- ―Болалар касалликлари пропедевтикаси‖ кафедраси;
1. Кўкрак сути билан овқатлантиришни рағбатлантириш дастурида ҲССТ (В03) материллари, янги ахборот технологиялар воситалари: мультимедия.
2. Машғулотнинг давомийлиги
- 4 соат.
3. Машғулотнинг мақсади
1. Кўкрак сути билан овқатлантиришнинг замонавий тамойилларини ўргатиш.
2. Лактация даврларидаги кўкрак сутининг химиявий тузилиши ва биологик ҳусусиятлари.
3. Лактация ва боланинг кўкрак орқали овқатлантиришга таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллар.
4. Кўкрак сутининг физико - химиявий ҳусусиятлари.
5. Кўкрак сутининг биологик ҳусусиятлари
6. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, сигир сути билан она сутининг фарқи 7. Кўкрак сути билан овқатлантиришда ҳазм қилиш ҳусусиятлари.
8. Кўкракни бериш техникаси (қабуллар, соғиш, гигиеник талаб), «Кенгуру» усули
9. Мустақил овқатлантиришнинг замонавий тамойиллари
10. Кўкрак сути билан овқатлантиришни рағбатлантирувчи дастурлар.
Вазифалар
Талаба билиши керак:
1. Эмизикли оналардан анамнез йиғиш
2. Эмизикли аѐлларнинг лактация ҳолатини тўғри баҳолаш (онанинг соғлиги сут безларининг ривожланиш даражаси, сўрғичнинг ҳолати, битишма бор ѐки йўқлиги, мастит ривожланишига мойиллиги, онанинг санитар ва умумий маълумотига эътибор берилади), овқатлантиришнинг қийинлашувига олиб келувчи абсолют ва нисбий қаршиликларни аниқлаш.
3. Кўкрак сутини соғиш техникасини эгаллаш. 4. Овқатланиш варақасини тузиш.
Талаба қила олиши керак:
1. Кўкрак сутини соғиш техникасини эгаллаш.
2. Овқатланиш варақасини тузиш.
4. Мавзуни асослаш
Боланинг жисмоний ва асаб-руҳий тизимининг ривожланишида уни ўраб турган
ташқи муҳитни тўғри ташкил қилишдан ташқари, у туғилган биринчи кундан бошлаб мукаммал овқатлантириш тартибини ҳам ташкил қилиш лозим. Болани физиологик эҳтиѐжларини тўла қондирадиган овқат, уни гормоник ўсишини, иммунитет ҳосил бўлишини ва ташқи муҳитнинг ҳар ҳил номақул шароитларига чидамлилигини ҳам оширади. Она сути болалар диетологиясининг ―олтин стандарти‖ ҳисобланади. Она сути бола учун туғилгандан то 1,5 ѐшгача асосий адекват овқат ҳисобланади. Шунинг учун бу мавзуга, бўлажак шифокорлар алоҳида эътибор бериши ва чуқур билимга эга бўлишлари керак.
Болага бериладиган овқат таркиби ўзининг сифати ва миқдорига нисбатан, гўдак меъда-ичак тизимининг адаптацион ҳусусиятларига, ҳамда модда алмашинуви жараѐни даражасига мос бўлиши керак. Бундай овқатлантириш А.А. Покровский томонидан мувофиқ овқатлантириш концепцияси сифатида талқин қилинган. Бу концепцияга биноан
4
бола организми ҳаѐти фаолиятини нафақат ўзига етарли миқдордаги энергия ва оқсил
киритиш йўли билан, балки овқат таркибида киритиладиган кўп сонли барча алмаштириб бўлмайдиган омилларнинг миқдори ва уларнинг ўзаро миқдор нисбатларини мувозанатли киритиш ҳисобига тўғри ташкил қилиш мумкин, чунки бу омилларнинг миқдори, сифати ва ўзаро нисбати организмда алоҳида специфик роль ўйнайди. Айни пайтда киритилаѐтган овқат сифати ва миқдори бола организми функционал ва биокимѐвий ҳусусиятларига ҳам мос бўлиши шарт. Бошқача қилиб айтганда мувофиқ овқатлантиришнинг асосий тартиби бу овқатнинг кимѐвий таркиби бола организмидаги ферментлар констелляциясига мос бўлиши керак. Илк ѐшдаги болалар организми физиологик, морфологик, биокимѐвий - ҳусусиятларига тўла мос келадиган овқат бу она сутидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |