Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик


Талабалар хатти-ҳаракати орқали ўқитиш – педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Талабалар хатти-ҳаракати орқали ўқитиш – педагогик 
технологиялар фалсафасининг негизидир. 
Педагогик технологияда ўқув мақсадларни қўйиш усули, бу ўқув 
мақсадларининг талаба хатти-ҳаракатлари билан ифодаланган ўқув 
натижалари орқали шакллантиришдан иборатдир. 
Бунда педагог ѐки бошқа эксперт талаба хатти-ҳаракатини аниқ 
кўриши ѐки ўлчаши мумкин. Талабалар хатти-ҳаракатлари орқали 
ифодаланган режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва 
ўқитишни қайта такрорланиш имконият яратиш учун, ўқув мақсадлари 
шундан аниқ қўйилиши керакки, унга эришилганлигини иккиланмасдан 
аниқлаш мумкин бўлсин. 
Баъзан уларни идентификацион ўқув мақсадлари деб ҳам атайдилар. 
Мақсадни тўла идентификация қилиш ғояси асосида, талабалар 
фаолиятини анъанавий умумий қилиб эмас, балки аниқ кузатиладиган, 
ўлчамли қилиб ифодалаш назарда тутилади. 
Ўқув мақсади тушунарли, аниқ, идентификацияга мойил бўлиши керак. 
Идентификацияланган ўқув мақсадини ифодалашда ишлатиладиган 
феъллар, ўргатилган талаба хатти-ҳаракатини акс эттириши керак: - 
белгиламоқ, гуруҳламоқ, тузмоқ, ажратмоқ, ҳисобламоқ, исботламоқ, 
соддалаШтирмоқ, қисмларга ажратмоқ, таққосламоқ, тизимга солмоқ ва 
боШқалар. 
Бунда ўқув мақсадларни тўла ташхислаш ўқитишда эса қайта 
такрорланиш имконияти пайдо бўлади. Қайта такрорланиш - бу педагогик 
технологиянинг асосий мажбурий талабларидан биридир. 
Мақсадни идентификациялаш ғояси ўқув фаолиятини аниқ, 
кузатиладиган 
ўлчанадиган 
хатти-ҳаражатлар 
атамалари 
орқали 
изоҳлашни талаб қилади. Бундай технология ва бундай ѐндашиш 
Америкада энг ривожланган психологиянинг йўналиши – бихевиоризм 
(Беҳавиор- хулқ) таъсирида ривожланди. Психологиянинг бу йўналиши 


16 
психикани (руҳиятни) фақат унинг ташқи кўринишлари (ҳаракат ва нутқ), 
яъни кузатиладиган хатти-ҳаракатлари асосида ўрганади. Аниқ 
мақсадларни шакллантириш учун ҳар бир билим соҳаси (табиий фанлар, 
математика ва бошқалар) бўйича алоҳида феъллар рўйхатини тузиш лозим. 
Мақсадларни аниқлаштиришда, уларни ифодалашда хатти-ҳаракатни 
ва унинг натижасини белгилайдиган феълларни қўллаш лозим. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, идентификацион мақсад, 
кутилажак натижани мутлақо, тўлиқ тавсифини бермайди, аммо мазкур 
воситалар ѐрдамида эришилиш мумкин бўлган максимал натижани 
белгилайди. Ўқитиш натижаларини қандай қилиб хатти-ҳаракатлар тилига 
айлантиришмумкин? Бунга қуйидагича эришиш мумкин: 

Ўқув фани бўйича тоифаларга ва кетма-кет даражаларга бўлинган ўқув 
мақсадлари тизимини яратиш. Ўқув мақсадларининг бундай тизимлари 
педагогик таксономия номини олган (юнонча тахис – тартиб билан 
жойлаштирмоқ, номос - қонун). 

Педагог ноаниқ, умумий таърифларни алмаштириши учун, ўқув 
мақсадларини изоҳлашнинг аниқ равшан тилини яратиш. 
Бугунги кунда энг ривожланган таксономиялардан бири америкалик 
педагог олим Б.Блумнинг тизими ҳисобланади. Б.Блумнинг таксономияси 
ўқув мақсадларининг аниқлаштирибгина қўймай, балки уларни тартибга 
ҳам солади. Ўқув мақсадларини аниқ тоифалаш педагогга ўз ҳаракатини 
бош мақсадга йўналтиришга ва ўқув материалини аниқ тушунтиришга 
имкон яратади. Б.Блум бўйича ўқув мақсадларининг асосий тоифалари: 
билиш, тушуниш, қўллаш, анализ (таҳлил), синтез ва баҳолаш (2.1-
жадвал). 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish