Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Пассив иммунопрофилактика, яъни болаларда учрайдиган юқумли ва ошқозон-



Download 9,76 Mb.
bet7/70
Sana25.02.2022
Hajmi9,76 Mb.
#274677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70
Bog'liq
болаларни овкатлантириш

6. Пассив иммунопрофилактика, яъни болаларда учрайдиган юқумли ва ошқозон-
ичак инфекцияларни олдини олиши. (Агар она сувчечак, қизамиқ, тепки ва бошқа
юқумли касалликлар билан касалланган бўлса, болада шу касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлади ва бу инфекциялар билан мулоқотда бўлса, касалланмайди ѐки касалланган тақдирда касаллик енгил ўтади, ҳамда она сути таркибида иммуноглобулин А бор, бу ичак деворини қамраб олиб, у ерда патоген микробларни ҳаѐт кечиришига тўсқинлик қилади).
7. Истеъмол қилиш учун тайѐрлиги. (Кўкрак сутини ҳоҳлаган пайтда истеъмол қилса бўлади, уни қайнатиш, илитиш керак эмас).
8. Контрацепция. (Лактация етарли бўлганда янги менструал циклни келиши ѐки ҳомиладор бўлиб қолишни олдини олади).
9. Текин. (Овқатланиш тартибини тўғри ташкил қилинса, иккита болани боқиш мумкин, сунъий сутли аралашмалар нархи қиммат).
10. Интелектуал ривожланиши. (Кўкрак сути билан овқатлантиришда боланинг 6-9 ойлигигача кўкрак сутидаги политўйинмаган ѐғ кислоталар мия фаолиятини юқори даражада етук ривожланишига ѐрдам беради).


Болани кўкракка қўйиш.
Биринчи марта буни туғруқхонада териси билан алоқа қилиш учун ҳам амалга
оширилади ва бу 2 ҳил босқичда бажарилади. Биринчи босқичда чақалоқ яланғоч ҳолда она қорнига ѐтқизилади (киндик пульсацияси тўхтамасдан олдин) ва устидан стерил чойшаб билан ѐпилади. Пульсация тўхтагандан сўнг, киндик кесилади ҳамда яна она қорнига (уни юқори қисмини) ѐтқизилади. Чақалоқ териси билан алоқа қилганда уни то биринчи марта кўкракка қўйиш ва кўз томчиларини томизмагунча ювинтирмаслик лозим.
10
Она кўкраги ва қорнини NaCl изотоник эритмаси билан стерил тампон ѐрдамида
яхшилаб артилади. Бола она қорнида ѐтган ҳолда, қўлларини онаси тутиб туради ва стерил чойшаб ѐки одеял билан устидан ѐпилади.
Секин асталик билан чақалоқда қидирув ҳисси пайдо бўлади ва бу сўриш харакатлари, бошини буриши, қўлини харакатлари билан намоѐн бўлади.
30 дақиқа давомида - 1-2 соатда кўпгина чақалоқлар ўзи мустақил онани кўкрак ареоласини қидириб топиб оғзи билан ушлаши мумкин. Бунда озгина болага ѐрдам бериш учун унда қидирув ҳиссини фаоллаштириш учун оғиз атрофи терисини майин силаш мумкин.
Биринчи марта кўкракни эмганда ва кейинги овқатланишлари бола эмаѐтгандаги ҳолати ва тўлиқ ареолани тутганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Чақалоқ сўрғич ва ареолани бошини кучли харакатлантириб ушлаб олади, кейин
оғзини очиб, тилини чиқаради ва тили билан кўкракни юқори танглай томонга кўтаради.
Сўрғични оғзи билан тутиш (ареоласиз) ва кейин уни сўриш самарали эмас, чунки бу уларни ѐрилишига олиб келиши мумкин. Самарали сўриш манфий босимни ҳосил қилиш билан эмас, балки тил харакатлари ѐрдамида ареолаларни ритмик уқалаш, безларни механик «соғиш» билан аниқланади.
Агар сўриш акти биринчи тери билан алоқа вақтида амалга оширилмаган бўлса, унда чақалоқни кўкракка қўймасдан 2 соатдан ортиқ ушлаб туриш мақсадга муфовиқ эмас, энди у фақат уйқуда бўлади ҳамда уни кўкракка қўйиш ѐки бола туғилганидан 2-3 соат кейин унга тери алоқа муҳитини яратиш кам самара беради.
Кейинги йилларда тери билан алоқани тез-тез ўтказиш неонотологияда, айниқса 1- навбатда кам тана вазнли ва носоғлом болаларни вояга етказишда оммалашиб бормоқда. Шу мақсадда бу усул такомиллашатирилган ва уни «Кенгуру усули» дейилади.
Туғруқ залидан чиққандан кейин она ва бола хонага кўчирилади. Хонада болани кровати онаси кровати ѐнида бўлади. Шу вақтдан бошлаб болани овқатлантиришга ўргатилади. Она боласини эмизаѐтганда жуда қулай ҳолатда бўлиши керак. Она боласини эмизаѐтган пайтда уни юзини кўриши лозим ҳамда бола ҳам онасини юзини, асосан уни мимика ва кўз харакатларини яхшилаб ўрганишни керак.
Чақалоқни кўкракка қўйиш уни биринчи кунлариданоқ амалга ошириш керак ва бола ҳар гал қорни очганли ҳақида ҳар ҳил имо-ишоралар қилаганда буни амалга ошириш лозим. Болани кўкракка қўйиш бир кунда 10-12 ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Кўкрак сутини 87-90% сув ташкил қилади, бола етарлича сут эмганда уни сувга, ҳатто иссиқ кунларда ҳам эҳтиѐжи бўлмайди.
Самарали кўкрак сути билан эмизишга ҳалақит берувчи, давомийлигини камайтирувчи ҳар ҳил омилларни бартараф қилиш лозим. Бу омилларга қисқа вақт овқатлантириш, вақт бўйича овқатлантириш, овқатлантириш орасида болани глюкоза, ширинчой билан тўйдириш, ҳар ҳил сунъий сўрғичлардан фойдаланиш, она ва бола эмизиш вақтида ноқулай шароитда бўлишлари киради.
Лактацияни бошида ва кейинчалик сут таркиби ўзгаради. Оғиз сути (молозиво) - бу бола туғилганидан кейин бир неча кун давомида ҳосил бўладиган кўкрак сутидир. У қуюқ сарғиш рангда бўлади. Етилган сут - бу бир неча кундан кейин ҳосил бўладиган сут ҳисобланиб, уни миқдори кўпаяди, кўкрак тўлиб, шишади ва оғир бўлиб қолади. Бу вақтни «сут келиши» дейилади.
Дастлабки сут - бу биринчи эмизаѐтган вақтда ҳосил бўлади. Кечки сут - бу кейинроқ (овқатлантириш охирида) ҳосил бўлади.
Кечки сут ранги дастлабки сут рангига қараганда оқроқ бўлади, чунки унда ѐғлар миқдори кўпроқ. Бу ѐғлар кўкрак сути билан овқатлантирилганда асосий энергия манбаи ҳисобланади, шунинг учун уни жуда эрта якунлаш мумкин эмас. Дастлабки сут оч кўкиш рангда бўлиб, у кўп миқдорда ажралади, уни таркибида керакли моддалар (углеводлар) ва сув кўп бўлади.
Бола турли вақтда турли миқдорда сут эмади, шунинг учун болани ҳоҳишига
11
қараб, ҳоҳлаган пайтида эмизиш керак. Текширишлар шуни маълум қиладики, ҳоҳишга
қараб овқатлантирилган болалар, вақт бўйича овқатлантирилган болаларга қараганда яхшироқ ривожланган ва улар кўпроқ тана вазнига эга бўлишган.
Шунинг учун оналарга болани вақт бўйича эмас, балки ҳоҳишига қараб овқатлантириш тавсия қилинади.
Болани эмизиш уни ҳоҳишига қараб, тунда 3-4 мартадан кам бўлмаслиги керак, ҳатто бола ҳоҳламаганда ҳам, сут ҳосил бўлиши кўпаяверади.
Сўрғичли идишдаги сув, глюкоза эритмаларини болага бермаслик лозим, чунки бу болада сўриш қобилиятини сусайтиради.
Чақалоқ бир кўкракни эмишда тўхтагандан кейин унга иккинчи кўкракни бериш керак.

Download 9,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish