Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Тромбоцитопоэз ёки қон пластинкаларининг ҳосил бўлиши



Download 2,69 Mb.
bet14/26
Sana28.05.2022
Hajmi2,69 Mb.
#612974
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
5. Гемоцитопоэз

Тромбоцитопоэз ёки қон пластинкаларининг ҳосил бўлиши. Схема: ўзак ҳужайра - миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси - мегакариобласт - промегакариоцит - мегакариоцит -тромбоцитлар. Улар анча йирик (15-25 мкм) бўлиб, думалоқ ёки овалсимон шаклга эга. Цитоплазмаси базофил бўялиб, тўқ кўк рангни олади ва ўзида ҳеч қандай дона­дорлик сақламайди. Мегакариобластлар эркин ҳолда жойлашган рибосома ва полисомаларга бой эканлигини, митохондриялар, эндоплазматик тўр каналчаларининг эса жуда кам сонли бўлишини кўрамиз. Уларнинг ядроси бир неча ботиқликларга эга бўлиши туфайли ўзининг юмалоқ шаклини йўқотиб, бўғимларга бўлина бошлаган бўлади. Промегакариоцитлар цитоплазмасида анча яхши тараққий этган ҳужайра органеллалари, доначалар ва вакуолалар борлиги кўзга ташланади. Ҳужайра цитоплазмасининг марказий қисмида - эндоплазмада органеллалар жойлашганлиги ва периферик қисми - эктоплазма органеллалардан ҳоли бўлиб, якка-ярим вакуолалар ва донача­лар сақлайди. Промегакариоцитлар ядроси йирик бўлиб, бир неча бўғимлардан иборатлиги туфайли нотўғри шаклга эга бўлади Ривожланиш давомида ҳужайра цитоплазмасида донадорлик кўпаяди, шу билан бирга цитоплазмадаги каналчалар кўпайиб, улар цитоплазмани алоҳида бўлакчаларга бўлади. Бу каналча­лар демаркацион мембраналар ҳам деб юритилиб, бўлғуси қон пластинкаларининг ажралиб чиқиш чегараларини белгилаб бе­ради. Мегакариоцитлар йирик ҳужайралардир, уларнинг ўртача диаметрлари 60 мкм бўлиб, бу ҳол уларнинг суяк кўмигининг гигант ҳужайралари деб аталиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Вояга етган мегакариоцитлар цитоплазмаси оксифил бўялиб, унда жуда кўп сонли майда азурофил доначалар кўзга ташланади. Мегакариобластлар бўлиниб, мегакариоцитлар ҳосил қилиши давомида ядродаги ДНК миқдори бир неча баравар ошади, натижада, мегакарио­цитлар ядросидаги хромосомалар сони 92, баъзида 184 га тенг бўлади. Бир мегакариоцит цитоплазмаси ҳисобига тахминан 16 мингга яқин қон пластинкаси ҳосил бўлиши мумкин.
Моноцитопоэз. Моноцитлар макрофаг ҳужайраларининг илк
босқичи бўллиб, суяк кўмигидаги ўзак ҳужайралардан ривожла-
нади. Моноцитопоэз: ўзак ҳужайра - миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси - мо-
нобласт – промоноцит - моноцит - тўқима моноцити - макрофаглар. Монобласт ҳужайраси ўз тузилиши билан миелобластни эслатади, бироқ ундан фарқланиб, ядросида ботиқлик бўлади ва у ядрога ловиясимон шаклни беради. Цитоплазма базофил бўялиб, унда кам сонли азурофил доначалар кўринади. Промоноцитлар цитоплазмасининг эндоплазматик тўр каналчаларига, митохондрияларга ва турли катталикка эга бўлган вакуолаларга бой. Монобластлардан моноцитлар ҳосил бўлгунча ҳужайралар 7-8 марта бўлинади. Етук моноцит­лар қон да уч суткагача айланиб юради, сўнгра тўқималарга ўтиб, макрофагларга айланади.
Лимфоцитопоэз схема: ўзак ҳужайра - лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – Т-, В- лимфоцитларнинг бошланғич хужайраси - Т-, В- лимфобласт, Т-, В- пролимфоцит, Т-, В-лимфоцит. Лимфобласт тузилиши жиҳатидан бошқа бласт ҳужайраларига жуда яқиин туради. Улар юмалоқ ёки овал шаклга эга бўлиб, цитоплазмаси базофил бўялади. Пролимфоцитлар ядросида хроматин анча зичлашган, дағалрок бўлиб, ядродаги ботиқлик бўлади. Пролимфоцитлар ва лимфобластлар цитоплазмасида жуда кўп сонли эркин ҳолда жойлашган рибосома ва полисомалар, суст ривожланган Гольжи комплекси ва кам сонли митохондриялар учрайди. Лимфобластлардан лимфоцитлар ҳосил бўлгунча ҳужайралар бир неча бор митотик бўлинади. Лимфоцитларнинг умумий етилиш даври тахминан 2 сутка давом этади.Т-лимфоцитлар бўқоқ безида ишлаб чиқарилиб, В-лимфоцитлар суяк кўмигида ишланади.


Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish