Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

 Интернет сайтлари 
1. www.glef.org. Джордж Лукаснинг Таълимнинг фонди. 
2. www.newhorizons.org. Таълимнинг янги уфқлари. 
3. www.rhecherswithoutborders.org. Чегарасиз педагоглар. 
4. www.thelearningweb.net. Таълим тармоғи. 
5. www.inetlibrary.com. Интернет-кутубхона 
6. www.ziyonet. uz 
 
 
 
 
 
 


14 
 
2-мавзу.
Ўқув жараёнини лойиҳалаш ва режалаштириш
 
Режа 
1.Аниклаштирилган ўкув максадларини шакллантириш. 
2.Педагогик вазифалар ва ўқув фаолияти натижаларини лойиҳалаш.
3.Ўқув мақсадларига эришилганликни баҳолаш. 
4.Билимларни тўлиқ ўзлаштириш концепцияси.
5.Б.Блум таксономияси ва ундан тест топшириқларини ишлаб чиқишда 
фойдаланиш. 
 
Таянч тушунча ва иборалар: аниқ ифодаланган мақсадлар; 
педагогик технология фалсафаси; мақсадларни аниқлаштиришнинг ўзига 
хос пиллапоясини қуриш; ўқув предметининг мақсади; ўқув 
мақсадларининг шажараси; ўқув предмети бўлимлари ва мавзуларининг 
мақсадлари; педагогик мақсадлар таксономияси; Б.Блум таксономияси. 
Ўқув мақсадига эришилганлигини текшириш учун ишончли усул 
бўлгандагина, педагогда уни баҳолаш имконияти бўлади. Айнан шу билан, 
яъни аниқ қўйилган мақсад ва мақсадга эришилганлигини баҳолашнинг 
ишончли усул мавжудлиги билан, педагогик технология анъанавий 
педагогикадан ажралиб туради. Ўкув фанларининг анъанавий ўқув 
дастурларда мақсадлар одатда «тушунмоқ», «ўзлаштирмоқ» каби 
феълларни қўллаб умумий ифодаланади. Аниқ қўйилмаган мақсадларга 
эришилганлигини баҳолаш имконияти бўлмайди. Педагоглар мақсадларни 
одатда қўйидагича қўядилар (М.В.Кларин бўйича): 

Ўқув мақсадини ўрганиладиган мазмун орқали аниқлаш. Ўқув 
мақсадини 
бу 
усулда 
қўйиш 
билимнинг 
фан 
мазмунига 
йўналтирилганлигидан дарак беради. Масалан: бешинчи мавзу 
мазмунини ўрганинг! Ўқув мақсади бундай қўйилганда, мақсадга 
эришганлигини текшириш имконияти бўлмайди!. 

Ўқув мақсадини педагог фаолияти орқали аниқлаш, ўқув мақсадини бу 
усулда қўйилганида, педагог диққат марказига ўз фаолиятини қўяди. 
Масалан: талабаларни автомобилнинг пневматик тормозларнинг ишлаш 
принциплари билан таништириш. Мақсадни ифодалашидан кўриниб 
турибдики, бу мақсад ҳақиқий ўқитиш натижаси билан боғлиқ эмас. 
Ўқув мақсади бундай қўйилганида, мақсадга эришганлигини баҳолаш 
умуман ҳисобга олинмаган. 

Ўқув мақсадларини талабанинг ички ривожланиш (ақлий, ҳиссий, 
шахсий…) жараѐнлари орқали аниқлаш. Ушбу усулда бир неча фанлар 
(масалан: умумтаълим фанлари) ѐки алоҳида фан бўйича умумлашган 
таълим мақсадлари аниқланади. Масалан: корхонанинг молия 
фаолиятини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш. Бу усул бир 
мавзу ѐки мавзунинг таянч тушунчалари доирасига мутлақо тўғри 
келмайди. Бу усулда алоҳида бир машғулот бўйича аниқ мақсад қўйиб 


15 
бўлмайди, демак ўқитиш натижаларини баҳолаш имконияти ҳам 
бўлмайди. 

Ўқув мақсадини талабалар фаолияти асосида белгилаш. Ўқув 
мақсадини бундай қўйганда, дарсни режалаштириш ва аниқлиги 
назарда тутилади. Аммо бунда ҳам энг муҳим нарса, кутилажак натижа 
ҳисобга олинмайди. Масалан: дарс мақсади – корхона баланс 
даромадини аниқлаш бўйича масалаларни ечиш. Бу ҳолатда қўйилган 
мақсадга эришишни белгиловчи механизм назарда тутилмаган. 
Педагогик технология негизида аниқ қўйилган мақсадларга кетма-
кет йўналтириш, яхлит ўқув жараѐнини қамраб олган тезкор алоқа ва 
талаба хатти-ҳаракати орқали ўқитиш ѐтади. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish