Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Ўқув жараёнини ишлаб чиқиш.
Ўқув жараѐнини тўғри ташкил этиш 
ўқитиш самарадорлигини таъминловчи энг асосий манба ҳисобланади. 
Биринчи навбатда, бу маърузалар ва амалий (лаборатория, семинар) 
семинар машғулотлар орасидаги мутаносибликни аниқлашга тегишлидир. 
Бу мутаносиблик ўқув фаннинг мутахассис тайѐрлаш тизимидаги ўрнига 
боғлиқ уни Давлат таълим стандартлари асосида белгилаш мақсадга 
мувофиқдир. Маърузалар ва амалий машғулотларнинг мутаносиблиги 
турли бўлиши мумкин. Масалан: 100%-0; 70%-30%; 50-50%; 30%-70%. 
Олий мактабда бирор бир фандан амалий машғулотларнинг бўлмаслиги 
жуда кам учрайдиган ҳолдир. Нисбатнинг 30%-70%, яъни амалий 
машғулотларнинг маърузалардан анча кўп бўлиши айрим махсус 
фанларгагина қўл келади. Чунки, одатда, махсус фанлар амалиѐтда қўллай 
олиш даражасида ўзлаштирилиши лозим. 70%-30% нисбат, одатда 
ижтимоий-иқтисодий фанлар (техник олий ўқув юртларида), 50-50% 
умумкасбий фанлар учун қўлланилади. Математик ва табиий фанлар учун 
ушбу нисбат таълим йўналишига боғлиқ бўлади.
 
Ўқув жараѐнини ташкил этишда аудитория ва мустақил ишлар учун 
ажратилган соатлар нисбатининг аҳамияти ҳам жуда муҳимдир. 


20 
Аудитория соатлари тизимида маърузалар ва амалий 
(лаборатория, семинар) машғулотларнинг самарали мутаносиблигини, 
аудитория ва мустақил ишлар учун ажратилган соатлар нисбатини 
тўғри белгилаш ўқув жараёнини ташкил этишнинг асоси бўлиб 
хизмат қилади. 
Ўқитишдаги барча ѐндашувларни гуруҳлаб, уларни қуйидаги 
кўринишларга ажратиш мумкин: тушунтириш-кўргазмали, ижодий 
изланиш ва технологик. 
Ўқитишнинг тушунтириш-кўргазмали ѐндашуви – бунда талабалар 
машғулот давомида ўқув ва услубий адабиѐтлардаги иллюстратив 
воситалар орқали «тайѐр» ҳолда билим оладилар. Бу ѐндашув 
анъанавийдир. Ушбу ѐндашув педагогнинг ўқув ахборотини етказиши ва 
талаба хотирасига тўплаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Бунда «билим» 
тушунчаси хотирада сақланаѐтган маълумот маъносини англатади. Унинг 
(билимнинг) мавжудлиги назорат ва имтиҳонлар орқали текширилади. Бу 
босқичда, яъни уни қайта такрорлаш босқичида, билим узоқ вақт 
сақланмайди. Ўқитишнинг тушунтириш-кўргазмали усулида педагогнинг 
талабага ўқув ахборотини етказишида, одатда, талабанинг фаоллиги ва 
ўқув маълумотни қабул қилишга тайѐрлиги ҳисобга олинмайди. Бунда 
педагогнинг асосий вазифаси ўқув ахборотини талабага етказиш ва маълум 
йўллар билан уни талаба хотирасида мустаҳкамлашдан иборат. Бу 
ѐндашувда ўқув мақсадлари умумий кўрсатилади ва ўқув фанининг 
даражаси 
ҳақида 
хира 
тассавур 
бўлади. 
Ўқитиш 
мақсадига 
эришилганлигини баҳолаш имконияти бўлмайди, чунки улар ноаниқ ва 
мужмал қўйилади. Ўқитиш сифати педагогнинг маҳорати ва талабалар 
контингентига боғлиқ бўлади. 
Талабанинг ўқув ахборотини қабул қилиши, ўйлаши, унинг 
хулосалари, баҳолашлари репродуктив (қайта тиклаш) фикр юритиш 
доирасида қолади. Ўқитишнинг тушунтириш-кўргазмали ѐндашуви ўз 
моҳияти билан репродуктив усул бўлиб, бу усулда таълим олувчиларнинг 
фаолияти алгоритмик характерга эга бўлади. Ўқитишнинг тушунтириш-
кўргазмали усули бир неча асрлар давомида доимо такомиллаШиб, таълим 
тизимига катта хизмат қилди. Аммо у ҳозирги кунда илмий-техник 
тараққиѐтнинг ошиб бораѐтган талабларига жавоб бера олмай қўйди. 
Ўқитишнинг ижодий изланиш (тадқиқот ѐндашуви) – бу педагог 
бошчилигида қўйилган муаммолар, масалаларни ечишнинг йўлларини 
фаол излашни ташкил этиш усулидир. Фикрлаш жараѐни продуктив 
(унумли) характерга эга бўлади. Педагог босқичма-босқич, доимий 
равишда талабанинг изланиш жараѐнини йўналтиради ва назорат қилади. 
Бунда вазифалар ва муаммолар таҳлилидан, қисқа оғзаки ѐки ѐзма 
тушунтиришдан сўнг, таълим олувчилар мустақил равишда адабиѐтлар ва 
манбаларни ўрганадилар, кузатишлар ва бошқа изланишлар олиб 
борадилар. Ўқув иши усуллари бевосита илмий тадқиқот усулларигача 
ривожланиб, мустақил тадқиқот ва ташаббусга қизиқиш пайдо бўлади. 


21 
Талабалар мустақил равишда янги тажрибаларга эга бўлади, янги фаолият 
турларини ўрганади. Ўқитишнинг изланиш моделларининг таълим 
мазмуни билан ўзаро таъсири, шахснинг тадқиқотчилик ҳолати унинг 
фаол, ижодий фаолияти йўналиШига боғлиқ бўлади. 
Педагогик технология – бу ўқув жараѐнини замонавий ташкил этиш 
тизими бўлиб, оммавий таълим шароитида ўқитишнинг зарурий сифатини 
таъминлайди ва жадаллашган илмий-техник тараққиѐт талабларига жавоб 
беради. Педагогик технология тамойилларини тизимли амалга ошириш 
режалаштирилган натижаларга кафолатли эришишни таъминлайди. 
Педагогик технологияда муаммоли ўқитишнинг ишлатилиши унга 
тадқиқот тусини беради, яъни ўқитишда ижодий изланиш амалга 
оширилади. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish