Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

―Ҳа ёки йўқ‖ жавобларни ҳисоблаб, хулоса чиқариш мумкин. Агар барча 
жавоблар ижобий бўлса, вазминлик, ўз-ўзини бошқара билиш, ѐки ўзига 
ортиқча баҳо беришни кўрсатади. Агар барча жавоблар ѐки уларнинг 
айримларига салбий жавоб тўғри келса, бу кишининг нотинчлиги,ўзига 
ишончсизлиги, ўзига танқидий қарашидан далолат беради. Аралаш жавоблар 
(―Ҳа ― ҳам ― йўқ‖ ҳамўз нуқсонларини кўра билишни кўрсатади, бу эса ўз-
ўзини тарбиялаш томон биринчи қадамдир. 
Ўз-ўзини бошқариш усуллари сифатида қуйидагиарни келтириш мумкин: 
- яхшилик, меҳрибонлик ва оптимизмни тарбиялаш; 
- ўз хулқ-атворини назорат қилиш (мушак зўриқиши, ҳаракат тезлиги, нутқ, 
нафас олиш); 
Фаолиятда дам олиш ( меҳнат, мусиқа, китобхонлик, юмор, имитацион 
ўйинлар. 
Навбатдаги 
усуллар организмнинг фаолиятини назорат қилишга 
асосланади. Хусусий қарғуришлар чуқурлигини ўзгартириш мумкин. Бунинг 
учун ташқи таъсир зарур бўлади. Бунга назоратни нимага қаратиш лозим? 
Албатта мимика, суяк мускуллари, нутқ тезлиги, нафас олишни 
мўтадиллаштириш лозим бўлади. 
Жисмоний ва руҳий жиҳатдан организмни бўшаштириш учун аутоген 
машқлар (психик ўз-ўзини бошқариш) ўзига хос психофизик гимнастик 
машқлар бўлажак педагог учун нафас олиш ва нутқ оҳангини тарбиялашда 
хизмат қилувчи машқлар қаторидан жой олмоғи лозим. Психик ўз-ўзини 
бошқариш ўз таркибига релаксация (бўшашув ҳолати) ва касбий зарур бўлган 
сифатларни 
эгаллаш 
учун 
ўз-ўзини ишонтириш 
формулаларидан 
фойдаланишни қамраб олади. Бунинг учун чордона қурган ҳолда махсус 
формулалар ѐрдамида оғирлик ва иссиқлик сезгисини организм аъзолари – 
қўл-оѐқда ҳосил қилиш, мускулларни бўшаштириш, тинчланишни машқ 
қилиш мумкин. Шундан сўнг қуйидаги формула асосида қуйидагиларни овоз 
чиқариб айтиб ўз-ўзини у ѐки бу фаолиятда сафарбар этиш мумкин. 
―Мен хотиржамман. Дарсимни яхши ўтяпман. Талабалар яхши 
тинглашяпти. Ўзимни эркин ҳис этяпман. Мен дарсга яхши тайѐрланганман. 
Дарс қизиқарли. Талабаларни барчасини биламан ва кўряпман. Мен дарсни 
яхши ўтаман. Менинг дарсимга талабалар қизиқишади. Мен ўзимга 
ишонаман, кучлиман. Мен ўзимни яхши тута оламан. Руҳиятим яхши. 
Ўқитиш қандай яхши. Талабалар мени ҳурмат қилишади, тинглашади ва 
менинг талабларимни ижро этишади. Педагоглик касби менга ѐқади. Мен- 
педагогман!‖. 
Бироқ педагогик фаолиятнинг бошида рўй берадиган қийинчиликларни 
енгиб ўтиш учун катта бардош, ирода, сабр-тоқат талаб этилишини ѐддан 
чиқармаслик лозим. 
 Пантомимика. Гавда, қўл ва оѐқнинг ҳаракатига – пантомимика 


120 
дейилади. Пантомимикада моҳир педагоглар ўз фикрларининг асосий ўрнини 
таъкидлаш, образ яратиш мақсадида фойдаланадилар. Педагог дарс пайтида 
талабалар олдида тўғри туриш малакасини эгаллаши керак (оѐқлар оралиғи 
12-15 см, бир оѐқ бироз олдинга ташлаган ҳолда). Унинг барча ҳаракатлари 
назокатли, оддий ва табиийлиги билан ажралиб туриши лозим. Гавдани 
тутиш эстетикаси салбий одатлардан холи бўлишни талаб этади: орқа-олдга 
томон чайқалиш, бир оѐқдан иккинчисига оғирликни ташлаш, стул 
суянчиғини тутиш, қўлда дарсга алоқасиз буюмларни айлантириш, бош 
қашиш, бурун қоқиш, қулоқ кавлаш ва ҳ.к. 
Унинг имо-ишоралари аниқ тушунарли, маъноли бўлмоғи лозим. Имо-
ишоралар тасвирий ва психологик турларга бўлинади. Тасвирий ишоралар 
фикр йўналишини тасаввур этиш, чизиб бериш учун хизмат қилади, энг 
муҳими психологик тестлар бўлиб, улар ҳис-хаяжон, туйғуларни ифодалашга 
хизмат қилади. Масалан, педагог тўғри жавобдан мамнунлигини бошини 3 
марта оҳиста пастга эгиш орқали, жавобдан қониқмаганлигини эса бошини 
икки томонга‖сарак-сарак‖ қилиб чайқаш орқали ифодалаши мумкин. Шуни 
таъкидлаш жоизки, ишоралар айтилмоқчи бўлган фикр тўғрисида олдиндан 
огоҳ этиш учун ишлатилади, айтилган фикрдан кейин уларни қўллашнинг 
фойдаси йўқ. Талабаларга айтиладиган фикр таъсирини ошириш учун 
олдинга қараб юриш, уларга дам бериш учун эса орқага қайтиш лозим. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish