Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти


Қашқарбеда ер устки қисми - Herba Meliloti



Download 5,35 Mb.
bet7/20
Sana31.03.2022
Hajmi5,35 Mb.
#522143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
1-мавзу. Ибн Сино мероси

Қашқарбеда ер устки қисми - Herba Meliloti
Ўсимликнинг номи. Melilotus officinalis - доривор қашқарбеда (сариқбеда).
Оиласи. Fabaceae - дукакдошлар
Қ ашқарбеда икки йиллик, бўйи 50-100 см га (баъзан 1,5-2 м га) етадиган ўт ўсимлик. Илдизи сершох, ўқ илдиз. Пояси битта ёки бир нечта, қиррали бўлиб, юқори қисми шохланган. Барги уч пластинкали мураккаб барг, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси тескари тухумсимон, тухумсимон ёки чўзиқ ланцетсимон, текис қиррали ёки майда аррасимон тишсимон қиррали ва туксиз бўлиб, узунлиги 3см. Баргда ингичка ланцетсимон, ўткир учли, текис қиррали қўшимча баргчалар бор. Гуллари майда, сариқ, шингилга тўпланган. Гулкосачаси 5 бўлакка қирқилган.
Гултожиси капалакгулдошларга хос тузилган. Оталиги 10 та, 1 таси бирлашмаган, қолганлари бирлашган. Оналик тугуни 1 хонали, юқорига жойлашган. Меваси-тухумсимон, кулранг тусли, туксиз, бир уруғли дуккак.
Ўсимлик июлъ-сентябрь ойларида гуллайди, уруғи эса август ойидан бошлаб етилади.
Ўсимлик йўл ёқаларида, ўтлоқ, экинзорларда ўсади. Ўрта Осиёда учрайди.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
Т айёр маҳсулот Майдаланган барг ва гуллар аралашмасидан иборат.Маҳсулотнинг ёқимли ҳиди, шўр ва аччиқ мазаси бор. Маҳсулотга (Melilotus dentatis - гули ҳидсиз, қўшимча барги тишсимон қиррали; Melilots albus - гули оқ рангли) аралашиб қолмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 0,4-0,9% гача кумарин, дикумарин (дикумарол), мелилотингмелилотозид гликозиди, кумар ва мелилот кислоталар ҳамда 0,01 % эфир мойи бўлади.
Ишлатилиши. Доривор преператлари юмшатувчи ва таъсирловчи дори сифатида яраларни даволаш учун (йирингни сўриб олишда) қўлланади. Дикумарол қонни ивитмайдиган таъсирига эга, у кумаринга нисбатан 1000-1500 марта кучли таъсир қилади. Шунинг учун дикумарол антикоагулянт (қон ивишига қарши таъсир этувчи) препарат сифатида ишлатилади.
Доривор препаратлар. Маҳсулот юмшатувчи йиғмалар-чойлар таркибига киради.

Халқ табобати, Ибн Сино ҳам қашқарбедадан яраларни даволашда, бронхитда, бош оғриғи, қон босимини туширишда қўллаган.

Download 5,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish