Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Мустақил иш шакли: мавзуни мустақил ўзлаштириш ва конспект ёзиш, реферат тайёрлаш, ижодий ишлаш



Download 2,69 Mb.
bet12/26
Sana28.05.2022
Hajmi2,69 Mb.
#612974
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
5. Гемоцитопоэз

Мустақил иш шакли: мавзуни мустақил ўзлаштириш ва конспект ёзиш, реферат тайёрлаш, ижодий ишлаш.
Конспект ва реферат учун материаллар тўпланмаган, тахлил қилинмаган. Вазиятли масалалар, кроссвордлар, органайзерларни еча олмайди.


ТМИ кўзда тутилмаган машғулотларда балларнинг тақсимланиши




96-100

91-95

86-90

81-85

76-80

71-75

66-70

61-65

55-60

Конспект

9,6-10

9,1-9,5

8,6-9

8,1-8,5

7,6-8

7,1-7,5

6,6-7

6,1-6,5

5,5-6

Назарий қисм

38,4 - 40

36,4-38

34,4-36

32,4-34

30,4-32

28,4-30

26,4-28

2,4-26

22-24

Амалий қисм

48-50

45,5-47,5

43-45

40,5-42,5

38-40

35,5-37,5

33-35

30,5-32,5

27,5-30


ТМИ кўзда тутилган машғулотларда балларнинг тақсимланиши




96-100

91-95

86-90

81-85

76-80

71-75

66-70

61-65

55-60

Конспект

9,6-10

9,1-9,5

8,6-9

8,1-8,5

7,6-8

7,1-7,5

6,6-7

6,1-6,5

5,5-6

Назарий қисм

28,8 - 30

27,3-28,5

25,8-27

24,3-25,5

22,8-24

21,3-22,5

19,8-21

18,3-19,5

16,5-18

Амалий қисм

48-50

45,5-47,5

43-45

40,5-42,5

38-40

35,5-37,5

33-35

30,5-32,5

27,5-30

ТМИ

9,6-10

9,1-9,5

8,6-9

8,1-8,5

7,6-8

7,1-7,5

6,6-7

6,1-6,5

5,5-6



2. НАЗАРИЙ ҚИСМ


2.1. Назорат саволлари:

        1. Эмбрионал қон яратилиши дастлаб қаерда ва қандай кечади?

        2. Қизил суяк кўмигида эмбрионал қон яратилиши?

        3. Жигарда, талоқда, лимфа тугунида ва тимусда эмбрионал қон яратилиши?

        4. Постэмбрионал қон яратилиши қайси аъзоларда кечади?

        5. Эмбрионал ва постэмбрионал қон яратилишининг фарқлари?

        6. Эритроцитопоэзнинг босқичлари?

        7. Гранулоцитопоэзнинг босқичлари?

        8. Лимфоцитопоэзнинг босқичлари?

        9. Моноцитопоэзнинг босқичлари?

        10. Тромбоцитопоэзнинг босқичлари?

        11. Гемоцитопоэзга таъсир қилувчи омиллар?

        12. Гемоцитопоэзнинг ёшга нисбатан ўзгаришлари?


2.1. Машғулот мазмуни

ГЕМОЦИТОПОЭЗ
Барча қон шаклли элементлари учун ягона бошланғич ҳужайра қоннииг ўзак ҳужайраларидир. Ўзак ҳужайралар қон яратилишининг барча йўналишларида, яъни эритроцитопоэз, гранулоцитопоэз, лимфоцитопоэз, моноцитопоэз ва тромбоцитопоэз йўналишларида ривожлана оладиган ҳужайралар синфига киради. Уларнинг асо­сий хусусиятлари ўз-ўзини сақлаб қолиш қобилиятининг борлиги, кўпайиш имкониятига эгалиги ва турли йўналишларда ривожлана олиши ҳисобланади. Ўзак ҳужайралар маълум бир миқдорда бўлиб, бўлинганида ҳам уларнинг сони ўзгармай доимий қолади, яъни ўзак ҳужайра бўлиниши натижасида ҳосил бўлгаи икки ҳужайрапинг фақат биттасигина такомиллашишни давом эттириб, иккинчиси ўзгармай, ўзак ҳужайралигича қолади. Бу ҳужайралар тузилиши бўйича майда қорамтир лимфоцитларга ўхшаб кетади. Ҳужайралар диаметри ўртача 8 — 10 мкм бўлиб, цитоплазмаси бор. Ҳужайра органеллалари ва полисомалар кам, эркин рибосомалар эса кўп. Ўзак ҳужайраларни ўрганиш улар­нинг колониялар (маълум бир йўналишда такомил этувчи ху­жайралар тўплами)ни ҳосил қилиш хусусияти билан чамбарчас боғлиқдир. Бир ўзак ҳужайра фақат битта колония ҳосил қилади ва уни колония ҳосил қилувчи бирлик деб аталади. Ўзак ҳужайралар асосан икки йўналишда дифференциалланиши аниқланган. Биринчи йўналишда ярим ўзак ҳужайра ёки миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси ҳосил бўлади. Бу ҳужайра эритро-, грануло, моно- ва мегакариоцитопоэзлар йўналишида дифференциалланади. Иккинчи йўналишда бошқа ярим ўзак ҳужайра ёки лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайраси (ЛБХ) ҳосил бўлади. У ўз навбатида Т- ва В-лимфоцитопоэзлар йўнали­шида дифференциалланиш қобилиятига эга.
Эритроцитопоэз ёки кизил кон таначаларининг таракиёти: Ўзак ҳужайра - миелопоэзнинг бошланғич хужайраси - эритробласт - пронормоцит - базофил нормоцит - полихроматофил нормоцит - оксифил нормоцит - геморетикулоцит – эритроцит. Эритробластларда ҳужайра органеллалари кам сонли бўлиб, эркин жойлашган рибосома ва полисомалар жуда кўп учрайди. Такомилланиши давомида цитоплазмада гемоглобиннинг кўпайиб бориши пронормоцитларнинг кейинги тараққиёти босқичи - нормоцитлар босқичига ўт-ганидан дарак беради. Нормоцитлар - базофил, полихроматофил ва оксифил нормоцитларга бўлинади. Базофил нормоцит ҳали бўлиниш қобилияти сақланган ҳужайра. Цитоплаз­мада гемоглобин ҳосил бўлиши ядро атрофидан бошланиб, аста-секин бутун цитоплазмага тарқалади. Полихроматофил нормоцит босқичига келиб цитоплазма ўзида гемоглобин тўплаганлиги туфайли полихромазия хусусиятига эга бўлади. Ядро радиал тузилишга эга бўлиб, унда тўқ ва зич тузилишга эга хроматин тузилмалари очроқ парахроматинли жойлар билан бир-бирларидан ажралиб туради. Ғилдараксимон ядро деб номланувчи бу хилдаги ядронинг бўлиши нормоцит хужайралари учун типик ҳол ҳисобланади. Кейинчалик ядро кичраяди, юмалоқ шаклни олади, шу билан бирга хроматиннинг зичлашуви ва ядрочанинг йўқолиб кетиши кузатилади. Ўз ядросини йўқотган оксифил нормоцит ёш эритроцитга ёки геморетикулоцитга айланади. Геморетикулоцитларда оз миқдорда ҳужайра органеллаларининг - митохондриялар, вакуолалар ва рибосомаларнинг сақланиб қолганлигини кўриш мумкин. Улар геморетикулоцитларни суправитал бўялганда куринадиган донадор - ипли тузилмаларни берувчи элементлар ҳисобланади. Кейинги такомилланиш давомида геморетикулоцитлардаги ҳужайра органеллаларининг қолдиқлари йўқолиб кетади ва улар эритроцитларга айланади.

Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish