Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 9,76 Mb.
bet66/70
Sana25.02.2022
Hajmi9,76 Mb.
#274677
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
болаларни овкатлантириш

Витамин В5 - пантотен кислота. У организмда углевод, оқсил ва ѐғ алмашинувида
иштирок этувчи кофермент Адан ҳосил бўлиб, ацетилхолин, стероид гормонлар
холестерини синтезида иштирок этади.
Витамин В5 тутувчи маҳсулотларга: ачитқи замбуруғлар, мол жигари ва
буйраклари, тухум сариғи, гўшт, сабзавотлар киради.
Витамин В5 етишмовчилигининг асосий клиник белгилари бўлиб, бўй ўсиши
секинлашиши, тана вазнини йўқотиш, асаб тизимидаги ўзгаришлар (депрессия, апатия,
қўл-оѐқлар парестезияси, оѐқлар қизиши синдроми) меъда - ичак тизимидаги ўзгаришлар, қон таркибида холестеринни камайиши, тез-тез нафас йўллари шамоллаши кузатилади.
Витамин В6 - пиридоксин. Организмга тушгач, фосфарланиб, пиридоксальфосфат
коферментига айланади ва аминокислоталар қайта аминланиш жараѐнида иштирок этувчи
ферментлар таркибига киради. Витамин В6 фаоллашиш жараѐни ичаклар шиллиқ қаватида
рўй беради. Пиридоксин кўпгина аминокислоталар (триптофан, метионин, цистеин,
глютамин кислота ва бошқалар), ҳамда ѐғлар алмашинувида фаол иштирок этади.
Витамин В6 етишмовчилигида эрта ѐшдаги болаларда бўй ўсиши орқада қолиши,
кафт ва панжалар шиши ва қизариши, қўзғалувчанлик кучайиши то тутқаноқли
талвасаларгача, гипохром макроцитар анемия кузатилади. Витамин В6 тутувчи
маҳсулотларга: гўшт, балиқ, тухум сариғи, сабзавотлар, мевалар ва ачитқи замбуруғлар
киради
Бир ѐшгача суткалик талаб 0,5 мг, бир ѐшдан катталар 1 мг, катталар 1,5-2 мг ташкил қилади.
Витамин В 8 (витамин Н, биотин), организмда ѐғ кислоталар синтезида иштирок
этади. Гўшт, жигар, тухум сариғи таркибида бўлади. Етишмовчилиги дерматит, руҳий
ўзгаришлар кўринишида намоѐн бўлади. Суткалик талаб 20 мг.
Витамин С - аскорбин кислота. Организмда углевод, оқсил ва липидлар алмашинувини бошқаради, оксидланиш-қайтарилиш жараѐнларида иштирок этади, пролиндан оксипролин ҳосил бўлишида қатнашиб, суяаклар, бириктирувчи тўқималар синтезини жадаллаштиради. Витамин С баъзи фермент тизимларни: масалан, ишқорий фосфатазани фаоллаштиради, гиалуронидаза фаоллигини сусайтиради. Витамин С
69
лизосома ва митохондриялар бутунлигини сақлайди, кальцийни суякларда тўпланишида
иштирок этади, ичакларда темир сўрилишини кучайтиради. Витамин С иммун антителалар ҳосил бўлишида жуда зарур.
Аскорбин кислота етишмовчилиги бир ѐшгача бўлган болаларда эрта сунъий ва аралаш овқатлантиришга ўтилиши, кунлик рационга ўз вақтида етарли миқдорда мева ҳамда сабзавотларни киритмаслик сабаб бўлади.
Гиповитаминоз С нинг дастлабки белгилари бирмунча ноаниқ қўзғалувчанлик, тез чарчаш, бош айланиши, тахикардия, уйқучанлик, кейинроқ: қулоқ, бурун, лаб, қўл, тирноқлар кўкариши, милкларнинг шишиши ва қонаши, озгидан ѐқимсиз ҳид келиши, тишлар қимирлаши кўринишида намоѐн бўлади. Ёш болаларда анорексия ривожланади, юқумли касалликларга қаршилиги сусаяди, вазни ортиши камаяди. Териси қуруқ, оч кулранг ва мармарсимон бўлиб қолади.
Витамин Р - цитрин, рутин. Капиллярлар девори ўтказувчанлигини камайтиради. Оксидланиш-қайтарилиш жараѐнларида фаол иштирок этади. Гиалуронидаза таъсири фаоллигини сусайтиради. Баъзи аъзоларда (талоқ, буйраклар усти безлари, буйрак) витамин С тўпланишида иштирок этади.
Витамин С ва Р тутувчи маҳсулотлар, табиатда кенг тарқалган бўлса ҳам, уларнинг заҳиралари бўлиб яшил сабзавот ва мевалар, наъматак меваси, карам, лимон, апельсин, қора смородина, петрушка, нўҳот, ертут ҳисобланади.



Download 9,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish