1. Лактогенез - ацинус секрециясини кучайиши фазаси (голомерокрин секрецияси) эпителиал ҳужайраларни парчаланиши билан давом этади. Бунда ҳужайраларнинг апикал қисми ажралади ва экскретор каналларга тушади. Ацинус эпителиал ҳужайраларида секретни тўпланиши ҳомиладорликни 4 ойидан бошлансада, бироқ ҳужайра апикал қисмлари ажралиши яъни сутни сут йўлларига тушиши бола туғилгандан сўнг содир бўлади.
2. Галактапоэз ѐки секретланган сутни тўпланиши, бир томондан ацинус эпителиал ҳужайраларидан секреция ажралиши ва секретни сут йўлларига ўтиши, иккинчи томондан сўриш акти билан таъминланади.
3. Сут безини автоматик функцияси (бола туғилгандан кейинги давр). Бу даврда она организмида қатьий гормонал ўзгаришлар содир бўлади. Гипаталамо-гипофизар тизим лактацияни бошқаради, бунда биринчи навбатда сўриш актининг рефлектор аҳамияти ўз таъсирини кўрсатади. Ацинус сут секрециясини стимулловчи омил ҳисобланади.
Лактация жараѐннинг тўла шаклланган давридан бошлаб, сут эмаѐтган бола эҳтиѐжига
6
мос равишда доимо ажралиб туради. Сут эпителиал хужайраларда ҳосил бўлиб, сут бези
альвеолалари, сут йўлларида йиғилиши ва бола эмиши билан ажрала бошлайди. Бу жараѐннинг сут ҳосил бўлиши ва ажралишдаги ўрни ниҳоятда катта. Эмиш жараѐнида нейроэндокрин рефлекс ҳосил бўлиб, бунинг натижасида сўрғичдан гипоталамусга афферент импулсация жўнатилади. Натижада гипоталамуснинг паравентрикуляр, субтропик ядролардаги магиоцеллюляр нейронлари қўзғалиб, гипофизнинг орқа бўлагига тарқалади ва окситоцин гормонини ажралишига олиб келади. Бу гормон сут безларига қон орқали тушиб, майда сут йўллари, альвеолалар атрофидаги миоэпителиал хужайраларининг қисқаришини, ҳамда шунинг ҳисобга, сутнинг альвеолалардан сут йўлига чиқишни таминлайди. Юқорида келтирилган, сутни альвеолаларидан сут йўлларига оқиб чиқишини, фақатгина нейроэндокрин йўл билан келишини назардан четда қолдирмаслик ва бунда эмиш жараѐнининг энг муҳим омил эканлигини доимо эсда тутиш лозим. Чунки, сут бези альвеолаларидан сутни сут йўлларига келиб тушишини бузилиши, доимо секреция қилинаѐтган сут микдорини камайишига олиб келади.
Она сути бола учун муҳим овқат омилидир. Кўкрак сути таркибидаги компонентлар миқдори ва уларнинг ўзаро нисбати шундай тизимдаки, бу тизим интенсив ўсиб, ривожланиб бораѐтган боланинг талабини тўла қондира олади. Кўкрак сути билан овқатлантирилган боланинг гормоник ривожланиши, ҳамда унинг организми иммун таначаларининг етарлича миқдорда ишлаб чиқаришга қодир бўлмаган дастлабки ойларда, гўдакни юқумли касалликлардан асрашда асосий ўрин эгаллайди. Фақат она сути билан боқилаѐтган кўкрак ѐшидаги болаларнинг сунъий аралашма билан овқатлантирилаѐтган болаларга нисбатан 2,5 марта камроқ касалланиши, меъда-ичак тизими касалликлари билан эса 25 баробар кам касалланиши бунга аниқ далилдир. Бундан ташқари она билан боланинг доимий жисмоний мулоқоти янги туғилган чақалоқда доимий илиқлик туйғусини, онада эса меҳрни уйғонишига бу эса келгусида болани социал муҳитга, онани эса ҳомиладорлик даврида ҳомила туғилгандан кейинги даврга мослашишини енгиллаштиради.
Чақалоқ туғилгандан кейин дастлабки 3-4 кун ичида она кўкрагидан оғиз сутини, 6-7 кундан бошлаб эса етук она сутини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |