва ишлаб 
чиқилаётган вақтига қараб, маркетинг стратегик, тактик ва тезкор турларига 
фарқланади. 
Корхона иш фаолиятида сўровга боғлиқ равишда 
маркетингнинг бир неча 
тури
қўлланилади: демаркетинг, конверцион маркетинг, креатив маркетинг, 
қўллаб қувватловчи, қарама қарши таъсир этувчи, стимулловчи маркетинг, 
ремаркетинг, синхромаркетинг. 
Демаркетинг
- маркетингнинг бир тури бўлиб, у маҳсулот ёки хизматга 
сўровнинг камайишига қаратилади, негаки маҳсулотнинг ишлаб чиқариш 
қуввати етарли даражада бўлмайди, маҳсулот заҳиралари ва хом-ашёси 
чекланган бўлади. Демаркетинг асосан обрўли энг таниқли маҳсулотлар учун 
ёки ишлаб чиқариш ривожланаётган вақт, айниқса янги маҳсулотлар, 
моделлари ишлаб чиқарилаётган даврда қўлланилади. Сўровни камайтириш 
учун маҳсулотнинг нархини ошириш, рекламадан воз кечиш ва савдони 
рағбатлантириш амалга оширилади.
Конверцион (ривожланадиган) маркетинг – салбий сўровдаги маркетинг 
ҳисобланади, яъни бозордаги бу ҳолатда, барча ёки аксарият бозор 
сегментлари бу маҳсулотдан бош тортганда амалга оширилади. 
Маркетингнинг ушбу турининг мақсади истеъмолчиларнинг салбий 
муносабатини ижобийга ўзгартиришдан иборат. 
Креатив маркетинг – яширин сўров шароитларида қўлланилади, унинг 
вазифаси потенциал сўровни ҳақиқий сўровга айлантиришдир. 
Қўллаб-қувватловчи маркетинг – сўровнинг мавжуд даражасини қўллаб 
туришга қаратилади. 


Қарама қарши маркетинг – алоҳида маҳсулотларга сўров иррационал 
ҳисобланган вақтда истеъмолчи ёки жамоат фаровонлигини таъминлаш 
мақсадида амалга оширилади. Бундай маҳсулотларга, мисол, алкогол 
ичимликлари, тамаки маҳсулотлари, “пират” (қалбаки) маҳсулотлар киради.
Стимулловчи маркетинг – бу маркетинг турининг мақсади истеъмолчи 
маҳсулотга бефарқ бўлган вақтида унга бўлган сўровни стимуллашдир. 
Ремаркетинг – сўров пасайишида қўлланилади, бу ҳолат барча 
маҳсулотларга тегишли бўлиб, ҳар қайси даврда, маҳсулот ҳаёт даврининг ҳар 
қайси фазасида рўй бериши мумкин. Унинг мақсади маҳсулотинг бозорда 
янгиланиши ёки корхонанинг бошқа янги бозорларга йўналтирилишидан 
иборат.
Синхромаркетинг – бу ҳолатда сўров ишлаб чиқариш темпидан юқорироқ 
бўлади, ёки тескариси, ишлаб чиқариш ҳажми мазкур маҳсулотга бозорнинг 
сўровига нисбатан юқори бўлади. Унинг вазифаси сўровлардаги 
тебранишларни текислашдир. 
Ҳудудий тамойилга боғлиқ ҳолда маркетингнинг қуйидаги турлари 
фарқланади: 

ички (бир давлат чегарасидаги); 

ҳалқаро маркетинг (айрим ҳолларда ташқи иқтисодий, ташқи савдо 
деб аталади. Корхонанинг хорижий бозорларда асосланган 
ишларининг глобал муаммолари билан фарқланади). 

Фармацевтика корхоналарининг амалиётида маркетингнинг 
тамойиллари ва функциялари ягона тизимни бошқаришнинг аниқ 
ташкилий тузилмалари ёрдамида амалга оширилади.

Корхоналар ва фармацевтика соҳасида ишловчи ходимларнинг 
тизимга 
мослаштирилиши 
фармацевтика 
маркетингининг 
субъектларини ажратиб олишга имкон беради (5-расм). 



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish